(Уйланиб.)
Ҳа! Йўлда
кетаётганингда учраган гадойга хайр-эҳсон қил, уларга та-
йинлагинки, менинг гуноҳкор руҳимни дуо қилишсин.
Б о р и с . Оҳ, бу одамлар, сендан ажралишнинг нақадар
қийинлигини билишса эди! Ё раббий, илоҳим ўшаларнинг
хам бошларига худо шу кунларни солсин! Ҳайр энди, Катя!
( Қучоқлайди ва кетмпқчи бўлади.)
Раҳмсизлар. Қотиллар!
Эҳ, кучим бўлганда эди!
К а т е р и н а . Тўхта, тўхта! Кел сўнгги марта дийдоринг-
га бир тўяй!
(Унинг кўзларига қарайди.)
Бўлди, шуниси
ҳам етади! Худога топширдим, хайр. Майли, бор, тезроқ
бор!
www.ziyouz.com kutubxonasi
Б о р и с
(бирнеча қадам босиб тўхтайди).
Катя, иега-
дир хаёлимга ёмон ўйлар келаяпти. Яна бирор нарса қилиб
қўймагин ўзингни? Йўлда сени ўйлайбериб қийналмайин
тағин.
К а т е р и н а . Ҳечқиси йўқ! Хайр, худога топширдим!
Б о р и с унга яқинлашмоқчи бўлади.
^
Керак эмас, керак эмас, бас!
Б о р и с
(ҳўнграб).
Узинг
биласан!
Ф ақат худодан
шуни сўраш керакки, у тезроқ қийналмайроқ ўлсин! Хайр.
( Т а ’зим цилади.)
К а т е р и н а . Хайр!
Б о р и с чиқиб кетади. К а т е р и н а уни кўзи блан куэатиб,
бироз қотиб туради.
Т У Р Т И Н Ч И С А Ҳ Н А
К а т е р и н а
(ёлғиз).
Энди қаёққа бордим? Уйга борай-
ми? Йўқ, уйга бориш блан гўрга кириш — баравар. Ҳ а,
уйга бориш нимаю, гўрга кириш нима!.. Гўрга кириш.
Я
х ш и с и
гўрга... Қабринг дарахт остида... Қандай яхши-я!
Қуёш бўлса иситиб, ёмғир бўлса суғориб туради... Баҳор
келиши блан қабринг устини сабзалар қоплайди,
чиройли
гуллар... Қушлар учиб келиб қабринг устидаги
дарахтга
қўнади, сайрашади, инлар қўйишади, бола очишади, гуллар
очилади; сариқ, қизил, ноформон... Ҳархил
(ўйланиб),
ҳархил... Шу қадар осойишта, шу қадар жимжит! Нақадар
яхши! Менга ҳам енгил! Ҳаёт тўғрисида ўйлагинг ҳам
келмайди. Ҳаёт! Йўқ, йўқ, керак эмас... Бас! Одамлардан
ҳам, уйдан ҳам, ҳатто деворлардан
ҳам кўнглим қолди.
Бормайман! Йўқ, йўқ, бормайман! Оҳ, қоронғи ҳам тушиб
қолди! Яна қаердадир куйлашаяпти! Нимани куйлашаяпти-
кан? Тушунмайсан киши... Энди ҳозир ажал келса ҳам
майли эди... Нимани куйлашаяпти-а?
Уз ажалинг блан
ўласанми ёки ўзинг ўзингни... Ортиқ яшаб бўлмайди!
Гуноҳ! Дуо қилишмайдиларми? Ким севса ўша дуо қилади...
Қўлларингни қовуштирадию... тобутга
солади. Шундай
қилади... Эсимга келди! Агар тутиб олиб, зўрлаб уйга олиб
кетсаларчи... Оҳ, тезроқ, тезроқ бўлиш керак!
(Қирғоққа
•боради. Қаттиқ.)
А зи з дўстим! Қувончим! Алвидо!
(Кетади)
К а б а н о в а , К а б а н о в , К у л и г и н в а хизматчи қўлида чироғ блан
киради.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Б Е Ш И Н Ч И С А Ҳ Н А
К а б а н о в , К а б а н о в а , К у л и г и н .
К у л и г и н. Шуерда кўрувдик дейишаяпти.
К а б а н о в. Ростмикин?
К у л и г и н. Худди ўзини кўрдик дейишаяпти.
К а б а н о в. Худога шукур, тирик экан.
К а б а н о в а . Сен бўлсанг кайфинг учиб, йиғлаб юриб-
сан! Заб топиб йиғлабсан-да... Шошилма кўп, ҳали боши-
мизга кўпгина кулфатларни туширмаса нимайкан.
К а б а н о в . Уни буерга келади деб, ким ўйлабди. Шун-
дай серқатнов жой. Буерга бекиниб олади деб ўйламовдим
ҳам.
К а б а н о в а . Кўрдингми нима қилаётганини? Шундай
баттолки! Уз сўзининг устидан чиқмоқчи!
Ҳ ар тарафдан чирог кўтарган одамлар келади.
Х а л қ д а н б и р и . Нима бўлди, топдингларми?
К а б а н о в а . й ў қ ҳали. Очиқ мозорга кирганга ўхшай-
ди баттол!
*
Б и р н е ч а о в о з л а р . Ана халос! Буни қара-я! Қаер-
га кетарди дейсиз!
Х а л қ д а н б и р и . Топилади!
Б о ш қ а с и . Тспилмайчи!
У ч и н ч и б и р и . Кўрасан, ўзи кириб келади ҳали!
Саҳна орҳасидан: «Ҳой, қайиҳ» деган овоз эшитилади.
К у л и г и н
(қирғоцдан).
Ким у бақирган? Нима бўлди?
О в о з : «бир хотин ўзини сувга ташлаб юборибди!»
Кулигин, унинг кетидан бирнеча киши чопиб чиқиб кетишади.
О Л Т И Н Ч И С А Ҳ Н А
Аввалгилар, К у л и г и н йўқ.
К а б а н о в. Шўрим қурсин, ўшанинг ўзи!
(Чиқмоқчи
бўлади, онаси қўлидан ушлаб қолади.)
Онажон, қўйво-
ринг, энди ўлганим яхши! Олиб чиқай, бўлмаса ўзимни
ҳам... усиз энди қандай яшайман!
К а б а н о в а . Овора бўлма, қўймайман! Уни деб ўзинг-
ни ҳалок қилишингга арзимайди! Бизни оз шарманда қил-
дими, яна буниси ортиқча1
К а б а н о в. Қўйворинг!
www.ziyouz.com kutubxonasi
К а б а н о в а . Сенсиз ҳам олиб чиқадилар.
Агар бор-
санг оқ қиламан.
К а б а н о в
(тиз чўкиб).
Ақалли бир кўриб олай, бўл-
масам.
К а б а н о в а . Олиб чиққанларидан кейин кўрарсан.
К а б а н о в
(ўрнидан туриб, халққа).
Хўш оғайнилар,
кўринмаяптими ?
1- н ч и . Паст жуда қоронғи, ҳечнарса кўринмайди.
Саҳна орқасида ола-ғовур.
2-
н ч и. Бир нарсалар деб бақиришаяптию, лекин ҳечни-
мага тушуниб бўлмайди.
1- н ч и . Бу Кулигиннинг товуши.
2- н ч и. Ана, чироғ блан қирғоқда юришипти.
1-нчи. Шуёққа келишаяпти. Уни олиб келишаяпти.
Бирқанча одам кириб келади.
Қ а й т г а н л а р д а н
б и р и .
Баракалла
Кулигинга!
Шуерда, қирғоққа яқин ерда гирдобда, кўйлагини кўриб
қолса бўладими, тортиб олди, азамат!
К а б а н о в а . Тирикми?
Б о ш қ а с и. Тирик жойи қолибдими? Баланд қирғоқ-
дан ташлапти: бу ер жар, ундан ташқари лангарга теккан
бўлса керак, бечора! Узи, оғайнилар, худди тирикка ўхшай-
ди! Фақат чеккаси бироз ёрилиптию, бир томчигина қон
чиқибди, атиги бир томчигина-я.
К а б а н о в чопиб чиқмоқчи бўлади, шу чоқ К у л и г и н одамлар
блан К а т е р и н а н и кўтариб олиб келади.
Е Т Т И Н Ч И С А Ҳ Н А
Аввалгилару К у л и г и н,
К у л и г и н. Мана, энди олинг Катеринангизни.
Нима
истасангиз шуни қилинг! Жасади шуерда, аммо, энди руҳи
сизники эмас, энди унинг руҳи сиздан кўра шафқатлироқ,
оллонинг олдида!
(Катеринани ерга қўйиб чопиб чиқиб
кетади.)
К а б а н о в
(ўзини Катеринага ташлаб).
Катя! Катя!
К а б а н о в а . Бас! Бунга йиғлаш ҳам гуноҳ!
К а б а н о в. Онажон, бунинг бошига сиз етдингиз! Сиз,
сиз, сиз...
К а б а н о в а . Нима бўлди сенга? Ё ақлингни едингми!
Ким блан гаплашаётганингни унутма!
www.ziyouz.com kutubxonasi
К а б а н о в. Сиз бошига етдингиз! Сиз! Сиз!
К а б а н о в а
(ўғлига).
Сен
блан уйда гаплашаман.
(Х а лққа та’эим цилиб.)
Хизматларингиз учун раҳмат, азиз-
лар!
Ҳамма та’эим қиладн.
К а б а н о в. Энди сен роҳатдасан, Катя! Мен нега тирик
ҳолдим, бу дун’ёда азоб чекиб ўтиш учунми?
(Катерина-
нинг жасади устига йиқилади.)
П А Р Д А
www.ziyouz.com kutubxonasi
•
Бет.
Сердаромад жой С.
Do'stlaringiz bilan baham: |