Минерал боҒловчи материаллар Таянч иборалар



Download 244,66 Kb.
bet7/17
Sana01.11.2022
Hajmi244,66 Kb.
#859195
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17
Bog'liq
5-боб. МИНЕРАЛ БОГЛОВЧИ МОДДАЛАР

Кислотабардош цемент - тоза кварц қуми ва натрий кремнефторид аралашмасини кукун ҳолатда майдалаб олинади. Компонентларни алоҳида кукунлаб сўнг аралаштириш ҳам мумкин. Кварц қуми ўрнига андезит каби табиий тошларни кукунлаб ишлатса бўлади. Кислотабардош цемент суюқ шишанинг сувдаги эритмасига қорилса боғловчилик хусусиятига эга бўлади. Унинг қуюқланиши 30 минутдан кейин бошланиб, охири 6 соатгача давом этиши мумкин. Кислотабардош цемент 100С юқори ҳароратда қота бошлайди.
Кислотабардош цемент асосидаги қоришма, бетон ва бошқа материаллар минерал ва органик кислоталарга чидамли бўлади, аммо ишқорлар ва фосфат, фторид кислоталари таъсирида емирилади. Кислотабардош цемент сув таъсирига чидамсиз бўлади. У асосида қоришма, бетон тайёрланганда кислотага чидамли тўлдирувчилар: кварц қуми, андезит, гранит чақиқ тош ишлатилиши керак.
Гидравлик оҳак
Гидравлик оҳак таркибида 6-20% гилтупроқ бўлган мергелли оҳактошлари 900-11000С ҳароратда куйдириб олинади.
Мергелли оҳактошлар куйдирилганда СаО дан ташқари кичик тартибли минераллар-2СаО.SiО2; CaO.Al2O3 ва CaO.Fe2O3 ҳосил бўлади. Бу минераллар оҳакка гидравлилик хусусиятини, яъни нам ва сувли шароитда қотиш имкониятини беради.
Гидравлик оҳак 7 сутка давомида ҳавода қотиб, кейинчалик қотишини сувда давом эттиради ва мустаҳкамлиги муттасил ортиб боради.
Гидравлик оҳакнинг сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси бўйича маркаси (28 сут) 2-10 МПа бўлиши мумкин.
Гидравлик оҳак майдалаб кукун ҳолда ёки сувда сўндирилиб оҳак ҳамири ҳолатида ишлатилади. У ғишт теришда ва сувоқчиликда ишлатиладиган оддий ва мураккаб таркибдаги қоришмалар, паст маркадаги бетонлар тайёрлашда ишлатилади. Гидравлик оҳакни сақлашда, ташишда намланишдан асраш керак.
Гидравлик оҳакка таркиби ва тайёрланиш технологияси жиҳатидан жуда яқин бўлган боғловчилар асосидаги қоришмалар Самарқанд, Хива, Шахрисабз, Бухоро каби шаҳарлар архитектура ёдгорликлари ғиштларини теришда, сувоқчиликда ишлатилган.
Романцемент
Романцемент таркибида 20% ва ундан ортиқ миқдорда гилтупроқ бўлган мергелли оҳактош ва магнезитларни 9000С ҳароратда куйдириб олинади. Куйдирилганда ҳосил бўладиган кичик тартибли калцийли силикатлар ва алюминатлар романцементга гидравлилик хусусиятини беради. Хомашё куйдирилганда романцемент таркибида оҳак эркин ҳолатда 2-3% миқдоргача ҳосил бўлиши мумкин.
Романцемент таркибига 3-5% гипс ва 10-15% опока, диатомит, трепел, глиеж сингари актив минерал қўшимчалар киритилиши унинг гидравлилик хусусиятларини яхшилайди. Романцемент 3 хил маркада: 2,5; 5,0 ва 10 (МПа) ишлаб чиқарилади. У паст маркадаги қурилиш қоришмалари ва бетонлари олишда ишлатилади.
Портландцемент
Портландцемент муайян миқдордаги оҳактошлар ва гилтупроқлар аралашмасини 14500С ҳароратда куйдириб олинган клинкерга туйиш жараёни 3-5% гипс ва 15% гидравлик қўшимчалар қўшиб олинади. Клинкер ғовак соққачалар бўлиб цемент олиш учун ярим хомашёдир. Гипс, фосфогипс ва борогипсларни цемент таркибига киритилиши унинг қотишини бошқаради. Гидравлик қўшимчалар эса портландцементга сувга чидамлиликни беради. Гидравлик қўшимчалар сифатида глиеж, опока, диатомит, трепел, электротермофосфор шлаки, тошкўмир кули ва шу каби табиий ва сунъий материаллар ишлатилади. Портландцемент расмий равишда 1824 йилда Е. Челиев (Россия) ва Дж. Аспдин (Англия) томонидан яратилганлиги тан олинган.

Download 244,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish