Фотосинтезнинг соф маҳсулдорлиги



Download 38,45 Kb.
bet1/12
Sana22.07.2022
Hajmi38,45 Kb.
#839079
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
ўсимликлар физиологияси мустақил иш

Фотосинтезнинг соф маҳсулдорлиги


Фотосинтез экологияси деганда унинг маҳсулдорлигига ташқи муҳит омилларининг (ёруғликнинг миқдори ва унинг сифати, CО2 миқдори, ҳарорат, баргларнинг сув режими, минерал озиқланиш ва бошқ.) таъсири тушунилади. Фотосинтез маҳсулдорлиги эса, 1 см2 барг юзаси ҳисобига 1 соат давомида ўзлаштирилган CО2, ёки ҳосил бўлган органик модданинг миқдори билан ўлчанади. Фотосинтезнинг соф маҳсулдорлиги дейилганда эса, ўсимлик қуруқ массасини унинг барглари юзаси ҳисобига, бир кеча кундуз давомидаги қуруқ моддани миқдорининг ортиши тушунилади.

Ёруғлик ва унинг сифатининг таъсири. Ёруғлик фотосинтез жараёнини асосий ҳаракатга келтирувчи кучи ҳисобланади. Ўсимлик барглари томонидан ўртача ёруғлик нурларининг фотосинтетик фаол (320-700нм) қисмининг 80-85% ва инфрақизил нурларнинг 25%, яъни жами қуёш нурларининг умумий радиациясини 55% ютилади. Аммо барглар томонидан ютилган қуёш нурларининг фақатгина 1,5-2% игина фотосинтез жараёни учун сарф бўлади. Қолган энергия эса, транспирация жараёни учун сарфланади ва иссиқлик ҳолида тарқалиб кетади. Фотосинтез кучсиз ёруғликда ҳам кузатилади. Масалан, лампа чироқ ёруғлигида ҳам фотосинтез жараёни рўй бериши мумкин. Аммо фотосинтез жараёнининг жадаллиги турли ўсимликлар учун ҳар хилдир. Масалан, ёруғсевар ўсимликлар учун ушбу кўрсаткич 10 000 дан 40 000 люксгача (Лк) бўлса, сояга чидамли ўсимликлар учун эса 10 баравар кам-1000 Лк. Барглардаги фотосинтез маҳсулдорлининг юқори миқдори (100%) қуёш ёруғлигининг ярми миқдори даражасида рўй беради. Ёруғлик миқдори маълум бир ўсимликлар учун ҳаддан ташқари кўп бўлса, уларнинг баргларидаги хлорофилл ва хлоропластларида бузилиши рўй беради ва маҳсулдорлик анчагина пасаяди

Фотосинтезнинг маҳсулдорлиги ўсимликларнинг турларига боғлиқдир. Масалан, сояда ўсувчи маршансия мохида максимум фотосинтез 1000 люксда кузатилса, айрим ёруғсевар дарахтларда 10—40 минг лк ва ундан ҳам юқори бўлиши мумкин. Бизнинг минтақамизда жойлашган Тян-Шан ва Помир тоғ ён бағирларига қуёш нурлари энг кўп тушувчи жойлар ҳисобланади (180 минг Лк) ва уларнинг юқори чўққиларида ўсувчи ўсимликларда фотосинтез максимал 60 минг лк даражасида ҳам рўй беради. Агар биз C3 ва C4 ўсимликлари фотосинтезини бир-бирига солиштирадиган бўлсак, C4 ўсимликларида фотосинтезнинг кучлироқ қуёш нурларида боришини кўришимиз мумкин.


Download 38,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish