Хароб бўлган. Усиэ, &ндй мен чидолмайман! Оҳ, усиз
чидолмайман энди! Узингни кўрмаганимга яраша, ҳеч бўл-
маса арз-додимни эшит! Оҳ! Шўх шамоллар,
унга менинг
ҳайғу-алам, юрак ҳасратларимни етказингиз! Ё раббий эзи-
либ адо бўлдим!
( Қирғсққа боради ва товушининг борича.)
Қувончим, ҳаётим, жоним, сени севаман, сени! Жавоб бер-
сангчи!
(йиғла й д и .)
Б о р и с киради.
У Ч И Н Ч И С А Ҳ Н А
К а т е р и н а блан Б о р и с.
Б о р и с
(Катеринани кўрмай).
Ё раббий! Бу унинг
овози-ку! Узи қаерда экан?
(Атрофга қарайди.)
К а т е р и н а
(чопиб бориб бўйнига осилади).
Сени ҳам
кўрар кун бор экан-ку!
(Унинг кўксига бошини қўйиб йиғ-
лайди. Жимлик.)
Б о р и с. Мана, биргалашиб йиғлаб ҳам олдик.
К а т е р и н а . Мени унутмадингми?
Б о р и с.
Нега унутай, сенга нима бўлди!
К а т е р и н а . Оҳ, йўқ, йўқ, ундай демоқчи эмас эдим.
Хафа бўлдингми?
Б о р и с. Нега хафа бўлай?
К а т е р и н а . Ундай бўлса, кечир мени. Сенга ёмонлик
қилиш ниятим ҳам йўқ эди; ўз ихтиёрим ўзимда эмас эди.
Сенга нима деган бўлсам, нима қилган бўлсам ўз эркимдан
беихтиёр қилдим.
•
Б о р и с. Бас, гапирма энди, гапирма!
К а т е р и н а . Узингчи? Узинг нима қиласан энди?
Б о р и с. Кетаяпман.
К а т е р и н а . Қаёққа кетаяпсан?
Б о р и с. Олис, Катя, Сибирьга.
К а т е р и н а . Мени ҳам бирга олиб кет!
Б о р и с . Иложи йўқ, Катя. Мен ўз ихтиёрим блан кета-
ётганим йўқ: амаким жўнатаяпти, отлар ҳам тайёр;
бир
зумга амакимдан сўраб чиқдим, ҳеч бўлмаса, сен блан бирга
юрган жойлар блан хайрлашмоқчи эдим.
К а т е р и н а . Бор, худога топширдим! Мени кўп ўйла-
ма. Аввал сен бечорага қийин бўлади, кейин эсингдан ҳам
чиқиб кетар.
Б о р и с. Менинг учун ҳам ғам ема! Менинг ўз эрким
ўзимда. Сен нима қиласан, сен? Қайнананг нима деяяпти?
К а т е р и н а . Сиқиб сувимни ичаяпти,
уйдан
эшикка
www.ziyouz.com kutubxonasi
чиқармайди. Ҳаммага, эримга Ҳам,
«бунга ишонма,
бу
айёр» дейди. Ҳаммаси мени кун бўйи пойлагани-пойлаган,
мазах қилишади. Ҳарбир сўзи блан чақиб олишади.
Б о р и с. Эринг-чи ?
К а т е р и н а . Гоҳ юмшаб қолади, гоҳ заҳрини сочади,
сиқиб сувимни ичгани ичган. Улгудек кўнглим қолди ундан
ҳам, унинг эркалатишлари гўё тошдек ботади менга.
Б о р и с . Қийин экан сенга, Катя!
К а т е р и н а . Нимасини айтасан, нимасини, бундан кўра
ўлган яхшироқ!
Б о р и с.
Ким билибди, дейсан, севгимизнинг бу қадар
азоб-уқубатга қолишини! Яхшиси, кўринмасам бўлар экан!
К а т е р и н а . Сени кўрдиму ўзимни балога қўйдим.
Севинчдан кўра азобни кўпроқ тортдим, кўпроқ!
Бундан
кейин ҳам тортаман! Нима бўлишини ўйлаб ҳам нима қил-
дим энди. Сени кўрдим-ку, шунга ҳам шукур, буни мендан
улар тортиб ололмайдилар; менга бундан бўлак ҳечнарса
керак эмас. Ф ақат сени кўрсам бўлар эди менга! Мана энди
анча енгил тсртдим; гўё елкамдан оғир
бир юк тушгандай
бўлди. Сени мендан хафа, мени сўкаётган бўлса керак, деб
ўйловдим...
Б о р и с. Қўйсангчи шу гапларингни.
К а т е р и н а . Йўқ, бутунлай бошқа
нарсаларни гапи-
раяпман-а; мен бундай демоқчи эмас эдим.
Б о р и с. Яна бизни буерда биронтаси кўриб қолмасин!
К а т е р и н а . Шошма, шошма! Мен сенга
бир нарса
айтмоқчи эдим! Унутиб қўйдим! Нима демоқчи эдим-а?
Хаёлларим ҳам
чалкашиб кетди, эсим қурсин.
Б о р и с. Вақт бўлиб қолди, Катя!
К а т е р и н а . Шошмай тур, бироз тўхта!
Б о р и с. Хўш, нима демоқчи эдинг?
К а т е р и н а . Ҳозир айтаман.
Do'stlaringiz bilan baham: