Билим соҳаси – Социал таъминот ва соғлиқни сақлаш 500000


 Юрак қон- томир тизими ҳолатини баҳолаш



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet147/238
Sana18.03.2022
Hajmi3,89 Mb.
#500281
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   238
Bog'liq
hamshiralik ishi

4.5.5. Юрак қон- томир тизими ҳолатини баҳолаш 
 
Кўрик
. Кўрик асосан бемор ҳолатини, гавдани тутиш вазиятини, 
терининг рангини аниқлашдан бошланиб, бунда юрак қон -томир касаллиги 
натижасида кўзга кўринган ўзгаришларни баҳолаш катта аҳамиятга эга 
бўлади. Боланинг жисмоний ўсишдан орқада қолиши юрак хасталиги узоқ 
давом этиб, гемодинамикани ва тўқималар трофикасини давомли 
бузулганлигидан далолат беради. Агар боланинг юқориги ва пастки тана 
тузилишида диспропорция ҳолати кузатилса, айниқса тананинг юқориги 
қисми яхши ўсиб, тананинг пастки қисми қўл оёқлари ўсишдан орқада қолган 
бўлса аорта аномалияси (коарктация)ни гумон қилиш мумкин. 
Терининг кўкариши-қон айланишнинг етишмовчилигида қонда РО
2
нинг 
камайиши ҳисобига кузатилади. Юрак касалликларида кўкариш акроцианоз 
кўринишида (бармоқ учлари, бурун учи, лаб, кўл ва оёқ кафтида) бўлади. 
Бунда тери мармарсимон кўринишда бўлиб, ушлаб кўрганда доимо совуқ, 
ёпишқоқ бўлади. Кўк-зангори тарқоқ ранг баъзан аортани туғма 
нуқсонларида, бинафша рангидаги ўзгариши эса томирларни тўлиқ ўрин 
алмашишида (транспозиция) учрайди. Тери ва шиллиқ қопламларнинг 
оқариши одатда клапанларининг етишмовчилигида, юрак ички пардасининг 
яллиғланишида (эндокардит), коллапсда учрайди. Септик эндокардитда 
тери қоплами сутли кофе рангини эслатади. Митрал тешигининг 


308 
стенозида лунжида оқариш билан бинафша ва малина ранглари 
бирлашмаси «қизиллик югириш» (facies mitralis) кузатилади. 
Кўриш пайтида қон айланишининг бузулиши натижасида пайдо бўлган 
шишларни кузатиш мумкин. Кўпчилиқ болаларда шишлар оёқ кафтига, ва 
болдир қисмига йиғилади. Ўринда ётиб қолган болаларда шиш бел ва 
думғаза қисмларига йиғилиши мумкин. Кўкрак ёшидаги болаларда шиш 
кўпинча мояк халтасида, қорин бўшлиғи (асцит) ва плевра бўшлиғида 
(гидроторакс) суюқлик йиғилади. Шиш пайдо бўлганда тери текис, ялтироқ 
ва одатда кўкимтир рангли бўлади. Шишлар ўнг қоринча етишмовчилигига 
хос хусусият ҳисобланади. 
Кўриш жараёнида шунингдек, бармоқларнинг ташқи кўриниши, қўл 
ва оёқ тирноқларига эътибор берилиши лозим. Қўл ва оёқ бармоқларнинг 
«ноғора таёқчаси», тирноқларнинг «соат шишаси» кўринишида бўлиши оғир 
туғма юрак нуқсонларида, сурункали зотилжамда, бронхоэктазия 
(бронхларнинг кенгайиши) касалликларида учрайди. 
Тананинг юрак жойлашган қисмини кўздан ўтказганда, у ерда юрак 
усти дунглигини (юрак букурлиги) кўриш мумкин, яъни бу ерда кўкрак 
қафаси бир текисда бўртиб чиққан бўлиб, бу болада юрак гипертрофияси 
мавжудлигини ва у анча катталашганини кўрсатади. Агар юрак 
гипертрофияси, кўкрак қафаси тўлиқ ривожланмаган ҳали юмшоқ пайтидан 
бошланган бўлса, бу ўзгариш янада сезиларли бўлади. Перикардитда, юрак 
олди халтасига суюқлик йиғилганда ҳам шундай манзарани кузатиш 
мумкин. 
Кўриш жараёнида яна уйқу артериясини пульсациясини (уйқу 
артериясининг кучли пульсациясига «каротид paқcи» дейилади) ҳамда 
бўйин веналарининг бўртиб туришини кузатиш мумкин. Одатда соғлом 
болаларда 
уйқу 
артериясини 
кучсиз 
пульсацияси 
кузатилади. 
Пульсацияни кучли бўлиши аорта клапанининг етишмаслигида 
кузатилади. Бўйин веналарининг бўртиши ва пульсацияси асосан 
патологик ҳолатда учраб, қон томирда, ўнг бўлмачада димиқиш 


309 
мавжудлигини кўрсатади. Бўйин венасини пульсацияси уч табақалик 
клапаннинг етишмовчилигида учрайди. 


Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish