Юрак шовқинлари .
Юрак шовқинлари юрак фаолиятининг қайси
даврида пайдо бўлишига қараб систолик (I ва II тон оралиғида) ва диастолик
(II ва I тон оралиғида) шовқинларга бўлинади. Агар юрак шовқини диастола
даврининг бошланишида пайдо бўлса протодиастолик, ўртасида -
мезодиастолик, охирида - пресистолик шовқинлар дейилади.
Юрак шовқинларини аниқлашда унинг эшитилишдаги баланд пастлиги,
тембри, давомийлиги, қаерда максимал эшитилишига, ҳамда юракнинг
систола ва диастола
даврига боғлиқлиги ва қайси соҳага товушнинг
ўтказилишига аҳамият берилади.
Юрак шовқинлари органик ва функционал бўлади. Органик
шовқинларнинг пайдо бўлиши юрак деворлари, тешик ва клапанларининг
анатомик ўзгаришидан келиб чиқади. Бунда юракнинг туғма ва ҳаётда
орттирилган нуқсонларидаги, эндокарднинг яллиғланиши оқибатидаги
шовқинлар киради. Функционал шовқинлар пайдо бўлишида эса юрак
деворлари ва клапанли аппаратларда анатомик ўзгаришлар бўлмайди.
Мушак тонусининг ўзгаришидан келиб чиқувчи шовқинлар. Бу
шовқинларнинг келиб чиқиши папиляр мушаклар тонусининг пасайиши ва
клапанларнинг тўлиқмас (функционал) ёпилиши билан изоҳланади. Бу
шовқинлар асосан юрак чўққисида тўш суягининг чап қиррасида 3 – 4-
қовурға оралиғи соҳасида озғин болаларда кўпроқ эшитилади. Юрак ва
папилляр мушаклари тонусининг пасайиши миокардда ўткир ёки давомли
дистрофик ўзгаришлар ҳамда юрак мушакларида модда алмашинувининг
бузилиши асорати ҳисобланади. Бундан ташқари вегетатив асаб
тизимининг фаолиятининг бузулиш натижасида папилляр мушакларнинг
тонусини ошиши кузатилиши мумкун, бу эса клапанларни тўлиқ беркилмасликка
олиб келади. Кўпинча бундай ҳолат ўсмир ёшдаги болаларда учраб, уларда
324
нейровегетатив функциясининг бузилишидан ташқари, қалқонсимон без
фаолияти ҳам ошган бўлиши мумкин.
Юрак ривожланишининг шовқинлари. Бу шовқиннинг келиб чиқишини
юракнинг ҳар хил бўлимларининг нотекис ўсиши билан боғлайдилар. Бу шов-
қин ўпка артериясининг проекциясида кўпроқ эшитилади.
Умуман функционал шовқинлар аускультация қилинганда, кўпинча қис-
қа муддатда, майин эшитилиб, тана ҳолати ўзгарганда, жисмоний
зўриқишдан кейин шовқин эшитилишини ўзгариши кузатилади. Баъзан эса
шовқин бутунлай йўқолиши ҳам мумкун. Аммо функционал шовқинларни
аниқлашда катта аҳамият билан текшириш, лозим бўлганда электрокардио-
фонокардиографик усулларни қўллаган ҳолда ҳақиқий функционал
шовқинларни, юракдаги бирор касаллик натижасида эшитиладиган
шовқинлардан ажратиш зарур.
Юрак шовқинлари туғма ва ҳаётда орттирилган юрак нуқсонларида
эшитилади. Туғилгандан кейин пайдо бўлган қуйидаги юрак нуқснларида
систолик шовқин эшитилади.
Чап атрио-вентрикуляр клапаннинг етишмаслигида систолик шовқин
пуфлагансимон ҳарактерга эга бўлиб, энг баланд товушда юрак чўққисида
ҳамда V нуқтада, пасайган 1 тон дан сўнг эшитилади ва товуш юрак
асосига ва чап қўлтиқ остида берилади. Баъзан систолик шовқинни орқа
томондан чап курак суягини бурчагида ҳам эшитиш мумкун.
Ўнг атрио-вентрикуляр клапаннинг етишмаслигида систолик шовқин
тўш суягининг пастки, учдан бирида эшитилиб, ўнг ва юқорига берилади.
Аорта оғзининг торайишида (туғма юрак асоратларида ҳам учрайди) -
систолик шовқин дағал ҳарактерли бўлиб, юракнинг ҳамма томонидан эшити-
лади, орқага ҳам ўтади.
Юрак туғма асоратларидан қуйидаги ҳолатларда систолик
шовқинлар эшитилади:
1.
Қоринчалар орасидаги девор нуқсонида - шовқин дағал бўлиб 3-4-
қовурға оралиғида тўш суягининг чап қиррасида эшитилади.
325
2.
Бўлмачалар орасидаги девор нуқсонида - шовқин дағал, энг кучли
эшитиш нуқтаси тўш суягининг чапроғида 11 қовурға оралиғига тўғри келади.
3.Ўпка артериясининг бошланиш қисми торайганда - шовқин дағал, энг
кучли эшитиш нуқтаси тўш суягининг чап қирраси бўйлаб II - III кобурға
оралиғига тўғри келади, аорта ва йирик қон томирларига тарқалган бўлиб,
курак оралиғида ҳам эшитилиши мумкин.
4. Фалло тўртлигида - шовқин тўш суягининг чап қиррасида 3-4 -қовурға оралиғи
бўйлаб эшитилади. Шовқиннинг шиддатлилиги нуқсоннинг катталигига қарама-
қарши (тескари) пропорцияда бўлади.
Диастолик шовқин - қоринчаларнинг диастола вақтида қоннинг
клапанларнинг торайган тешикларидан қоринчаларга тушиш вақтида
аниқланади. Диастолик шовқин қуйидаги ҳолларда эшитилади.
1.
Чап атриовентрикуляр тешик торайганда диастолик шовқин кўпинча
cистола олдида (пресистолик), баъзан диастоланинг ўртасида ва охирида юрак
чўққисида эшитилади.
2.
Аорта клапан етишмовчилигида протодиастолик шовқин максимал
даражада V нуқтада эшитилади. Бу шовқин жуда нозик ва секин эшитилади.
Систолик ва диастолик шовқинлар юракнинг бирга учрайдиган мураккаб юрак
нуқсонларида эшитилади. Туғма юрак нуқсонларидан, систола-миастолик
шовқинлар артериал йўлнинг очиқ қолганда, тўш суягининг чап қирраси
бўйлаб II – III қовурғалар оралиғида эшитилади.
Артериал қон босимни ўлчаш. Қон босимини ўлчаш техникаси
бўйича ўлчов, беморни дам олгандан сўнг, тинч ҳолатида ўтирган
ҳолда меъёрли ҳаво температурали хонада бажарилади. Боланинг
манжет бойланадиган елкаси, қўли қўйилган юзага нисбатан 45
градус бурчак остида жойланиши керак. Бемор болани ҳолига
қараб, ўтирган ёки ётган ҳолида ўлчаш мумкин. Ўлчов аппарат
манжети елка узунлиги ва айланасига мос бўлиши керак. Манжетнинг эни
янги туғилган чақалоқлар учун 2,5-4 см, узунлиги 5-10 см, эрта ва мактабгача
ёшдаги болалар учун мувофиқ равишда 6-8 ва 12-13 см, кичик ва ўрта мактаб
326
ёшидаги болалар учун мувофиқ равишда 9-10 ва 17-22.5 смга тенг бўлиши
керак. Меъёрли вазндаги ўсмир ва катта кишилар учун стандарт эни 12-13 см,
бўйи 22-23.5 см бўлган манжет ишлатилади. Вазни меъёрдан ошиқ (семиз)
ўсмир ва катта кишилар учун эни 15.5 см, бўйи 30 см бўлган манжет
ишлатилиши лозим.
Шуни эсдан чиқармаслик керакки, ёшига мос бўлмаган, яъни катта
манжетлар ишлатилса, артериал босим ҳақиқийсидан паст, кичиги ишлатилса
эса, босим юқори бўлишига олиб келади.
Манжетни шундай жойлаштириш керакки, унинг паст қирғоғи тирсак
бўғимидан 2-3 см юқорида бўлиши, терига эркин аммо зич, остига бир икки
бармоқ сиғадиган даражада қолдириб резина қопчасининг ўртаси эса елка
артерияси проекциясида бўлиши керак. Ўлчашдан олдин манжеткага нур
артериясида пульс тўлқини йўқолгунгача босим юбориб, қўшимча 30-40 мм
симоб устунига тенг ҳаво юборилади. Манжетдаги ҳаво босимини тушириш
секин, яъни 2 мм/сек бўлиши керак, бу эса артериал босимни 2 мм симоб
устунига тенг аниқликда ўлчашни таъминлайди. Систолик артериал босим
кўрсаткичига Коротков бўйича биринчи тон пайдо бўлгандаги шкала
кўрсаткичи, диастолик босимга эса ана ўша тон йўқолгандаги шкала
кўрсаткичи қабул қилинади. Артериал босимни уч марта қайтарилиб ҳар хил
ўлчовдан кейин, манжеткадаги ҳаво тўлиқ чиқарилиши ва ундан кейин
иккинчи ва учинчи ўлчовлар ўтказилиши лозим. Бунда биринчи ўлчов
ҳисоби эмас, балки иккинчи ва учинчи ўлчовлар ўртача кўрсаткичларини
ҳисобга олиб, бола ёшига мувофиқ меъёрли босим билан солиштирилади.
Артериал босим кўрсаткичларини центил усулида муҳим ва катта
аҳамиятга эга бунда берилган таблицалар ёрдамида қон босимини
соматотипга ориентация қилган ҳолда содда ва холис баҳолаш имконияти
туғилади.
327
Do'stlaringiz bilan baham: |