Субҳаноллоҳу валҳамдулилоҳу ва ла илаҳа иллаллоҳу Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд, Ла ҳавла ва ла қуввати илла билаҳил алийил азим.
Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм. Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳу лаaa илаaҳа илла ҳувал ҳайюл қойюум. Ла таъхузуҳу синатув ва ла навм. Лаҳу ма фис самааваати ва ма фил ард. Манзаллазиий яшфаъу ъиндаҳу илла биъизниҳ. Яъламу маа байна айдиҳим ва маа холфаҳум ва ла юҳитуна би шайъим мин ъилмиҳи илла бимаа шаъаа. Васиъа курсийюҳус самааваати вал ард. Ва ла яъудуҳу ҳифзуҳумаа ва ҳувал ъаллийюл ъазиийм.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).
1. Қачонки, Қиёмат воқе (қойим) бўлганда -
2. унинг воқе бўлишининг ёлғони йўқдир -
3. (у одамларни) остин-устун этувчидир.
4. Ер ларзага келган,
5. тоғлар титилиб (тўзиб),
6. тўзонга айланган (бўлур).
7. Сизлар эса уч тоифа бўлурсизлар.
8. Бас, (у учнинг биринчиси) ўнг томон эгаларидир. Ўнг томон эгалари (бўлмоқ) не (саодат)дир!
9. (Иккинчи тоифа) чап томон эгаларидир. Чап томон эгалари (бўлмоқ) не (бахтсизлик)дир!
Изоҳ: Қиёмат куни бу дунёда қилган яхши-ёмон амаллари ёзилган номаи аъмоллари қайси тарафидан берилишига қараб тақдири маълум бўлади Китоби ўнг томондан берилса, бу унинг бахтли эканига далолат. Агар чап томонидан ёки орқа томонидан берилса, унинг бахтсиз эканлигига ишоратдир.
10. (Учинчи тоифа эзгу ишларда) ўзиб-ўзиб кетган зотлардир.
11. Айнан ўшалар (Аллоҳга) яқин зотлардир
12. ноз-неъмат боғларида
13. (Ўзиб кетганлар) аввалги (уммат)лардан кўпчилик,
14. кейингилар (Муҳаммад умматлари) дан эса озчиликдир.
15. (Улар олтиндан) ясалган сўриларда,
16. ястанган ҳолларида бир-бирларига рўбарў бўлиб (ўлтирурлар).
17. Устиларида эса мангу ёш болалар айланиб юрурлар
18. оқар чашмадан олинмиш (майли) қадаҳлар, кўзалар ва косалар билан.
19. У (май)лардан уларнинг бошлари ҳам оқримас, маст ҳам бўлмаслар.
20. Яна ўзлари танлаб оладиган мева билан,
21. иштаҳалари тортган қуш гўштлари билан ҳам (айланиб турурлар).
22. Яна (улар учун) кўзлари кенг ва тиниқ ҳурлар ҳам бўлурки,
23. улар худди ёпиқ марварид мисолидирлар.
24. (Бу) улар (дунёда) қилиб ўтган амалларининг мукофотидир.
25. Улар у жойда беҳуда ва гуноҳ (сўз)ни эшитмаслар,
26. фақат «Салом-салом» сўзинигина (эшитурлар).
27. Ўнг томон эгалари — ўнг томон эгалари (бўлмоқ) не (саодат)дир!
28. (Улар) тикансиз бутазорларда,
29. тизилган бананзорларда,
30. ёйиқ соя (ости)да,
31. оқизиб қўйилган сув (бўйи)да,
32. кўплаб мева (узра)ки,
33. (улар) туганмас ва ман этилмасдир.
34. Шунингдек, (улар) баланд тўшалган кўрпачалар (усти)дадирлар.
35. Биз уларни (ҳурларни) дафъатан пайдо қилдик (онадан туқилмадилар).
36. Сўнг уларни бокира қизлар қилдик.
37. (Улар) жозибали ва тенгқурдирлар.
38. (Улар) ўнг томон эгалари учундир.
39. (Ўнг томон эгалари) аввалги (уммат)лардан ҳам кўпчилик,
40. кейингиларидан (Муҳаммад умматларидан) ҳам кўпчиликдир.
41. Чап томон эгалари — чап томон эгалари (бўлмоқ) не (бахтсизлик)дир! -
42. (Улар) Самум (шамоли) ва қайноқ сув ичида,
Do'stlaringiz bilan baham: |