В а р в а р а . Уз бошига кўринсин, жодугарни!
К а т е р и н а . У нималар деди, а? Нима деди?
В а р в а р а. Беҳуда гаплар. Унинг бемаза гаплари кимга
керак экан. У ҳамма вақт шунақа бема’ни гапларни гапира-
ди. Ёшлигида тоза бузуқликларни қилиб роса гуноҳга бот-
ган. Ишонмасанг сўра; ҳамма айтиб беради! Улимдан ўлгу-
декқўрқади. Узи қўрққан нарсадан бошқаларни ҳам қўрқи-
тиб юради. Ҳатто шаҳардаги болалар ҳам ундан қочишади.
Уларга таёғи блан дўқ уриб: «Дўзахга кунда бўласизлар!»
деб бақиради.
К а т е р и н а
(кўзларини юмиб).
Оҳ, бўлди, бас қил!
Юрагим тарс ёрилай деди.
В а р в а р а. Ушандан ҳам қўрқиб ўтирасанми! Бу жоду-
гар ўлгур...
К а т е р и н а . Қўрқаман, ўлгудек қўрқаман. Ҳамон кўз
олдимдан нари кетмайди.
(Жимлик.)
В а р в а р а
(атрофга цараб).
Нега шу чоққача, акам
келмаяпти экан, чақмоқ чақаётганга ўхшайди.
К а т е р и н а
(даҳшат блан).
Момақалдироқ!
Кетдик
уйга! Т ез бўл!
В а р в а р а. Нима, жинни-пинни бўлдингми! Қандай қи-
либ акам келмай туриб уйга борамиз?
К а т е р и н а . й ў қ , майли, кетайлик! Узи борар!
В а р в а р а. Нега, момақалдироқдан бунчалик қўрқасан?
Ҳали узоқда.
К а т е р и н а . Ундай бўлса бироз кутайлик, яхшиси кет-
сак ҳам бўлар эди. Кетақолайлик!
В а р в а р а. Пешонангга ёзилганини кўрасан, уйга қочиб
ҳам қутулолмайсан.
К а т е р и н а . Минг қилса ҳам тинч, уйда бўлганинг
яхши, ҳеч бўлмаганда бутга, худога сиғинасан-ку!
В а р в а р а. Мен сени момақалдироқдан бунчалик ҚЎр-
қишингни билмас.эдим. Мен қўрқмайман.
К а т е р и н а . Қ из болага қўрқмай бўладими! Ҳарким
ҳам қўрқиши керак. Момақалдироқнинг кишини ўлдириши
қўрқинчли эмас, гуноҳларинг тўлиб-тошган пайтда ўлимнинг
тўсатдан келиб чанг солиши ёмон, холос. Мен ўлимдан қўрқ-
майман, фақат шу кепатада, сенинг олдингда турган бўйича,
ҳалиги гуноҳ гаплардан сўнг, худо даргоҳига боришдан чў-
чийман, холос. Бундан даҳшатли, бундан қўрқинчли нарса
борми? Каллам бўлмағур ўйлар блан ғовлади! Нақадар гу-
ноҳ! Айтишга ҳам даҳшат!
Момақалдироқ гулдирайди.
www.ziyouz.com kutubxonasi
К а б а н о в л а р уйида бир бўлма
Б И Р И Н Ч И С А Ҳ Н А
Г л а ш а буюмларни тугиш блан овора. Ф е к л у ш а киради.
Ф е к л у ш а. Жонимни қоқай, қачон кўрсам иш
усти-
дасан! Нима қилаяпсан, жонидан?
Г л а ш а. Хўжайинни сафарга жўнатмоқчиман.
Ф е к л у ш а . Бойвачча бирор ёққа кетаяптиларми?
Г л а ш а. Ҳ а кетаяптилар.
Ф е к л у ша . Кўпга кетаяптиларми, жоним?
Г л а ш а. Йўқ, кўпга эмас.
Ф е к л у ш а. Хайр, сафарлари бехатар бўлсин! Бўлмаса,
келин роса йиғлар экан-да?
Г л а ш а. Қайдам!
Ф е к л у ш а. Узи ҳеч йиғлайдими, йўқми?
Г л а ш а. Шу чоққача кўрганим йўқ.
Ф е к л у ш а. Мен, жонидан, уввос солиб
йиғлаганни
жуда яхши кўраман!
( Жимлик.)
Сиз, қизча, анави, рўпоч
хотинларга кўз-қулоқ бўлинг, яна бирор нарсани тортиб
кетишмасин.
Г л а ш а. Сизларга ҳеч тушуниб бўлмайди ўзи, бир-би-
рингизни ғийбат қилганингиз ҳилган.
Сизларга нима етиш-
майди? Ё бизникида ёмон кун кўраЪпсизларми, ҳадеб бир-
бирингиз блан олишганингиз олишган:
гуноҳдан
ҳам
қўрҳмайсизлар.
Ф е к л у ш а. Д ун’ёда гуноҳсиз яшаб бўлмайди, чироғим,
мен сенга айтсам, чироғим, сизга ўхшаган оддий одамларни
битта шайтон йўлдан оздиради, биздек тақводор рўпоч хо-
тинларга эса олтитадан то ўн иккигача шайтон ёпишади:
www.ziyouz.com kutubxonasi
мана шуларнинг ҳаммасини даф’ қилиш керак, яхши қиз, бу
жуда қийин.
Г л а ш а . Нега сизларга мунча кўп шайтон ёпишади?
Ф е к л у ш а. Чироғим, мен сенга айтсам,
бизнинг мана
шунақа ҳақ йўлига кириб, тавба-тазарру’ ва тақво блан кун
кўришимизни кўролмаган шайтон аламидан шундай қилади
Худо сақласин, мен бундай бачкана ишлар блан шуғуллан-
майман, чироғим. Менинг биргина гуноҳим бор, холос.
Буни ўзим биламан. Яхши ейиш, яхши ичишни яхши кўра-
ман. Турган битганим шу бўлса нима ҳилай.
Г л а ш а . Сен, Феклуша, олис томонларга борганмисан?
Ф е к л у ш а. й ў қ, чироғим. Заифлигимдан унча олис-
ларга борган эмасман, аммо эшитишга ҳолганда — жуда кўп
нарсаларни эшитганман. Айтишларига ҳараганда,
шундай
мамлакатлар бормишки, чироғим, уерларда христиан динида-
ги подшоҳлар йўқ эмиш, мамлакатни султонлар идора ҳилар
эмиш. Бир ерда тахтда турк султони Махнут1, бошқа бир
ерда эрон султони Махнут ўтирармиш: мана шулар, чиро-
ғим, бутун одамлар устидан ҳукм чиҳарармиш, яна ҳанаҳа
ҳукм дегин, бутунлай нотўғри ҳукм-а. Улар, чироғим, бирор-
та ишни одилона ҳал қилолмас эмиш, уларнинг ишлари ўзи
шунақа эмиш. Бизнинг қонунимиз бўлса
жуда одил, улар-
ники, чироғим, ноҳақ: бизнинг қонунимизда иш мана бун-
д.ай бўлса, уларникида бунинг бутунлай акси чиқармиш.
Уларнинг қозилари ҳам, ўз мамлакатларида, барчаси ҳаққо-
ний эмасмиш, одамлар уларга арзга келишганда ҳам ўз ари-
заларида: «Менинг ишимни бир ёқлик қил, эй ноҳаққоний
ҳакам!» деб ёзармишлар. Яна.шунақа ерлар ҳам бормишки,
бутун одамларнинг боши итнинг бошига ўхшармиш.
Г л а ш а. Нега шунақа,. итнинг бошига ўхшармиш?
Ф е к л у ш а. Гайри дин бўлганларц учун.
Энди кетдим
мен, чироғим, савдогарларнинг уйларини бир айланиб келай,
бечораларга атаган-тутаганлари бордир. Ҳозирча хайр!
Г л а ш а. Хайр!
Ф е к л у ш а кетади.
Шунақа ерлар ҳам бор экан-а! Дун’ёда ажойиб нарсалар
кўп! Буерда бизнинг ҳечнарсадан хабаримиз йўқ. Хайрият-
ки, яхши одамлар бор: ҳеч бўлмаса, онда-сонда, дун’ёдани-
малар бўлаётганини ўшалардан эшитиб қоласан киши, бўл-
маса ҳечнарсадан хабарсиз нодон бўлиб ўлиб кетар эдик.
К а т е р и н а блан В а р в а р а киради.
1 М а ҳ м у д — демоқчи.
Do'stlaringiz bilan baham: