Билим соҳаси – Социал таъминот ва соғлиқни сақлаш 500000


Расм 44. Билак соҳаларида пульснинг аниқлаш



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/238
Sana18.03.2022
Hajmi3,89 Mb.
#500281
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   238
Bog'liq
hamshiralik ishi

Расм 44. Билак соҳаларида пульснинг аниқлаш
Меъёрда пульс сони янги туғилган чақалокларда 135 -140 марта, 6 ойда 
130-135 марта, 1 ёшда 120-125 марта, 2 ёшда 110-115 марта, 3 ёшда 105-110 
марта, 4 ёшда 100 - 105 марта, 5 ёшда 98 - 100 марта, 6 ёшда 90 - 95 марта, 7 ёшда 
85 -90 марта, 8 ёшда 80 - 85 марта, 9 ёшда 80 - 85 марта, 10 ёшда 78 - 85 марта, 11 
ёшда 78 - 84 марта, 12 ёшда 72 - 82 марта, 13 ёшда 72 - 80 марта, 14 ёшда 72 - 76 
марта, 15 ёшда 70 - 78 мартага тенг бўлади. 
Пульснинг тезлашиши – тахикардия соғлом болаларда ҳаяжонланишда, 
жисмоний 
зўриқишда, 
овқатланганда, 
беморларда 
тана 
ҳарорати 
кўтарилганда (тана ҳарорати 1° кўтарилса пульс тезлиги 10-15 тага ошади) 
буқоқ бези фаолияти ортганда (гипертериоз), инфекцион касалликларда
перитонитда, камқонликда, юрак етишмовчилигида кузатилади. 


313 
Пульснинг секинлашиши - брадикардия кўпроқ сайёр нерв тонуси 
таъсирини ошишида бўлади. Брадикардия, соғлом болаларда уйқуда, бемор-
ларда сариқ касаллигида, уремияда, бош мия босими ошганда, ич терламада, 
юракнинг ўтказувчи нерв тизимси – Гисс толалари жароҳатланганда, 
миксидемада, менингитнинг бошланиш даврида ва наперстянка билан 
даволанганда кузатилади. 
Пульс таранглиги – бу пульс тўлқинининг йўқотиш учун сарфланган 
куч билан баҳоланади. Пульс таранглиги меъёрда, кучли - қаттиқ - pulsus 
durus , ва юмшоқ - pulsus mollus бўлиши мумкин. Кучсиз пульс - юракнинг 
кучсизланиши, артериал қон босимининг пасайганида -гипотонияда 
кузатилади. Таранг, қаттиқ пульс артериал қон босими ошганда 
(гломерулонефрит, гипертония касаллигида) аниқланади. Тез кўтарилиб, тез 
пастга тушадиган ёки сакровчи пульс (pulsus celer) аорта клапанининг 
етишмаслигида кузатилади. Секин кўтарилиб, секин пасаядиган (pulsus tardus) 
- аорта тешиги торайишида кузатилади. 

Пульс тезлигини текширишда қон томир пульс тўлқинини 
йўқотгунча босилиб, кейин қўйиб юборилади ва қон томирни қон билан 
қанчалик тўлганини ҳис қилиш орқали аниқланади. Бунда тўлиқ пульсга - 
pulsus plenius, тўлиқлиги камайган пульсга, бўш пульс pulsus vacuus 
дейилади. 
Яна пульс тўлқинининг кўтарилиш даражасига қараб-баланд пульс -
pulsus altus ва кичик (паст) пульс pulsus parvus га бўлинади. Баъзан шок 
ҳолатида, ўткир юрак етишмовчилигида кичик пульсни аниқлаш шунчалик 
сезилмаслик даражада бўлиб қоладики, бундай пульсга ипсимон - pulsus 
filiformis дейилади. 
Пульсни бир маромда ритмиклиги, пульс тўлқинлари ўртасидаги 
интерваллар тенглигига қараб баҳоланади. Пульснинг бир маромда ритмик 
бўлишига ритмик пульс (pulsus regulans), норитмик бўлишига-аритмик пульс 
(pulsus irregularis) дейилади. Болаларда айниқса кичик ёшлик болаларда 
аритмик пульс, катталарга нисбатан кўпроқ учрайди. Бола нафас олганда 


314 
пульс тезлашади, нафас чиқарганда эса секинлашади ва бу касаллик 
ҳисобланмайди. Бунинг пайдо бўлиши сайёр нерв тонусининг рефлектор 
таъсири билан боғланади. 
Агар пульс хуружсимон бирдан жуда тезлашиб сони 200, ҳатто ундан 
ҳам ортиб кетса бунда пароксизмал тахикардия дейилади. 
Пайпаслаш усулида чакка артерияси пульси II-III бармоқ учлари билан, 
чакка чуқурчасининг ўзида аниқланади. Уйқу артерияси пульси 
M.Sternocleidomastoideus нинг ички томонидан, ҳикилдоқ тоғайи соҳасида, 
бир томонлама енгил босиб кўриш йули билан аниқланади. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish