В а р в а р а. Нима бўларди. Савел Прокофьич олдига
ўтиб, бирга ичиб келмоқчисан. Топдимми?
К а б а н о в. Топдинг, синглим, топдинг.
К а т е р и н а . Сен, Тиша, тезроқ қайт, тағин онанг қам-
манинг энка-тенкасини чиқазиб юбормасин.
В а р в а р а. Тезроқ қайт, ака, қа-да. Узинг биласан!
К а б а н о в. Билмайчи!
В а р в а р а. Сенинг учун
дашном ейишга тоқатимиз
йўқ.
К а б а и о в. Бир зумда бориб келаман. Кутиб туринглар!
( Кетади.)
Е Т Т И Н Ч И С А Ҳ Н А
К а т е р и н а блан В а р в а р а
К а т е р и н а . Демак, Варя, менга рақминг келаркан-да!
В а р в а р а
(атрофга қараб).
Албатта раҳмим келади.
К а т е р и н а . Бундан чиқадики, мени яхши кўраркансан-
да?
(Қаттиқ ўпади.)
В а р в а р а. Нега яхши кўрмай!
К а т е р и н а . Раҳмат сенга! Узинг жуда ёқимтой қиз-
сан, мен ҳам сени ўлар-ўлгунимча яхши кўраман.
(Жимлик.)
Биласанми, хаёлимга нима келди?
В а р в а р а. Нима?
К а т е р и н а . Нега одамлар учолмайди?
В а р в а р а . Тушунмадим, нималар деяпсан?
К а т е р и н а . Нега одамлар қушларга ўхшаб учолмайди,
деяпман? Биласанми, гоҳо ўзимни қуш деб хаёл қиламан.
Тепаликка чиқиб кетгим келади. Мана бундай қилиб югу-
риб, қўлларингни баланд кўтариб учиб кетсанг киши. Ҳозир
бир синаб кўрмаймизми?
(Югурмоқчи бўлади.)
В а р в а р а . Нималарни ўйлаб чиқараяпсан ўзинг?
К а т е р и н а
(хўрсиниб).
Мен жуда-жуда шўх эдим!
Сизларникига келиб сўлиб қолдим.
В а р в а р а. Мени билмайди дейсанми?
К а т е р и н а . Мен шунақа эдимми! Ҳечнарсанинг ғами-
ни емай, қушдай эркин яшар эдим. Онам мендан гиргиттон
бўлиб жонини қоқар, қўғирчоқдай ясантириб қўяр, ишлагин
деб мажбур қилмасди, кўнглим тилаган ишни қилардим.
Биласанми, қизлигимда қандай яшар эдим? Ҳ озир сенга,
ҳаммасини айтиб бераман.
Гоҳо,
эрта турардим, ёз бўлса
булоққа тушардиму маза қилиб ювинардим, ўша ердан сув
олиб келардим-да, уйдаги барча гулларга қуярдим. Ме-
www.ziyouz.com kutubxonasi
нинг гулларим жуда-жуда кўп эди.
Кейин онам блан ибо-
датга борардик, ҳамавақт ғариб-бенаволарга уйимиз лиқ тўла
эди! Ибодатдан қайтиб келгач, ишга тутинардик, кўпроқ
барқутга зар тикишга ўтирардик, шунда ҳалиги
ғариб-
бенаволар, ҳархил нарсаларни сўзлаб беришарди;
қаерда
бўлганларини, нималарни кўрганларини,
турли-туман нар-
саларни, ё бўлмаса байтлар ўқиб беришарди. Овқат маҳали-
гача вақт мана шундай ўтар эди. Кампирлар ётишар эди-ю,
мен бўлсам боғни сайр қилиб юрардим. Кейин кечки ибо-
датга борардик, кечқурун яна ҳикояю, яна ашула тинглар
эдик! Шунақа яхши эдики!
В а р в а р а. Бизда ҳам шунақа эди.
К а т е р и н а . Буерда ҳаммаси, гўё тутқинлик
натижа-
си. Ибодатхонага боришни жуда ҳам яхши кўрар эдим!
Худди жаннатга киргандек бўлардим, ҳечкимни кўрмас
эдим, ибодатнинг қачон тугаганини ҳам сезмас эдим. Гўё,
ҳаммаси бир лаҳзада бўлгандай туюлар эди. Онам: ҳамма-
нинг кўзи сенда бўлди, дер эди! Кўрганмисан, қуёш чарақ-
лаб турган куни, ибодатхона пештоқидан пастга шалоладек
қуёш нури оқиб тушади, мана шу нур гўё булутдай тутаб
туради, мен бу булут қўйнида худди фаришталар учиб ўй-
наб, куйлаб юришганини кўргандек бўлар эдим. Гоҳо, ярим
кечада уйғониб кетаману — бизнинг уйимизда ҳам шамчироғ-
лар ёниб
турар эди,— бир бурчакка ўтиб олиб эрталабгача
ибодат қилиб чиқаман. Ё бўлмаса азонлаб боққа чиқиб кетар-
дим, эндигина қуёш чиқиб келаётган вақт, чўкка гушиб ху-
дога илтижо қилиб бирам йиғлардим; ўзим ҳам билмас эдим,
нима деб илтижо қилардиму, нимага йиғлардим; мени куни
бўйи қидириб топишолмас эди. Ушанда нима мақсад блан
ибодат қилардим—ўзим ҳам билмайман; менга ҳечнарсанинг
кераги йўқ, ҳамма нарса етарли эди. Оҳ, қанақа тушлар кў-
рардим мен, Варенька, қанақа тушлар кўрардим-а!
Олтин-
дан ишланган ибодатхоналарни, ё бўлмаса ажойиб боғларни
кўрар эдим; кўзга кўринмайдиган кишиларнинг қўшиқлари
эшитилар ва сарв дарахтининг хушбўй ҳиди анқиб турар
эди. Тоғлар ҳам, дарахтлар ҳам ўнгингдаги дарахт ва тоғ-
ларга сра-сра ўхшамас, худди суратдагиларга ўхшар эди.
Узим бўлса, худди қушлардек, кўкда учиб юрар эдим. Ҳали
ҳам гоҳо туш кўраман-у, лекин энди аввалгидек эмас.
В а р в а р а. Нега?
К а т е р и н а
Do'stlaringiz bilan baham: