Билим соҳаси – Социал таъминот ва соғлиқни сақлаш 500000



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/238
Sana18.03.2022
Hajmi3,89 Mb.
#500281
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   238
Bog'liq
hamshiralik ishi

4.5.1 Ҳомилада қон айланиши 
 
Ҳомилада қон айланиш - ҳомила она организми билан йўлдош орқали 
боғланган бўлиб, у орқали ўзини ўсиши, ривожланишига зарур бўлган 
моддаларни, қабул қилади ва модда алмашинув жараёнида ҳосил бўлган 
моддаларни чиқаради. Эмбрионал ҳаётни бошланғич, токи хорион ворсин-
калари ва киндик қон томирлари пайдо бўлгунча бўлган даврларда ҳомила 
ўзига керак бўлган моддаларни гистотрофик йўлида онасининг 
тўқималаридан олади. 


299 
Ҳомила учун асосий бўлган хорионал (йўлдош орқали) қон айланиш 
ҳомилаликнинг 3-4 ҳафталаридан бошлана бошлайди. Кейинчалик бунда 
онанинг қони, бачадон артерияси орқали йўлдошнинг ворсинкалари аро 
бўшлиғига боради, аммо ворсинка томирларида оқиб турган ҳомила қонига 
қўйилмай, улар алоҳида-алоҳида ҳолида айланиб оқиб турадилар. Бу ерда 
қон айланиш секинлашиб, ворсинкалар эпителияси ҳужайраларининг фаол 
иштироки туфайли, ҳомила қонига унинг учун зарур моддалар ўтиб, 
чиқаришга мансуб моддалар она қонига ўтади. Натижада ҳомила учун зарур 
бўлган кислород ва овқат моддаларига бой бўлган қон йўлдош хорион 
ворсинкалари капилляр тормоғидан киндик венасига (vena umblicalis) ўтади. 
Киндик венасидаги (vena umblicalis) тоза ва тўйимлик моддаларга бой қон 
киндик тешиги орқали ҳомила организмига ўтгач, пастки ковак венасига 
қуйилишдан олдин, киндик венаси тормоғи орқали жигарга тоза қон беради.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Расм 40. Хомилада қон айланиш тизими 


300 
Тоза қонни асосий қисми эса қисқа Аранциев йўлчаси (ductus venosis 
Aranti) орқали пастки ковак венасига (vena cava inferior) қуйилади ва ҳомила 
танасининг пастки қисмидан келаётган вена қони билан қўшилиб кетади. 
Бироз юқорироқда пастки ковак венага жигар орқали ўтган қон ҳам қуюлади. 
Пастки ковак венадаги аралаш қон ўнг бўлмачага қуюлади. Шу ерга ҳомила 
танасини юқори қисмидан қон юқориги ковак вена (vena cava superior) 
орқали қуюлади. Аммо ҳомилада юракнинг бу қисмини тузилиши шундайки, 
ўнг бўлмачага тушган бу икки қон оқими бутунлай аралашмай, юқориги 
ковак вена орқали келган қон, асосан ўнг бўлмача вена тешиги орқали 
йўналиб ўнг қоринчага қуюлади. Пастки ковак венаси орқали келган аралаш 
қоннинг асосий қисми эса овал тешиги орқали чап бўлмачага ўтади. Демак, 
ўнг қоринчага тушган қон таркибида кислород жуда кам, чап бўлмачадаги 
қон таркибида эса кислород кўп бўлади. Чап бўлмачадаги кислородга бой 
бўлган қон, чап қоринчага ва аортага ўтади. Аортанинг бошланғич қисмидан 
кислородга бой бўлган қон билан ҳомила танасини юқори қисми, бош мия, 
юрак томирлари, қўллари таъминланади. Ўнг қоринчадаги қон, ўпка 
артерияси орқали, қисман ҳали вазифасини бажармиётган ўпкани таъминлаш 
учун борса, асосий қисми Баталлов йўли орқали аорта ёйининг пастга тушиш 
қисмига қуйилади. Аортанинг пастга тушиш қисми орқали аралаш қон 
қисман ҳомила танасининг пастки қисмига, қорин бўшлиғи органлари
оёқларига борса, қисман иккита киндик артерияси орқали киндик тешигидан 
ўтиб, йўлдош ворсинкаларига ўтади. 
Демак, ҳомилалик даврида ҳаётий зарур органлар: жигар, бош мия, 
юрак қон -томирлари кислород ва овқат моддалари билан таъминлашда 
ҳомила танасининг пастки қисмларига нисбатан яхши шароитда бўлади. 
Йўлдош орқали қон айланиш ва газ алмашув ҳомилаликнинг барча 
босқичида ҳомиланинг меъёрий ўсишини таъминлайди. Қоннинг кислородга 
тўйининганлиги ҳомилаликнинг 22 -ҳафтасида киндик венасида 60% бўлса, 
киндик артериясида 40% ни ташкил этади. Эмбрионда юрак уриши 
ҳомилаликни 22- кунидан эмбрион бўйи 3 мм атрофида бўлгандан бошланиб, 


301 
унинг сони дақиқасига 15-35 маротаба бўлади. Ҳомилада қон айланиши 
ривожланиши билан юрак уриш сони ортиб 6 ҳафталикда дақиқасига 112 га, 
8-9 ҳафталикда 165-175 га етиб, туғилиш олдидан бироз (130-140) камаяди. 


Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish