Билим соҳаси – Социал таъминот ва соғлиқни сақлаш 500000



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/238
Sana18.03.2022
Hajmi3,89 Mb.
#500281
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   238
Bog'liq
hamshiralik ishi

Артерия қон босими.
Кичик ёшдаги болаларда артериал қон босими 
нисбатан паст бўлиб, бу юрак қон ҳайдаш кучининг камлиги, қон 
томирларнинг кенглиги, ҳамда кенгайишга мойиллиги билан тушунтирилади. 
Боланинг ёши катталашган сари артериал қон босими кўтарилиб, бунда 
систолик (максимал) қон босимининг, диастолик (минимал) қон босимига 
нисбатан жадалроқ ўсиб бориши кузатилади. Артериал қон босимни 
нисбатан жадалроқ ўсиб бориши боланинг 2-3 ёшлик, балоғатга етиш олди ва 
балоғатга етиш даврларга тўғри келади. Артериал қон босимининг ўсиб 
бориш даражаси, боланинг жисмоний ўсишига, вазни ортиб бўйига ўсиб 
бориш жадаллигига боғлиқ бўлади. Катта мактаб ёшида артериал қон 
босимининг ўзгаришига, эндокрин тизимсининг такомиллашиши, айниқса 
буйрак 
усти 
бези 
фаолиятини 
ошиши 
ва 
минералокортикоид, 
катехоламинларнинг кўп ишлаб чиқарилиши билан боғлиқ бўлади. 
Болаларда меъёрдаги артериал қон босими турли муаллифларнинг 
кўрсатгичларига караганда ўзаро катта фарқланади. Янги туғилган болаларда 
максимал қон босими 66-76 мм, минимал қон босими 34-36 мм симоб 


306 
устунига тенгдир. Бир ёшгача максимал қон босим даражаси ҳар ойда ўртача 
1 мм симоб устунига кўпаяди. 
Бир ёшдан катта бўлган болаларга В.И.Молчанов (1970) бўйинча 
артериал қон босими қуйидаги формула ёрдамида аниқланади: 
Х = 80 + 2п
Бунда Х-максимал қон босими
80-бир ёшдаги боланинг максимал қон босимининг ўртача кўрсаткичи 
п- боланинг ёши 
Минимал қон босими максимал қон босимининг 1/2 - 2/3 қисмини 
ташкил қилади. 
Юрак-томир тизимининг балоғатга етилиш давридаги функциюнал 
ҳолати. Маълумки, балоғатга етилиш даври организмнинг умуман ўсишини 
тезлашиши ва кўпгина аъзоларининг функционал ўзгариши, ички безлар 
фаолиятининг кучайиши билан ҳарактерланади. Бунда турли орган ва 
тизимларнинг ўсиши ва фаолиятини ўзгариши бу орган ва тизимлар 
ўртасидаги муносабатларни вақтинча ўзгаришига олиб келиши мумкин. Агар 
ўсмирнинг юрак қон томир тизимсининг функционал етилиши ва 
ривожланиши бу даврда организмнинг ўсиши билан бир хил муносабатда 
кечса, бу тизимда функционал ўзгариши деярли рўй бермаслиги мумкин. 
Бироқ айрим ҳолларда юрак ва қон -томирларнинг ривожланиши 
организмнинг ўсишидан орқада қолади, айрим ҳолларда эса миқдор ва сифат 
жиҳатдан ўзиб кетиши ҳам мумкин. Бу ҳолат эса юрак - қон томир 
тизимсининг балоғатга етиш даврида функционал ўзгариши учун шароит 
яратади. Бунда болалар юракнинг тез-тез урушидан, кўкрак атрофида 
ноқулай сезги сезишдан ва тезда чарчаб қолишдан шикоят қилиши мумкин. 
Юрак товушларига қулоқ солишганда эса I- тоннинг соф эмаслигини, ўпка 
артериясида II- тоннинг кучайиши ва иккига бўлинишини, юрак чўққиси ва 
ўпка артериясида эса доимий бўлмаган систолик шовқин эшитилади. Бўйи 
новча аммо юраги кичик ҳажмда (томчисимон юрак) бўлган айниқса қиз 
болаларда бош айланиши, юракнинг уриб кетиши, ҳушдан кетиш ва бош 


307 
оғриғи ҳолатлари кузатилиб, бу ҳолатни кўпинча зўриқишдан сўнг рўй 
бериши ҳарактерлидир. Баъзи ўсмир ёшдаги болаларда эса юрак чегарасини 
бироз чапга кенгайишидан ташқари, артериал босимнинг нисбатан 
кўтарилиши, юрак уриш товушларининг баландлашиши кузатилади. Бунда 
пульс секинлашган ҳарактерга эга бўлади. Юқорида қайд қилинган юрак ва 
қон -томир тизимсидаги ўзгаришлар асосан вояга етиш даврида кузатилиб, 
кўпинча ёш катталашган сари ўтиб кетади. Баъзан эса ташҳисни аниқлашда 
қийинчилиқ туғдириши мумкин. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish