Умуман фотосинтез жараёнига ҳароратнинг таъсирини уч қисмга бўлиш мумкин, яъни минимал, оптимал ва максимал. Аммо Ер шарининг турли қутбларидаги ўсимликлар учун ушбу кўрсаткичлар турлича бўлади. Масалан, шимолий кенгликдаги ўсимликларида фотосинтез жараёнининг бориши учун энг паст ҳарорат -15°C бўлса, тропик ўсимликларда эса, нисбатан паст ҳарорат чегарасида, яъни 4-80C атрофида бу жараён бўлиб ўтади. Мўтадил иқлим шароитларида ўсувчи ўсимликларда фотосинтез учун оптимал ҳарорат 20-25°C ҳисобланиб, ҳароратнинг бундан кейинги ошиши (40°C) фотосинтез жараёнини ингибирлайди ва ҳатто ўсимликларнинг ҳалокатига (450C) ҳам сабабчи бўлиши мумкин. Аммо айрим чўл ўсимликлари 58°C ҳароратда ҳам фотосинтез жараёнини амалга ошириши мумкин. Айрим ўсимликлар фотосинтези учун ҳарорат чегараси уларнинг чиниқтириш ва мослаштириш орқали ёки бу даражага суриш мумкин. Шуни айтиб ўтиш лозимки, ҳароратга нисбатан фотосинтезнинг фруктоза-6 фосфатга карбоксилланиши, сахароза ва крахмалга айланиши ҳамда, қандларнинг барглардан ўсимликнинг бошқа органларига оқиши жараёнлари нисбатан сезгир ҳисобланади. Сувнинг моҳияти. Маълумки, сув фотосинтезда бевосита иштирок этувчи асосий моддалардан биридир, яъни субстрат сифатида оксидланади ва О2 манбаси ҳисобланади. Фотосинтезга сувнинг бошқа яна бир таъсири шундан иборатки, баргларнинг сув билан таъминлаганлик даражаси барг оғизчаларининг очилиб ёпилишига ва шу йўл билан ўсимликларга CО2 ютилишига бевосита таъсир қилади. Биз биламизки, фотосинтез жараёнининг асосий иштирокчиларидан бири бу CО2 бирикмасидир. Ўсимликни сув билан муқобил таъминланиши, барг оғизчаларининг ҳолати ва фаолиятига боғлиқ. Чунки баргнинг таркибидаги ортиқча сув ҳам, фотосинтез жараёнига ингибирловчи таъсир кўрсатади. Шунингдек, ҳаддан ташқари қурғоқчилик ҳам ҳужайраларда кўплаб АБК гормонининг ишлаб чиқарилиши туфайли барг оғизчаларининг ёпилишига олиб келади. Барча биокимёвий ва физиологик жараёнларнинг жадаллиги ҳам, ҳужайраларнинг сув билан таъминланишига бевосита боғлиқдир. Сув етишмаслиги электронланинг ҳалқали ва ҳалқасиз ташилишига, ҳамда фосфорирланишга салбий таъсир этиб, АТФ/НАДФН нисбатининг бузилишига олиб келади. Чунки ушбу ҳолда АТФ бирикмаси синтезининг ингибирланиши рўй беради. Фотосинтезнинг максимал миқдори баргларда қисман сув етишмаганда (сувга тўла тўйинган даражадан 5-20% атрофида) барг оғизчалари очиқ бўлган ҳолатда рўй беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |