Расм 45. Уйқу артериясида пульсни аниқлаш
Сон артерияси пульси боланинг турган ёки ётган ҳолида, кўрсатгич ва
ўрта бармоқлар билан чов бурмаси соҳасида, артериянинг пупарт бойлами
остидан чиқиш жойида аниқланади.
Тизза ости артерияси пульси, тизза ости ўйиғи чуқурчасида, болдир
орқа артерияси пульси ички тўпиқ орқаси мушак тарновчасида, оёқ юзи
орқа
артерияси пульси оёқ кафти ташқи қирғоғининг четки ва ўрта қисми
чегарасида аниқланади.
315
Расм 46. Сон артериясида пульсни Расм 47. Тўпиқ артериясида пульсни аниқлаш
аниқлаш
Юрак соҳасини пайпаслаш, кўрикда олинган маълумотларни тўлдиради
ва аниқлайди. Дастлаб текширувчи ўнг кафтини бемор кўкрак қафасининг
юрак соҳасига кўяди. Бунда бармоқлар қовурғалароро бўйламаси бўйича
аксилляр соҳасига йўналтирилган ҳолда бўлади. Шу йўл билан юрак
чўққисининг жойлашган ери, ҳусусияти ҳамда юрак тепкисини ва икки
табақалик юрак клапанининг устида титраган тебраниш бор йўқлиги
аниқланади. Кейин шифокор кафтини тўш суягига чап томондан параллел
ҳолда қўйиб юрак тепкисини кучини, тарқалганлигини, ўпка артерияси
соҳасида юрак титрашлик мавжудлиги ёки йўқлигини аниқланади. Кафтни
ўнг томонга яъни тўш суягига ва ўнг кўкрак қафаси томонга суриш йўли
билан аорта зарби ва аорта соҳасида юрак тебраниши мавжудлигини
аниқланади.
Бундан кейин юрак чўққиси зарбини баҳолаш учун, 2- ёки 3-
бармоқлар ёрдамида уларни бироз буккан ҳолда текширишга киришилади.
Бунда унинг жойлашган ери, юзаси (майдони), кучи ва баландлиги
аниқланади.
Юрак чўққиси зарбининг майдонини баҳолашда шуни эс дан
чиқармаслик керакки, болалар кўкрак қафасининг юпқалиги, юрак чўққиси
316
зарбининг тарқоқ бўлишига шароит туғдиради. Шунинг учун ҳам юрак
чўққиси зарбининг жойини аниқлашда, бутун чўққи зарбидан тарқалаётган
юза эмас, балки юрак чўққиси зарби бир хил кучда сезилаётган жой
ҳисобга олинади ҳолос. Яна шуни назарда тутиш лозимки, юрак чўққиси
зарби жойлашган ер боланинг вазиятига, ўтирган чап ёки ўнг ёнбошида ётган
ҳолатига қараб ўзгариши мумкин. Дастлаб, юрак чўққиси зарбини уни кўз
билан кўрилаётган қовурға оралиғида кафт билан пайпасланади. Кейин
ундан юқорида ва пастда жойлашган қовурға оралари ҳам текшириб
кўрилади. Меъёрда юрак чўққиси зарби майдони 2 см
2
ни ташкил қилади.
Агар юрак чўққиси майдони меъёрдан кам жойни эгалласа чекланган,
кўп жойни эгалласа тарқалган юрак чўққиси дейилади. Тарқалган юрак
чўққиси зарби асосан юрак чапга кенгайганда, митрал, аортал
клапанларининг нуқсонларида учрайди. Юрак чўққиси турткисининг
баландлиги, кўкрак қафасининг чўққи соҳасида тебраниш амплитудасига
қараб баҳоланади. Шу сабаблик паст ва баланд юрак чўққиси зарбига
фарқланади. Чўққи баландлиги кўриш орқали ёки эркин пайпаслаш усулида
босмасдан аниқланади. Аорта клапанини етишмовчилигида, чап қоринча
ҳаддан ташқари кенгайиб, қисқариш кучи ошиб кетади, ва юрак
чўққисининг зарби амплитудаси ошади.
Юрак чўққиси (ёки юрак тепкиси) кучи, пайпаслаш қилинганда
(босилганда) панжага юрак қисқариш жараёнда кўрсатиладиган қаршилиқ
кучи билан баҳоланади. Мана шу қаршилиқ босим ҳолатига қараб, кучсиз,
ўрта кучли ва кучли юрак чўққиси (ёки юрак тепкисига) фарқланади. Юрак
чўққисининг зарбининг кучайиши, асосан чап қоринча кенгайганда ва унинг
қисқариш кучи ошганда, ўнг қоринчанинг гипертрофияси кузатилади.
Эпигастрал соҳада кузатилган пульсация ҳарактери, унинг келиб
чиқишига қараб, ҳар хил бўлади. Агар эпигастрал пульсация келиб чиқиши
юрак орқали бўлса, унинг йўналиши юқоридан пастга қараган бўлиб, нафас
олганда кучаяди. Аорта орқали берилган пульсацияда, унинг максимал кўзга
ташланган ери пастга жойлашган бўлиб, йўналиши умуртқадан қорин
317
деворига қаралган бўлади. Нафас олганда пульсация пасаяди. Жигар
катталашганда - пульсация йўналиши ўнгдан чапга қаралган бўлади. Жигар
пульсациясида, вена пульси пайдо бўлиши билан ҳарактерли бўлиб, бу уч
табақали клапаннинг етишмаслигида - жигар томирларида қон тўлишининг
ритмик ўзгаришидан пайдо бўлади. Жигар вена пульси асосан бўйин
веналарида аниқланиб, вена пульсини пайдо бўлиши билан ҳарактерлидир.
Бунда жигарга босиб кўрилганда бўйин вена томирларининг бўртиб
кўриниши кузатилади.
Пайпаслаш усулида «мушук хириллаши» белгисини аниқлаш касаллик
ташхисида муҳим аҳамиятига эга бўлади. Бунда юрак соҳаси пайпаслаганда
ёки кафтни қўйилганда титрашлик сезилиб, бу систолик ёки диастолик
фазада кузатилаши мумкин. Систолик фазадаги титрашлик юрак зарби
вақтида, диастолик фазадаги эса юрак қисқариши оралиғида кузатилади.
Агар бундай титрашлик иккинчи қовурға оралиғида тўш суягидан ўнгда
сезилса - бу аорта клапанини тешиги стенозида, тўш суягидан чапда -
Баталлов йўлининг беркилмаганлигида, камдан-кам ўпка артерияси клапани
тешигининг тор бўлишида, юрак чуққисида диастолик титрашлик митрал
клапанини тешигининг стенозида кузатилади.
П е р к у с с и я . Юракнинг перкуссия қилиш услуби 4 ёшдан катта
болаларда катталарнинг перкуссия қилиш услубидан фарқ қилмайди. Эрта
ёшдаги болаларда эса уни бироз бошқачароқ хилда ўтказиш зарурати
туғулади. Кўкрак қафаси кичик бўлган болада текшириш натижаси аниқ
бўлиши учун плессиметр бармоқ сатҳини камайтириш зарур. Бунинг учун
бевосита перкуссияда 2-3 -бармоқ ёрдамида эмас, биргина бармоқ ёрдамида
перкуссия қилинади. Билвосита перкуссияда эса текшириладиган ерда бир
бармоқ - плессиметр қўйилган ҳолда 1 бармоқ билан перкуссия қилинади.
Перкуссия тартиби: юракнинг - ўнг, юқори, чап чегараси аниқланади.
Перкуссияда одатда юракнинг нисбий (ҳақиқий) ва абсолют (юракнинг ўпка
билан қопланмаган) чегаралари аниқланади. Перкуссияни бемор ҳолатига
қараб горизонтал ёки вертикал ҳолатда ўтказиш мумкун.
318
Юракнинг ўнг нисбий чегарасини аниқлаш учун бармоқ плессиметрни
2-чи қовурға орасига ўнг ўмров суягига параллел қилиб қўйилади ва секин
перкуссия билан ўрта ўмров чизиғидан ўпкани пастки чегараси ёки
жигарнинг юқори чегараси топилади. Сўнгра бармоқ плессиметрни тўғри
бурчак остида буриб, бир қовурға юқорига, юракнинг ўнг чегарасига
параллел қўйиб, тўш суяги томон перкутор товуш бўғиқлаша бошлаган
жойигача перкуссия қилинади.
Юракнинг юқори нисбий чегарасини аниқлашда бармоқ -
плессиметрни биринчи қовурғада чап парастернал чизиққа қўйиб, қовурға ва
қовурға оралиғига галма-гал перкуссия қилиниб аста пастга тушилади ва
товуш бўғиқлаша бошлаган жойгача давом этилади.
Юракнинг
чап
нисбий
чегарасини
аниқлаш
учун
сигнал
перкуссиясидан фойдаланилади. Бунинг учун аввало, юрак учи уришини
топиш керак. Худди шу қовурға оралиғидан олдинги қўлтиқ ости чизиғидан
бошлаб перкуссия қилинади. Бунда бармоқ юрак томон изланган чегарага
параллел қўйилиб перкутор йўналиш олдиндан орқага бўлган ҳолда перкутор
овознинг бўғиқлаша бошлаган ергача етиб борилади.
Юракнинг нисбий чегарасини аниқлаб бўлгач унинг абсолют чегараси
ҳам аниқланади. Уни текшириш услуби катталарни текшириш услубидан
фарқ қилмайди. Бунда перкуссия билан бўғиклаша бошлаган перкуссия
товушдан, бўғиқ товушгача перкуссия қилинади. Қуйида соғлом болаларда
перкуссия услубида аниқланган юрак чегаралари келтирилган.
Юрак чегарасининг чапга кенгайиши митрал клапаннинг етишмаслигида,
аортал клапани нуқсонларида, сурункали гломерулонефритда кузатилади.
Юрак чегарасининг ўнгга кенгайиши кўпроқ туғма ва туғилгандан кейинги
юрак касалликларида - ўпка артерияси клапанининг стенози ва
етишмаслигида, уч табақали клапаннинг етишмаслигида, Баталлов йўли
беркилмай
очиқ қолганда ва қоринчалар ораси тўсиқнинг нуқсонида, митрал
стенозда кузатилади. Юрак чегарасини юқорига кенгайиши одатда ўнг
319
қоринча ва чап бўлмачанинг (митрал клапаннинг нуқсони) гипертрофияси ва
кегайишига боғлиқдир.
Аускультация. Юракнинг эшитиб кўриш боланинг ниҳоятда
хотиржам ҳолатида, унинг турган, чалқанча ва чап ёнбошига ётган
ҳолатларда олиб борилади. Шифокор одатда беморнинг ўнг томонида
жойлашиши керак. Юракнинг нафаси тўлиқ олиб, нафасни тўхтатиб турганда
ва нафасни тўлиқ чиқарганда эшитиб кўриш мақсадга мувофиқдир.
Аускультацияда, юрак тонлари эшитилиш хусусиятларини ва кейин юрак
шовқинларни ҳам ва хусусиятини аниқлашга аҳамият бериш зарур. Болаларни
айниқса кичик ёшдаги болаларни аускультация қилишда педиатрик
стетоскопнинг кўкрак қафасига кўйиб эшитиладиган сатҳи 20 мм дан
ошмаслиги лозим.
Болалар юрагини эшитиш, катталарникига ўхшаш 5 та нуқтада
ўтказилади:
1. Юрак чўққиси тепкиси соҳасида (митрал клапанда ҳосил бўлувчи
товушлар эшитилади.
2.Тўш суягининг ўнгида 2-чи қовурға оралиғида аортадан тарқалувчи
товушлар эшитилади.
3.Тўш суягининг чапида 2-чи қовурға оралиғи ўпка артериясидан
тарқалувчи товушлар эшитилади.
4.Тўш суягининг пастки учдан бир қисмида, ханжарсимон ўсимтаси
соҳасида ўнгроғида учтабақали клапандан тарқалувчи товушлар.
5.Боткин нуқтаси - бу 3-4 -қовурғанинг тўш суягига бириккан жойида
ёки 3 -қовурға оралиғида аорта ва митрал клапанларидан тарқалувчи
товушлар яхши эшитилади. Болаларда буткул юрак соҳаси, ҳамда бўйин
томирлари ўнг ва чап томондан эшитилиб кўрилиши лозим.
Янги туғилган болаларда юрак тонлари қисқа вақт бирмунча бўғиқроқ
бўлади. Кейинчалик айниқса 1,5-2 ёшдан эса юрак тонлари катталарга
нисбатан баландроқ ва аниқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |