Билим соҳаси – Социал таъминот ва соғлиқни сақлаш 500000


Расм 42. Юрак чўққисини пайпаслаш Расм 43. Юрак турткисини аниқлаш



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet149/238
Sana18.03.2022
Hajmi3,89 Mb.
#500281
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   238
Bog'liq
hamshiralik ishi

Расм 42. Юрак чўққисини пайпаслаш Расм 43. Юрак турткисини аниқлаш

Баланд, тарқалган, кенг, кучли юрак чўққиси зарби асосан чап қоринча 


гипертрофиясида бўлади ва юрак фаолиятининг бузилишида кузатилади. 
Юрак чўққиси зарби баланд бўлиши, юрак чегараларининг асосан чапга 
силжиганлигидан далолат беради. Чап қоринчанинг кескин гипертрофияси 
билан давом этувчи, аорта клапанининг етишмовчилигига хос юрак 


311 
чўққиси зарби "гумбазсимон" ёки "кўкракни кўтарувчан" бўлиб, фақат 
юқорига эмас, пастга ҳам силжиган бўлади. Жисмоний зўриқишда, 
ҳароратнинг кўтарилишида, асабийлашганда, анемия, ориқлаш ҳолатларида 
юрак чўққиси зарби кучли бўлиши мумкин. Семизлик, ўпка эмфиземаси, чап 
томонлама эксудатив плеврит, коллапсда эса юрак чўққиси зарбининг 
сусайишини кузатиш мумкин. Касалликларда баъзан манфий юрак чўққиси 
зарби ҳам кузатилади. Бунда юрак қисқариши вақтида кўкрак қафасида 
юрак чўққиси соҳасида ботиқлик кузатилади. 
Юрак уриши зарби - бу умуман юракнинг шу жумладан ўнг 
қоринчанинг қисқаришидан кўкрак қафасининг тебраниши бўлиб, бу 
тебраниш тўш ва эпигастрал соҳага тарқалиши мумкин. Бу ҳолат соғлом 
болаларда кузатилмайди. Юрак уриши зарбининг кузатилиши юрак 
чегарасининг умуман, айниқса ўнгга кенгайганлигидан далолат беради. 
Пайпаслаш усули билан дастлаб, боланинг пульси текширилади. 
Пульсни нур, чакка, уйқу, сон, тизза ости, катта болдир орқаси,
артерияларида ҳам оёқ юзи орқа артериясини пайпаслаш усулида текшириб 
кўриш мумкин. Аммо одатда пульснинг ҳусусияти асосан билакнинг нур 
артериясида текшириб аниқланади. Болаларда нур артериясини пайпаслаш 
худди катталардагидек, қўлни юрак сатҳида жойлаштирилиб, ўнг қўл билан 
кафт билак соҳасида ички томондан эркин ушланиб, бунда текширувчининг 
бош бармоғи билакнинг орқа томонидан ўраб, кўрсатгич ва ўрта бармоқлар 
билан артерия пайпаслаш қилинади. Пульс билак мушакларини бўш тутган 
ҳолда, болани ўтирган ёки ётган ҳолатида текширилади. Дастлаб пульс бир 
вақтда икки қўлда, агар уларнинг ҳолатида фарқ бўлмаса, ўнг қўлда 
текширилади. Пайпаслаш воситасида пульс текширилганда унинг сонига
ритмига тўлиқлигига, таранглигига ва формасига эътибор қилинади. Пульс 
сони бир дақиқадан кам бўлмаган вақт давомида саналади.
Болаларда пульс жуда ўзгарувчан бўлиб, пульснинг ҳақиқатга яқин 
бўлган кўрсатгичини, эрталаб уйқудан уйғониш билан ҳали ўрнидан 
турмаган ҳолда текширгандагина олиш мумкин. Лекин амалда кўпинча 


312 
пульс болани 10-15 дақиқа давомида тинчлантириб кейин текшириш лозим. 
Болаларда пульс сонини меъёрдан 10-15% кам ёки кўп бўлиши меъёрли 
ҳолат деб ҳисоблаш мумкин.

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish