Билим соҳаси – Социал таъминот ва соғлиқни сақлаш 500000



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/238
Sana18.03.2022
Hajmi3,89 Mb.
#500281
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   238
Bog'liq
hamshiralik ishi

Қон томирлар.
Янги туғилган болаларда қон томир деворлари юпқа, 
мушак ва эластик толалари яхши такомиллашмаган бўлади. Болаларда 
юракнинг ўсиб бориши билан бир қаторда асосий магистрал қон томирлари 
ҳам ўсиб боради, аммо бу ўсиш бирмунча секин даражада бўлади. Масалан, 
боланинг 15 ёшлигида юракнинг ҳажми туғилган вақтидагига нисбатан 7 
маротобага ошса, аорта айланаси 3 маротобага ортади холос. Ўсиш 
жараёнида, ўпка артерияси ва аорта тешигининг кенглиги ҳам ўзгариб 
боради. Агар янги туғилган вақтда ўпка артерияси тешиги, аортаникига 
нисбатан 20—25% кенг бўлса (аортаники 16 мм, ўпка артериясиники 21 мм), 
боланинг 10-12 ёшлигида улар тенглашади. Катталарда аорта тешиги ўпка 
артериясиникидан кенг бўлади (аортаники 80 мм, ўпка артериясиники 74 
мм). 
Болаларда артерия қон томирлари тешиги нисбатан кенг бўлади. Вена 
ва артерия қон томирлари тешиги кенглигининг нисбати 1:1 га тенг бўлади. 
Вена қон томирлари артерияга нисбатан тез ўсганлиги сабабли, боланинг 16 
ёшлигида вена томирлари артерияга нисбатан икки баробар кенг бўлади. 
Капилляр қон томирлари эрта болалик даврида айниқса кенг бўлади. Бу ёшда 
ўпка, буйрак, тери, ичак капилляр қон томирлари кейинги даврларга 
нисбатан ҳақиқий кенг бўлади. 

4.5.4 Юрак қон- томир тизими функционал хусусиятлари 
 
Пульс.
Болаликнинг ҳамма ёшида пульс катталарга нисбатан тез бў-
лади. Бу ҳолат болаларда модда алмашинувининг жадал кечиши ва маълум 
даражада вагус таъсирининг кеч ривожланиб бориши билан тушунтирилади. 


305 
Чақалоқ болаларда пульс катталарга нисбатан жуда тез бўлиб, уларда томир 
уришининг нотекислиги, аритмия ҳолатлари кузатилиб туради. Қиз 
болаларда қайси ёшда бўлишдан қатъий назар томир уриши ўғил 
болаларникидан тезроқ бўлади. Болаларда безовталик, қичқириш, жисмоний 
ҳаракат ва овқатланишда, катталарга нисбатан айниқса томир уришининг 
тезлашиши кузатилади. Ҳаракатчан, спорт билан шуғулланган болаларда 
томир уриши кам бўлади. Уйқуда томир уриш сони камаяди. Бола ёши 
катталашган сари пульс тезлигини катталар билан фарқи камайиб боради. 
Соғлом болаларда бир дақиқада пульс тезлиги ўртача қуйидагича: 
чақалоқларда 135-140 та,1 ёшда 120-125 та, 5 ёшда 98 - 100 та,10 ёшда 78 -85 
та, 14 ёшда 72-78 та. 
Болаларда ёшга қараб томир урушининг камайиб бориши 
парасимпатик нерв тизимси тонусининг ошиши ва модда алмашув 
даражасининг пасайиб бориши билан тушунтирилади. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish