Билим соҳаси – Социал таъминот ва соғлиқни сақлаш 500000



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet156/238
Sana18.03.2022
Hajmi3,89 Mb.
#500281
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   238
Bog'liq
hamshiralik ishi

Митрал стенози.
Бу юрак нуқсони асосан ревматизм асорати бўлиб, 
гемодинамик жиҳатдан ноқулай кечади. Бунда торайган чап атреовентрикуляр 
тешик орқали қон чап қоринчага қийинчилиқ билан ўтиб, чап бўлмачада босим 
ортади ва натижада бўлмача миокарди гипертрофияси содир бўлади. Чап 
бўлмачада босим ортиши рефлектор ҳолатда ўпка артреолаларида торайиш 
(спазм) чақириб (Китаев рефлекси), натижада ўпка гипертензиясини ортиб 
кетиши кузатилади. 
Бемор хансираш ва чарчашликка шикоят қилади. Терида оқаришлик 
кузатилади, бемор юзида ўзига хос кўриниш, лунж ва лабларида кўкаришлик-
қизиллик (facies mitralis) кузатилади. Юрак чўққиси тепкиси кучсиз, «мушук 
хириллаши» 
 
пайпаслаш қилинади. Юрак чегараси асосан юқорига ва ўнгга 
кенгайган бўлади. Аускультацияда юрак чўққисида баланд овозда, қисқа 
«қарсаксимон» товушли I тон ва диастолик шовқин эшитилади

Митрал нуқсонларининг комбинацияси. Бунда бир вақтда митрал 
клапанининг етишмаслиги ва митрал стенози симптомлари кузатилади. Одатда 
болаларда олдин митрал клапани етишмаслиги симптомлари пайдо бўлиб, 
кейинчалик митрал стенози симптомлари қўшилиб боради. Кўпинча бу ўсмир 
ёшларида кузатилади. 
Аорта клапанининг етишмаслиги.
Б ун д а г ем оди на мик 
ўзгариш, диастола фазасида қон аортадан чап қоринчага қайтиб тушганлиги 


331 
сабабли, чап қоринча дилятацияси ва гипертрофияси пайдо бўлиб, секин аста 
кичик қон айланиш доирасида димиқиш, кейинчалик ўнг қоринча 
декомпенсацияси кузатилади. Беморлар хансираш, юракни уриб кетиши, баъзан 
юракда оғриққа шикоят қиладилар. Бемор териси оқарган, баъзан уйқу артерияси 
пульсацияси (коротид рақси) кузатилади. Артерия қон босимида максимал 
қон босими меъёрда ёки бироз кўтарилган, минимал
қ
он босими
 
паст бўлади. 
Юрак чўққиси тепкиси кучайган, чапга ва пастга силжиган. Юрак чегараси 
чапга кенгайган, юрак чўққисида I тон ботиқ, тўш суягини чап томонида 3-4- 
қовурға оралиғида, протодиастолик шовқин эшитилади. Шовқин майин 
бўлиб, турган ҳолатда ва танани олдинга бироз энкайганда яхши эшитилади. 
Уч табақали клапаннинг етишмаслиги. Бу юрак нуқсони болаларда кам 
учраб, асосан узлуксиз қайталанувчи ревматизм асорати ҳисобланади. 
Болаларда хансираш, бўшашишлик, юз - лабларида кўкаришлик, бўйин 
веналари пульсацияси, оёқларда шиш, асцит кузатилади. Баъзан жигар 
пульсациясини кузатиш мумкин. Юрак чегараси ўнгга кенгайган. Тўш 
суягининг пастки 1/3 қисмида систолик шовқин эшитилиб, товуш ўнг 
қўлтик ости соҳасига берилади. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish