1 – маъруза Ахборот, ахборот жараёнлар, тизимлар ва технологиялар



Download 42,5 Kb.
bet1/3
Sana15.04.2022
Hajmi42,5 Kb.
#553047
  1   2   3
Bog'liq
1-мавзу. Ахборот, ахборот жараёнлар, тизимлар ва технологияла
Unit 10 Vocabulary, Tarjimai-hol-blank-2, Протокол, Hisobot 2020-2021-o'quv yili kuzgi semestr natijalari, SINOX, SINOX, 1-Мавзу.Меҳнат ҳуқуқига кириш, Маъруза матни , Elon matematika, Баённома очиқ дарс Нурали, bes 3 [58](3)I2 (2), Axborot qidiruv tizmlarining rivojlanish tendensiyasi Begzod, 6bf8a681-fb9c-403b-a2f4-1e9fd3cff72b, 2- мавзу (АИА), 7da2926e-4bbe-4973-bf9a-b6ac808ecb40



1 – маъруза


Ахборот, ахборот жараёнлар, тизимлар ва технологиялар.


Режа:



  1. «Ахборот» тушунчаси ва таърифи;

  2. Ахборотнинг адекватлиги;

1.1 «Ахборот» тушунчаси ва таърифи


«Ахборот» атамаси лотинча informatio сўзидан келиб чиқиб, тушунтириш, билдириш, иш мазмунини баён этиш тушунчаларини беради. Материалистик фалсафа нуқтаи назаридан қаралса, ахборот моддий оламнинг ахборот (маълумот)лар асосидаги аксидир. Ахборот (маълумот) - бу ахборотни тасаввур этишнинг сўз, матн, тасвир, рақамли маълумотлар, графиклар, жадваллар ва ҳ. орқали ифодаланиш шакли. Кенг маънода ахборот инсонлар, инсонлар билан техник қурилмалар, жонли ва жонсиз табиат орасидаги сигнал алмашинувини ўз ичига оладиган умум илмий тушунчадир. Шундай экан, энди ахборотга умумий таъриф беришимиз мумкин.
Ахборот - атроф-муҳит объектлари ва рўй бераётган ҳодисалар тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг параметрлари, хоссалари ва ҳолатлари хусусидаги ахборотдир.
Ахборотнинг хосса ва ҳолатлари унинг аниқлик даражасини, билимларининг тўлалигини кўпайтириши ёки камайтириши мумкин.
Кибернетика фанининг асосчиси Норберт Винер ўзининг асарида «ахборот - бу материя эмас, энергия эмас, бу - ахборот» деб ёзади. Айтиб ўтиш жоизки, ахборот доимо моддий–энергетика шаклида сигнал кўринишида намоён бўлади.
Техника воситалари ёрдамида қабул қилиш, сақлаш, узатиш, қидириш ва ишлов бериш мумкин бўлган шаклига келтирилган ҳар қандай ахборотни «маълумот» деб атаймиз. «Ахборот» ва «маълумот» «Информатика» фанининг асосий тушунчалари ҳисобланади. «Бу тушунчалар орасида фарқ борми?» деган савол туғилиши табиий. «Информатика» фани ахборотга ўзаро боғланган, атроф - муҳит объектлари ёки ҳолатлари хусусида хабарлар, маълумотлар ва тушунчалар сифатида қарайди. Агар, маълумот объектлар бўйича ноаниқликни тўлдирса, унда у ахборотга айланади. Демак, фойдаланилган маълумотларни ахборот деб тасдиқлаш мумкин.
Мисол. Дўстингиз бир варақ қоғозга ўнта телефон тартиб рақамини ўнлик сонлар кетма - кетлигида ёзиб, Сизга кўрсатди, дейлик. Сиз кўрсатилган рақамларни маълумот сифатида қабул қиласиз. Чунки, Сиз бу рақамлардан фойдаланол майсиз. Агар дўстингиз телефон тартиб рақамининг тўғрисига фирманинг номи ва фаолият турини ёзса, унда Сиз учун бу маълумотлар ахборотга айланади, чунки келгусида ундан фойдаланиш мумкин.
Ахборот билан ишлаганда унинг манбасини ва фойдаланувчи (қабул қилувчиси) борлигини эсда тутиш лозим. Маълумотларни ахборот манбасидан фойдаланувчига узатилишини таъминловчи йўллар ва жараёнлар ахборот коммуникациялар деб юритилади
Фойдаланувчи учун ахборотнинг муҳим характеристикаларидан бири - унинг адекватлиги ҳисобланади.



Download 42,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa
davlat universiteti
ta’lim vazirligi
maxsus ta’lim
zbekiston respublikasi
axborot texnologiyalari
O’zbekiston respublikasi
guruh talabasi
nomidagi toshkent
o’rta maxsus
davlat pedagogika
texnologiyalari universiteti
toshkent axborot
xorazmiy nomidagi
Ўзбекистон республикаси
rivojlantirish vazirligi
pedagogika instituti
таълим вазирлиги
махсус таълим
haqida tushuncha
O'zbekiston respublikasi
tashkil etish
toshkent davlat
vazirligi muhammad
saqlash vazirligi
kommunikatsiyalarini rivojlantirish
respublikasi axborot
vazirligi toshkent
bilan ishlash
Toshkent davlat
uzbekistan coronavirus
sog'liqni saqlash
respublikasi sog'liqni
vazirligi koronavirus
koronavirus covid
coronavirus covid
risida sertifikat
qarshi emlanganlik
vaccination certificate
sertifikat ministry
covid vaccination
Ishdan maqsad
fanidan tayyorlagan
o’rta ta’lim
matematika fakulteti
haqida umumiy
fanidan mustaqil
moliya instituti
fanining predmeti
pedagogika universiteti
fanlar fakulteti
ta’limi vazirligi