Мавзу:Ғалла экинлари касалликлари ва уларга Қарши кураш чоралари 3-67 гурух талабаси Омонхонов Алихон
кузги
Буғдойнинг қора куя касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари.
Қаттиқ қоракуя билан зарарланган бошоқда дон пўсти Бутунлигича қолади, аммо унинг ичи дон қисмларига эмас, балки қўнғир, тўққўнғир, деярли қора тусли телиоспораларга тўла бўлади, бундай дон қоракуя халтачалари деб аталади. Чанг қоракуя экинлар ўсув даврида далада осон аниқланади. Касаллик экинларнинг бошоқлари ҳосил бўлгандан кейин кўринади. Зарарланган экин бошоқларининг барча қисмлари тўқ-зайтун ёки қора тусли чангсимон телиоспоралар тўдасига айланади. Улар олдин юпқа, оч-кулранг парда билан қопланган бўлиб, мавсум сўнгида ёки ўрим-йиғим даврида бу парда йиртилади, телиоспоралар тарқалиб кетади ва охири бошоқнинг ўзаги қолади Пуфаксимон қора куя Бу касаллик билан маккажўхорининг сутаси, бошоғи ёки супургиси, пояси ва барги зарарланади. Сутаси ва супургисининг зарарланиши алоҳида гуллаш билан кузатилади. Зарарланган жойда катта шишлар пайдо бўлади, улар оқиш ёки қизғиш қобиқ билан қопланган бўлади, агар қобиқ ёриб кўрилса унинг ичидан қора оч жигар рангли хламидоспоралар йиғиндиси кўринади. Зарарланган поя ва баргда ҳам худди шундай шишлар бўлади. Зарарланган қисмлар деформацияланади. Шишлар катта ҳажмда бўлиб (диаметри 10-15 см бўлади). Баргда эса шишлар узунчоқ бўлиб баргнинг ўрта томири бўйлаб жойлашган бўлади. Зарарланган аъзолар аста секин қурийди, ёрилади ва хламидоспоралари тупроқ бетига тушиб, шу жойда қишлайди, баҳорда униб чиқиб,базидияспоралар ҳосил қилади. Буғдойнинг занг касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари.
Поя занги
Қўнғир занг
Сариқ занг
Поя занги буғдойнинг поялари ва барг қинларини, кам ҳолларда барглари, бошоқчалар тангачалари ва бошоқ қилтиқларини зарарлайди. Зарарланган ўсимлик аъзоларининг у ер - бу ерида ривожланадиган ёзги ёстиқчалар тартибсиз равишда жойлашади. Улар узунчоқ, калта тасмача ёки эллипс шаклли, бир-бирига қўшилиб кетувчи, ёш майсаларнинг баргларида деярли ромб шаклли, қизғиш-қўнғир тусли, узунлиги 0,3-32,0 мм, эни 0,3-0,5 мм бўлади. Ёстиқчалар ёрилганида, уларнинг ичида ғиштсимон-қизил ёки қизғиш-қўнғир тусли, чангсимон споралар намоён бўлади. Ёстиқчаларнинг устида ва четларида ўсимлик эпидермисининг қисмлари йиртилган латта қолдиқларига ўхшаб, осилиб қолади Поя занги
Урединио-споралари қўзғатувчи замбуруғларнинг
урединиоспоралари
Қўнғир занг буғдойнинг баргларини, баъзан барг қинини заралайди. Баргларнинг устки, камроқ остки тарафида, тартибсиз равишда, у ер - бу ерда, тарқоқ жойлашган, овал ёки думалоқ шаклли, сарғиш-қўнғир тусли, диаметри 0,2-2,0 мм келадиган ёзги ёстиқчалар, уларнинг ичида эса сарғиш-қўнғир тусли ёзги споралар кукуни ҳосил бўлади Сариқ занг буғдойнинг баргларини зарарлайди, кучли ривожланганида барг қини, бошоқ қилтиқлари, бошоқчаларнинг тангачалари ва донга ўтади. Қўнғир ва поя зангларидан фарқли ўлароқ, сариқ занг тўқима ичида тарқалади, бунда замбуруғ мицелийси барг ва барг қинининг тўқимаси ичида узунасига ўсади. Баргларнинг устки, камроқ остки тарафида, эпидермис остида, сап-сариқ тусли, узунлиги 1 см дан баргнинг деярли бутун узунлигигача етадиган урединиялардан иборат чизиқчалар ва тасмачалар ҳосил бўлади. Алоҳида ёстиқчалар лимондай сариқ тусли, узунчоқ, баъзан деярли думалоқ шаклга эга, узунлиги 0,3-2,5 мм, эни 0,2-0,5 мм бўлади. Ёстиқчаларда катта миқдорда чангсимон споралар ҳосил бўлади ва улар эпидермисни ёриб, ташқарига очилади.
Ун-шудрингбелгилари
Клейстотециялари
Бошоқли ўсимлик баргида ун-шудринг (қўзғатувчиси Erysiphe graminis) касаллигининг белгилари (чапда), қўзғатувчининг конидиялари (ўртада), клейстотеций ва халтачалари (ўнгда пастда) ва замбуруғнинг ўсимлик ҳужайрасига кирган гаусторийси (ўнгда юқорида).
Буғдойнинг фузариоз илдиз чириш касаллиги
(F. oxysporum Schlectend)
Эьтиборингиз учун рахмат!
Do'stlaringiz bilan baham: |