П ьесалар с е р д а р о м а д жой кам бағалаи к а й б эмас м о м а к а л д и р о к



Download 8,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/113
Sana06.04.2022
Hajmi8,05 Mb.
#532209
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   113
Bog'liq
Aleksandr Ostrovskiy. Pyesalar (1956)

(Кетади.)
www.ziyouz.com kutubxonasi


Т У Р Т И Н Ч И С А Ҳ Н А
Б о р и с
(ёлғиз).
Уни ноумид қилиб бўлмайди! Жуда 
яхши одам ўзи! Уз хаёли блан ўзи бахтиёр! Аммо менинг 
ёшлигим мана шундай авлоқ жойларда хазон бўладиганга 
ўхшайди. Жисмим тиригу, ўзим ўликман, яна бунинг устига 
миямга аҳмоқона ўйлар келади! Нега, нега кераги бор! Би- 
ровни севишни менга ким қўйипти! Узим киму, тавба; тағин 
аҳмоқлик қилиб бировни яхши кўрганим нимаси. Яна ким- 
ни денг? Эри бор хотинни, у блан гаплашиш уёҳда турсин, 
ҳатто олдига бориб ҳам бўлмайди.
Жимлик
Аммо нима 
бўлса ҳам, хаёлимдан нари кетмай қолди. 
Ана, эри блан келаяпти, қайнанаси ҳам бирга! Чинакам, 
аҳмоҳман! Бир четдан кўргин-да, уйингга жўна! 
(Кетади.)
Б Е Ш И Н Ч И С А Ҳ Н А
К а б а н о в а , К а б а н о в , К а т е р н н а ва В а р в а р а
К а б а н о в а . Агар онамнинг сўзидан чиҳмай десанг, у 
ерга борганингдан кейин ҳам, мен айтганларимни қиласан.
К а б а н о в . Аабатта, онажон, сизнинг сўзингиздан чи- 
қармидим!
К а б а н о в а . Эндиги ёшлар кексаларни унчалик ҳурмат 
қилишмайди.
В а р в а р а
(ўзича).
Сени ҳурмат қилмай кўрайлик-чи!
К а б а н о в. Ҳали ҳам, онажон, измингиздан бир қадам 
ҳам чиқмайман ку.
К а б а н о в а . Агар, эндиги болаларнинг ўз ота-оналари- 
ни қандай иззат-икром қилаётганини ўз кўзим блан кўр- 
маганимда, ўз қулоғим блан эшитмаганимда эди, сенинг сўз- 
ларингга ишонган бўлардим! Ҳе^! бўлмаса, бола деб онанинг 
қанчалик азоб чекканини билсаларинг эди.
К а б а н о в. Мен, онажоп-..
К а б а н о в а. Агар она ўз болам деб ҳарқанча аччиқ 
гапирса ҳам, менимча, бола чидаши керак! Хўш, сен нима 
дейсан бунга!
К а б а н о в. Онажон, 
қачон 
сизнинг сўзингизни қай- 
тардим?
К а б а н о в а . Хўп, онанг қари, онанг аҳмоқ; сиз ёшлар 
зап ақллисизлар, шундай бўлгандан кейин биз аҳмоқларни 
койимасанглар ҳам бўларди.
К а б а н о в
(хўрсиниб, четга).
Эй, худоё, товба! 
(Она-
сига.)
Наҳотки биз шундай ўйласак, онажон!
www.ziyouz.com kutubxonasi


К а б а н о в а . Камоли сизларни севганидан ота-онангиз 
тергайди, севганидан уришади, яхши бўлсин дейди. Аммо бу 
ҳозирги замон болаларига ёқмайди. Қарабсанки, болалар 
онасидан шикоят қилабошлайди: онам кўп валақлайди, жав- 
рагани-жавраган, жонимдан тўйдирди, дейди. Ҳай, ҳай, 
келинга ёқмайдиган бирор гапни гапириб қўйишдан худо ўзи 
сақласин, ана ўшанда кўрасан вижи-вижини, нима дейсанки 
қайнанаси келинини сомондай сарғайтиб қўйипти.
К а б а н о в. Ҳеч-да, онажон, сизнинг тўғрингизда ким 
гапираяпти ўзи?
К а б а н о в а . Ҳали эшитганимча йўқ, ёлғон сўзлашни 
ёмон кўраман, эшитганимча йўқ. Агар шунақа гапларни 
эшитарканман, унда, болагинам, унда сен блан бошқачароқ 
гаплашган бўлар эдим. 
(Хўрсинади.)
Оҳ, гуноҳоғир! Гуноҳ 
қилиш қийин дейсанми! Бирорта гап ғашингга тегади-ю 
жаҳлинг чиқади, ана гуноҳ сенга. й ў қ , азизим менинг ҳақим- 
да нима десанг де. Бировга ман’ қилиб бўладими: олдингда 
гапиролмайдию, орқангдан мағзава ағдаради.
К а б а н о в. Тилим кесилсин, агар...
К а б а н о в а . Бўлди, бас, қасам ичма! Гуноҳ бўлади! 
Онангдан кўра, хотинингни яхши кўришингни кўпдан била- 
ман. Уйланганингдан бери, мени аввалгидай ҳурмат қилмай 
қўйдинг.
К а б а н о в. Онажон, буни қаердан олиб гапираяпсиз?
К а б а н о в а . Узим билиб турибман! Онангнинг кўзи 
йўқ ерда юраги бор, юраги блан сезиб туради. Билмадим. 
мени сенга хотининг чақаётгандир.
К а б а н о в . Бўлмаган гап, онажон! Мен йўл қўярми- 
дим!
К а т е р и н а . Менга, онажон сиз ҳам, ўз онам ҳам бир, 
Тихон сизни жон-дилидан яхши кўради.
К а б а н о в а . Сендан ҳечнарса сўрамагандан кейин гапга 
суқулмасанг ҳам бўлади. Эрингнинг тарафини олмасанг ҳам, 
уни ранжитмоқчи эмасман! Шуни эсингдан чиқарма, сенга 
эр бўлса, менга ўғил бўлади! Сен бунга аралашмай қўяқол! 
Ё, эрингни яхши кўрганингни кўрсатмоқчи бўласанми? 
Биламиз, яхши биламиз, тил учида севганингни.
В а р в а р а

Download 8,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish