П ьесалар с е р д а р о м а д жой кам бағалаи к а й б эмас м о м а к а л д и р о к



Download 8,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/113
Sana06.04.2022
Hajmi8,05 Mb.
#532209
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   113
Bog'liq
Aleksandr Ostrovskiy. Pyesalar (1956)

1 6
л . Н , Островский
241
www.ziyouz.com kutubxonasi


И К К И Н Ч И К У Р И Н И Ш
К а т е р и н а , В а р в а р а
В а р в а р а ^ Г
лашага).
Юкларни аравага олиб чиқ, ара- 
ва келди. 
( Катеринага.)
Сени жуда ёш эрга беришипти, қиз- 
лик даврини ҳам суролмапсан, шунинг учун ҳам ҳали юра- 
гингда ёшлик шўхликлари босилган эмас.
Г л а ш а чнқади.
К а т е р и н а. Ҳечқачон босилмайди.
В а р в а р а. Нима учун ?
К а т е р и н а . Шунақа, асли ўт юрак бўлиб туғилган- 
ман. Биласанми, нима қилган эдим, ўша кезларда олТй ёш- 
ларда эдим, уйдагилар мени нимадандир хафа қилиб қўйиш- 
ди, оқшом пайти эди, ҳопқоронғи, мен тўғри чопиб Волга 
бўйига тушдим, кайиҳқа ўтирдиму ҳайдаб кетдим. Эртасига 
эрталаб мени ўн чақирим наридан топишди!
В а р в а р а . йигитлар сенга кўз ташлардими?
К а т е р и н а . Ташламайчи!
В а р в а р а. Сенчи? Ҳечкимни севган эмасмисан?
К а т е р и н а . Йўқ, фақат ҳазиллашар эдим.
В а р в а р а. Сен, Катя, Тихонни ҳам севмайсан.
К а т е р и н а . Йўҳ, нега севмайин. Унга жуда раҳмим ке- 
лади!
В а р в а р а. Биламан, севмайсан. Унга ачинасанми, де- 
мак севмайсан. Ҳеч ҳам севмайсан, тўғрисини айтиш керак. 
Бекорга мендан яширасан! Кўпдан бери билиб юрибман; сеч 
бошқа бировни яхши кўриб ҳолгансан.
К а т е р и н а
(чўчиб).
Қаердан биласан?
В а р в а р а . Қизиҳ гапирасан-а! Мен гўдакманми? Агар 
сен уни кўриб қолсанг дарров рангинг ўзгариб кетади, бу 
бир белгиси.
К а т е р и н а ерга қарайди.
Бундан бошҳа...
Қ а т е р и н а
(ерга қараб).
Кимни, ахир?
В а р в а р а . Узинг биласан-ку, айтишнинг нима ҳожати 
бор? 
*
К а т е р и н а . Йўқ, айт! Исмини айт!
В а р в а р а . Борис Григорьични.
К а т е р и н а . Ҳ а, ўшани, Варенька, ўшани! Сен, Варень- 
ка, худо ҳаққи...
www.ziyouz.com kutubxonasi


В а р в а р а. Улибманми! Сен ўз оғзингга эҳтиёт бўл, яна 
бирор ерда оғзингдан чиқиб кетмасин.
К а т е р и н а . Елғон гапиролмайман, ҳечнарсани сир ту- 
толмайман, ахир.
В а р в а р а. Бусиз яшаб бўладими, қаерда яшаётганинг- 
ни унутма! Ҳаммэмиз шунга ўрганганмиз. Мен ёлғснчи эмас 
эдим, даркор бўлувдики, ё\ғонга ҳам ўргандим. Кеча айла- 
ниб юрганимда уни кўрдим, гаплашдим.
К а т е р и н а
(бироз жим тургач

кўзини ердан олмай).
Хўш, у нима деди?
В а р в а р а. Сенга салом айтди. Аттанг, у блан учраша- 
диган жой йўқ, дейди.
К а т е р и н а
(ердан кўзини узмай).
Қаерда ҳам кўри- 
шар эдик! Нима ҳожати ҳам бор...
В а р в а р а . Жуда хафа... Ғамгин...
К а т е р и н а . Унинг тўғрисида менга гапирма, худо ҳақ- 
қи гапирма! У блан менинг нима ишим бор. Мен ўз эримня 
севаман! Тихон, сени ҳечкимга алиштирмайман! Мен бу 
ҳақда ўйлашни хаёлимга ҳам келтирмагандим, сен мени дов- 
диратиб қўйдинг.
В а р в а р а. Уйламасанг, ўйлама, биров сени мажбур қи- 
лаяптими?
К а т е р и н а . Менга раҳминг келмас экан! Уйламасанг, 
ўйлама, дейсану, тағин ўзинг кишининг эсига солиб қўясан. 
Уни сра ҳам ўйлашни истамайману, нима қилай ўзи хаёлим- 
дан нари кетмаса?! Ниманики ўйламай, у ҳгмон кўз олдимда 
тургани-турган. Ҳарчанд ўзимга тасалли беришга уринсам 
ҳам, қўлимдан ҳечнарса келмаяпти. Биласанми, бу кун туни 
бўйи шайтонга «ҳай» бериб чиқдим. О з қолди қочиб кети- 
шимга.
В а р в а р а. Узинг ҳам ғалатисан, худо сақласин! Меним- 
ча, ўз билганингни қил, лекин «туя кўрдингми, йўқ» бўлишп 
керак.
К а т е р и н а . Мен бунақани хоҳламайман. Бундан яхши- 
лик чиқмайди. Яхшиси чидаш керак, чидайман.
В а р в а р а. Бордию чидолмасангчи, унда нима қиласан?
К а т е р и н а . Нима қилардим?
В а р в а р а . Шуни айтаяпман-да, нима қиласан?
К а т е р и н а . Кўнглимга нима келса шуни қиламан.
В а р в а р а. Қилиб кўрчи, сени тириклай еб қўйишар.
К а т е р и н а . Қўрқмайман! Қочиб кетаман.
В а р в а р а. Қаёққа қочасан? Эринг бор-ку.
К а т е р и н а . Сен менинг фе'лимни билмас экансан,
www.ziyouz.com kutubxonasi


Варя! Аммо, бундан худо сақласин! Буердан кўнглим сову- 
масин, бордию кўнглим совугудек бўлса, мени ҳечким буерда 
ушлаб туролмайди. Узимни деразадан Волгага отаман. Агар 
буерда тургим келмай қолсами, калламни кессалар ҳам тур- 
майман!
Ж и М Л И К .
В а р в а р а . Биласанми, Катя! Тихон кетгандан кейин, 
кел, боққа чиқиб шийпонда ётамиз.
К а т е р и н а . Нега энди, 
Варя?
В а р в а р а. Сенга барибир эмасми?
К а т е р и н а . Авлоқ ерда ётишга қўрқаман.
В а р в а р а . Нимадан қўрқасан? Глаша ҳам биз блан 
ётади.
К а т е р и н а . Негадир қўрқинчли! Ҳ а, майли.
В а р в а р а. Сенику чақирмас эдим-а, бир ўзимни онам 
ётқизмайди, мен албатта боққа чиқиб ётишим керак.
К а т е р и н а

Download 8,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish