Минерал боҒловчи материаллар Таянч иборалар



Download 244,66 Kb.
bet1/17
Sana01.11.2022
Hajmi244,66 Kb.
#859195
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
5-боб. МИНЕРАЛ БОГЛОВЧИ МОДДАЛАР


Минерал боҒловчи материаллар
Таянч иборалар: ҳавойи оҳак, гипс, ганч, гидравлик оҳак, суюқ шиша, портландцемент, шлакли цемент, пуццоланли цемент, сульфат мухитига бардошли цемент, тез ва ўта тез қотувчи цементлар, гилтупроқли цемент, оқ ва рангли цементлар, гидравлик қўшимчалар, қотиш жараёни, коррозия, модификаторлар.
Умумий маълумотлар
Минерал (ноорганик) боғловчилар кукунсимон бўлиб, сув билан аралаштирилганда пластик қоришма ҳосил бўлади ва физик-кимёвий жараёнлар натижасида сунъий тошсимон материалга айланади.
Минерал боғловчилар структураси ва қотиш механизмига кўра ҳавойи ва гидравлик боғловчи турларига бўлинади. Ҳавойи боғловчилар қотиш жараёни, мустаҳкамлигининг ўсиши фақат ҳавода юз беради. Ҳавойи боғловчиларга ҳавойи оҳак, гипс, магнезиал боғловчилар, суюқ шиша ва бошқалар киради.
Гидравлик боғловчилар қотиш жараёни бошланиши ҳавода юз бериб, сув ёки ўта нам шароитда давом этади ва мустаҳкамлиги ортади. Гидравлик боғловчилар жумласига гидравлик оҳак, романцемент, портландцемент ва унинг турлари, гилтупроқли цемент, пуццоланли ва шлакли портланцементлар, киришмайдиган ва кенгаювчан цемент ва бошқалар киради.
Минерал боғловчилар хоссаларини яхшилаш учун таркибига актив минерал қўшимчалар-трепел, опока, диатомит, пемза, глиеж, вулқон туфи ва кули ҳамда тошкўмир кули, шлаклар ва бошқалар қўшилиши мумкин.
Минерал боғловчилар асосида ғишт, тош териш ва сувоқчилик қоришмалари, бетон ва темирбетон буюм ва конструкциялар, армоцемент конструкциялар, автоклав буюмлар, елимловчи ва бўёқ композициялар ва бошқа маҳсулотлар тайёрлаш мумкин.
Ҳавойи оҳак
Ҳавойи оҳак таркибида 6% гача гилтупроқ бўлган калцийли ва магнийли карбонат тоғ жинслари: бўр, оҳактош, доломитлашган оҳактош ва доломитларни куйдириб олинган боғловчи материалдир. Оҳак боғловчиси (кипелка) оқ ва кул рангида бўлиб, бўлак-бўлак ҳолда ҳосил бўлади. Ҳавойи оҳак боғловчиси қуйидаги турларда бўлади: сўндирилмаган майдаланган, сўндирилган гидрат (пушонка), оҳак қоришмаси ва оҳак сути.
Оҳак боғловчиси таркибидаги СаО миқдорига нисбатан калцитли, магнезиалли ва доломитли бўлиши мумкин. Кукун оҳак тайёрлаш учун сўндирилмаган оҳак, домна шлаки, электротермофосфорли шлак, актив минерал қўшимчалар билан бирга махсус тегирмонда туйилади.

Download 244,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish