Билим соҳаси – Социал таъминот ва соғлиқни сақлаш 500000


Расм 41. Катталарда қон айланиш тизими



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/238
Sana18.03.2022
Hajmi3,89 Mb.
#500281
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   238
Bog'liq
hamshiralik ishi

Расм 41. Катталарда қон айланиш тизими 
 
 

4.5.3 Юрак қон -томир тизими анатомик ва физиологик хусусиятлари 
 
Юрак. Болаларда юракнинг вазни, катталарга солиштирганда нисбатан 
катта. Чақалоқ болада юракнинг вазни унинг тана оғирлигини 0,8%-ни
ташкил қилса, катталарда 0,4%-ни ташкил этади. Янги туғилган чақалоқ бола 
юрагининг вазни (22 гр.), унинг 8 ойлигида икки маротабага, 3 ёшлигида уч 
маротабага ортади, 5 ёшида эса тўрт маротобага, 10 ёшида 6 маротабага, 


303 
катталарда эса 11 маротобага ортади. Юрак вазнининг жадал ўсиши асосан 3 
даврда: 2 ёшгача, 12-14 ва 17-20 ёшларда кузатилади. 
Миокард янги туғилган болада жуда ингичка, бир биридан яхши 
чегараланмаган мушак толаларидан иборат. Чақалоқда мушак толасининг 
ядролари кўп, аммо майда, яхши такомиллашмаган бўлади. Қўшувчи 
тўқималар ҳам нозик, кам тараққий этган бўлади. Юрак деворлари 
қалинлигини ўсиши мушак толаларининг кўндаланг ўлчамини ва қўшувчи 
тўқималар жумладан эндокард қатламини ортиши ҳисобига бўлади. Боланинг 
3-7 ёшларида юрак тўқималарининг такомиллашиши, қўшувчи ва эластик 
тўқималарга бойиши, мушак толаларини қалинлашиб бориши кузатилади. 
Боланинг 10 ёшлигида барча юрак тўқималарини тез ўсиб, айниқса қўшувчи 
ва эластик тўқималарини такомиллашиши ва у ер бу ерда ёғ тўқималарини 
жойлашиши кузатилади. Миокард қон ва лимфа томирлар билан катталарга 
нисбатан яхши таъминланган бўлади. 
Болаларда юрак ҳажми нисбатан катта бўлганлиги сабабли, кўкрак 
қафасида кўп жойни эгаллайди. Юрак шарсимон шаклида бўлиб, 
диафрагмани юқорида жойлашгани сабабли, кўкрак қафасида горизонтал 
ҳолда ётиб IV-VIII кўкрак умуртқаси оралиғини эгаллаган бўлади. Шулар 
сабали юрак учини уруш жойи чақалоқларда 4 -қовурға оралиғига тўғри 
келиб, 1,5 ёшларда эса 5- қовурға оралиғига кўчади. 
Болаларнинг бир ёшлик ва ўсмир даврларида юракнинг қатор 
бурулиши ва ўрнини ўзгартириши кузатилиб, натижада юракнинг кўкрак 
қафасида жойлашиши секин аста катталарникига ўхшаб боради. 
Болаларда юрак қон-томир тизимининг бошқаришининг ўзига хос 
хусусиятлари мавжуд. Маълумки парасимпатик асаб тизими таъсирида юрак 
уриши тезлиги секинлашса, симпатик асаб таъсирида тезлашади. Шу билан 
бир қаторда экспериментал текширишлар шуни кўрсатдики, эрта ёшдаги 
болаларда вагус маркази қўзғалувчанлиги етарли даражада бўлмайди. 
Симпатик асаб тизим маркази эса ҳатто ҳомилалик даврида ҳам етарли 
қўзғалувчанликда бўлади. Вагуснинг юрак қон- томир тизимига таъсири


304 
болаликнинг эрта ёшлик даврининг охирларида пайдо бўлади. Шу сабабли 
боланинг 2-3 ёшида юрак уришининг нисбатан секинлашуви, синус 
аритмияси кузатилади. Демак, чақалоқ ва боланинг эрта ёшлик даврининг 
бошларида юрак ва қон -томир тизимсига симпатик асаб тизимсининг 
таъсири вагус таъсиридан устун бўлади. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish