Қишлоқ хўжалик экинларини зараркунандалари, касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари.
Қўлланма. / Сулаймонов Б.А, Болтаев Б.С, Комилов Ш.Г.-Т.: 2013 й. 52 б.
Ушбу қўлланма АҚШ элчихонаси молиявий ёрдамида Тренинглар ўтказиш, сардорлик қўникмаларини
ошириш, экспортга йўналтирилган маҳсулотларни кўпайтириш ва тажриба алмашуви орқали
қишлоқ тадбиркор аёлларининг имкониятларини ривожлантириш учун “экстеншн”
ахборот-
маслаҳат хизматларини ташкил этиш дастури асосида ТошДАУ Ахборот-маслаҳат маркази томонидан
тайёрланди.
Қўлланма Тошкент давлат аграр университети илмий-методик кенгашининг 2013 йил 10 сентябрдаги
1-сонли баённомаси билан маъқулланган ва чоп этишга тавсия қилинган.
Кўлланмада қишлоқ хўжалик экинларининг зараркунандалари ва учрайдиган касалликларнинг
турлари баён этилган. Қишлоқ хўжалик экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга
қарши курашнинг кимёвий ва биологик усуллари ва бу борадаги ишларни ўсимликшуносликнинг
барча турлари бўйича ташкил этиш усуллари очиб берилган.
Қўлланма фермер хўжаликлари, дехкон хўжаликлари, олий таълим муассасалари талабалари, магистр
ва тадқиқотчилар, соҳа мутахассислари учун мўлжалланган.
3
КИРИШ
Қишлоқ хўжалиги – Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим тармоғи ҳисобланади. Бу тармоқ мамлакат
аҳолисининг озиқ-овқат маҳсулотларига, қайта ишлаш саноати тармоқларининг эса хом-ашёга бўлган
талабини қондиради. Озиқ-овқат маҳсулотларининг 90 фоизга яқини аграр тармоқда тайёрланади.
Қишлоқ хўжалиги республикамизнинг истеъмол бозорига озиқ-овқат маҳсулотлари ва кайта ишлаш
саноатига хом-ашё етказиб бериш билан бирга, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, кимё саноати каби
бир қатор тармоқлар маҳсулотлари учун кафолатли бозор бўлиб ҳам ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалик экинларидан мўл ҳосил олиш ва етиштирилган ҳосилни сақлаб қолишдаги асосий
омиллардан
бири зараркунанда, касаллик ва бегона ўтларлардан ҳимоя қилишдир. Инсоният
биргина зараркунандалар туфайли ҳар йили: 203,7 млн.тонна – дон; 228,4 млн.тонна – қанд лавлаги;
23,8 млн.тонна – картошка; 23,4 млн.тонна – сабзавот; 11,3 млн.тонна – мева ҳосилини кам олар
экан.
Республикада ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида атроф-муҳит, инсонлар ва жонзотлар учун безарар
бўлган биологик кураш усулини қўллашга катта аҳамият берилмоқда. Ҳозирги
кунда республика
бўйича 800 дан ортиқ биолабораториялар фаолият олиб бормоқда. Биомаҳсулотларни кўпайтириш
ва қўллаш ҳажми ошиб бормоқда. Бугунги кунда, ғўза зараркунандаларига қарши курашда биологик
усулнинг улуши 91 фоизни ташкил этмоқда. Кейинги йилларда янгидан биолабораториялар ташкил
этилмоқда ва эскилари қайта жиҳозланмоқда. Жумладан, кейинги уч йилда 80 дан ортиқ янги
биолабораториялар ташкил этилди ва 80 дан ортиқ биолабораторияларнинг биомаҳсулот кўпайтириш
қуввати оширилди, қўшимча 350 минг гектардан ортиқ майдонда биологик усулни қўллаш имкони
яратилди. Зараркунандаларнинг ёппасига тарқалиши олдини олиш мақсадида
профилактик
тадбирларга ҳам катта эътибор берилмоқда. Кимёвий ишлов кўлами камайишига қарамай бу
усулдан зараркунандалар кескин кўпайган ва биологик самара бермайдиган ҳолатларда фойдаланиш
лозим. Шу сабабли, кимёвий препаратларни атроф муҳитга зарарли
таъсирини камайтириш ва
юқори иқтисодий самара олиш мақсадида камроқ заҳарли (III-IV класс) бўлган пестицидлардан
фойдаланилмоқда.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда юқори ва сифатли ҳосил
олишнинг асосий
омилларидан бири ўсимликларни зараркунанда, касалик ва бегона ўтлардан ҳимоя қилишдир.
Бунинг учун қишлоқ хўжалиги корхоналарида ўсимликларни ҳимоя килиш тадбирларини тўғри ва
режали ташкил этиш ва бошқариш лозим.