Тупроқнинг сув хоссалари Режа: 1.Тупроқнинг нам сиғими ва унинг турлари.
2.Тупроқнинг сув ўтказувчанлиги ва сув кўтариш қобилияти.
3. Тупроқнинг сув баланси 4. Тупроқнинг сув режими, уни бошқариш ва яхшилаш тадбирлари
1.
Тупроқнинг нам сиғими ва унинг турлари. Хозирги кунда мавжуд статистик маълумотлар бўйича тупроқ минтақавий ва глобал деградациядан сақловчи, чўлланишга қарши-кураш чора тадбирларини олиб бориш керак. Маълум сўровлар натижасида захира ерларнинг қўллашда репродукцион усулублардан фойдаланиш, тупроқни муҳофаза қилиш, яъни ифлосланишдан, заҳарланишдан сақлаш режа асосида олиб борилиши шарт. Тупроқ сифатини баҳолаш учун биомасса миқдори агрономик унумдорлик, муҳофаза чора-тадбирлари, таббий тоза сувларни сақлаш, иссиқхоналар миқдорини камайтириш, таббий соф тоза озиқ-овқат махсулотлари ишлаб чиқариш хозирги куннинг бош мваммолардан бири хисобланади.1 Тупроқ қатламида сақланадиган сувнинг ҳолатини белгиловчи унинг барча хоссалари йиғиндисига сув (сув-физик, гидрофизик) хоссалари дейилади. Энг муҳим сув хоссаларига тупроқ нинг сувни ушлаб, сақлаб туриш қобилияти, нам сиғими, сув ўтказувчанлиги ва сув кўтарувчанлик қобилияти кабилар киради.
Сувни ушлаб туриш қобилияти - тупроқнинг муҳим хоссаларидан бири бўлиб, сувни оқиб кетишдан сақлаб, намни ушлаб тура олиш қобилияти ҳисобланади. Тупроқнинг сувни ушлаб тура олиш қобилиятини миқдор жиҳатдан характерловчи курсаткич, унинг нам сиғими ҳисобланади.
Тупроқнинг нам сиғими - турли кучлар таъсирида маълум миқдордаги сувни сингдириши ва ушлаб туриш қобилиятидир. Тупроқдаги намни ушлаб турадиган кучга қараб ва турли шароитларга кура нам сиғимининг қуйидаги турлари: максимал адсорбиланган нам сиғими, максимал молекўляр нам сиғими, капилляр нам сиғими, энг кам ёки дала нам сиғими ва тулиқ максимал нам сиғими кабилар ажратилади.
М а к с и м а л а д с о р б и л а н г а н н а м с и ғ и м и (МАНС) - тупроқ заррачалари юзасида сорбиланиш (ютиш) кучлари таъсирида энг кўп миқдорда ушлаб турилиши мумкин бўлган сув миқдори ҳисобланади. Бу намлик тупроқдаги мустаҳкам бириккан (адсорбиланган) сув миқдорига тўғри келади.
М а к с и м а л м о л е к у л я р н а м с и ғи м и (ММНС) (А.Ф.Лебедев буйича) - молекуляр тортиш кучлари таъсирида тупроқ заррачалари юзасида ушланиб туриши мумкин бўлган, яъни буш бириккан (парда) сувнинг юқори чегарасини характерлайди. Максимал молекуляр нам сиғими асосан тупроқнинг механик таркибига боғлиқ.
ММНС тупроқнинг муҳим тупроқ-гидрологик курсаткичларидан бири ҳисобланади. Тупроқдаги мавжуд (фактик) нам миқдори билан ММНС ни таққослаб ўсимликларга ўтадиган фойдали сув заҳирасини аниқлаш мумкин бўлади. Фактик намлик ММНС га нисбатан кўп бўлганда фойдали сув заҳираси кўп ва бу курсаткичлар тенг бўлганда эса ана шундай сув заҳираси деярли булмайди.
К а п и л л я р н а м с и ғ и м и (КНС) - капилляр кайма (бевосита сувли қатлам устида жойлашган тупроқ қатлами) чегарасидаги тупроқда ушланиб туриши мумкин бўлган энг кўп миқдордаги капилляр-тиралган сув ҳисобланади. Капилляр нам сиғими миқдори тупроқ Ғоваклигига ва шунингдек сув билан туйинган қатлам, сизот суви сатҳидан қанчалик масофада жойлашувига боғлиқ. Бу масофа қанчалик кўп булса КНС шунча кам бўлади. Сизот сувлари ер юзасига яқин (1,5-2,0 м) бўлганда капилляр кайма (тупроқ қатлами) юзасигача намланади ва капилляр нам сиғими энг юқори (уртача қумоқ тупроқларнинг 1,5 м қатлами учун 30-40 фоиз) бўлади. Сизот сувлари сатҳига кура КНС доимий эмас.
Э н г к а м н а м с и ғ и м и (ЭКНС) - сизот сувлари чуқурда жойлашган шароитда ошиқча сув оқиб кетгандан кейин, тупроқда ушланиб туриши мумкин бўлган капилляр-мваллақ намликнинг энг кўп миқдори ҳисобланади.
Энг кам нам сиғими атамасига дала нам сиғими (ДНС), умумий нам сиғими (УНС) ва чекли дала нам сиғими (ЧДНС) тушунчалари тўғри келади. ЧДНС термини агрономия амалиётида ва мелиорацияда кенг қулланилади. Энг кам нам сиғими тупроқнинг механик таркиби, структура ҳолати ва зичлигига боғлиқ. Оғир таркибли ва яхши структурали тупроқларда ЭКНС 30-35, қум тупроқларда 10-15 фоиздан ошмайди. ЭКНС тупроқнинг муҳим гидрологик курсаткичи бўлиб, у билан тупроқдаги нам дефицити (етишмайдиган нам) тушунчаси боғлиқ. Шунингдек, ЭНКС га кура Суғориш ва шур ювиш нормалари, Суғориш муддатини белгилаш мумкин. Агар Суғориш нормаси маълум қатламда ЭКНС га нисбатан кўп булса, сув фойдасиз сарфланади, ошиқча сув эса тупроқнинг пастки қатламларига оқиб ўтиб, сизот сувларини кўтаради. Энг кам нам сиғими ва тупроқнинг мавжуд намлиги орасидаги фарқ тупроқдаги нам танқислигини ташкил этади.
Тупроқдаги энг мақбул сув режими шундай бўлиши керакки, тупроқнинг ўсимлик илдизи тараладиган қатламидаги намлик ЭКНС дан 70-100 фоизгача оралиқда сақланадиган булсин. Энг кам нам сиғимига қадарли намланган тупроқ 1 м ли қатламининг бир гектаридаги фойдали нам заҳираси миқдори, қум тупроқларда 700-1100 м3, қумлоқ, енгил ва урта қумоқ тупроқларда 1200-1700 м3 ва оғир қумоқ, соз тупроқларда 1500-2100 м3 ни ташкил этади.
Т ў л и қ н а м с и ғ и м и (ТНС). Ҳаво сиқилиб (ушланиб) қолинган бушлиқлар (одатда умумий Ғовакликнинг 5-8 фоизини ташкил этади) дан ташқари, тупроқнинг барча Ғовакликларида ушланиб қолиниши мумкин бўлган энг кўп нам миқдорига тулиқ нам сиғими дейилади. Демак, ТНС одатда сон жиҳатдан тупроқнинг умумий Ғоваклигига тўғри келади. ТНС га тенг намлик бўлганда тупроқда барча турдаги сув: бириккан (мустаҳкам ва буш бириккан) ва эркин (капиляр ва гравитацион) сувлар максимал миқдорда сақланиши мумкин. Демак, ТНС тупроқнинг қанчалик сув сингдириши мумкинлигини характерлайди. Шунинг учун бу курсаткични тулиқ сув сингдирувчанлик ҳам дейилади. Тупроқдаги ТНС ўзоқ вақт сақланадиган бўлса, тупроқда анаэроб жараёнлар кўпайиб кетади ва тупроқ унумдорлиги пасайиб, экинлар ҳосилига салбий таъсир этади.