Минерал қўшимчали цементлар. Актив минерал қўшимчалар (АМҚ) табиий ва сунъий бўлиши мумкин. Табиийларига диатомит, трепел, опока, глиеж, вулқон кули, туф, пемза, трасс ва ш.к., сунъийларига эса донали домна шлаки, куллар, шлам чиқиндилари ва ш.к. лар киради.
Цементга АМҚ ларнинг киритилиши улар таркибидаги актив кремнеземнинг (SiO2) цемент гидратациясидан ҳосил бўлган Са(ОН)2 билан реакцияга киришиб, ҳавода ва сувда қотадиган калций гидросиликатларини ҳосил бўлишига олиб келади. Натижада цемент клинкери тежалиши билан бирга сув ва бошқа агрессив муҳитларга чидамли цементнинг турларини ҳосил қилиш мумкин.
Пуццоланли портландцемент (ППЦ) - клинкер, гипс ва актив минерал қўшимчаларни биргаликда майдалаб туйиб олинади. Бунда чўкинди жинслар (диатомит, опока, трепел)20-30%, вулқондан ҳосил бўлган жинслар (пемза, туф), глиеж ва ёқилғи куллари 25-40% атрофида клинкер таркибига киритилади.
Актив минерал қўшимчалар таркибидаги актив кремнезем қуйидаги реакцияга биноан Са(ОН)2 билан бирикади:
mСа(ОН)2SiO2актnH2O+(0,8-15)CaO.SiO2.pH2O
Калций гидроксиднинг бириктирилиши цемент тоши биринчи турдаги коррозиясини огоҳлантиради ва мустаҳкамликни оширади. Пуццоланли цемент нормал шароитда оддий цементга нисбатан секин қотади. Бу турдаги цемент асосидаги бетонлар нам ва сувли шароитларда ишлатилганда гидрат бирикмаларидан сувнинг буғланиши ҳисобига киришади ва қисман мустаҳкамлигини йўқотади.
Шлакли портландцемент (ШПЦ) клинкер билан донали домна ёки электротермофосфор шлакига гипс қўшиб майдалаб туйиб олинади. Шлакли портландцемент таркибида домна шлаки 20-80% (цемент массасига нисбатан) атрофида бўлади. Шлак ўрнига 10% гача актив минерал қўшимчалар ишлатилиши мумкин. Домна шлакининг оксид таркиби (%): 30-50 СаО; 28-30 SiО2; 8-24 Al2O3; 1-3 MnO. Уларнинг умумий миқдори 90-95% атрофида бўлади.
Шлакнинг гидравлик активлиги сифат коэффициенти билан аниқланади:
Сифат коэффициентига қараб шлаклар 3 навга бўлинади. Шлаклар ҳам пуццолан қўшимчалар каби калций ишқори билан кичик асосдаги гидросиликатларни (СаО.SiO2.2,5H2O) ва гидроалюминатларни (2СаО.Al2O3.8H2O) ҳосил қилади. ШПЦ гидратацияси даврида иссиқликнинг кам ажраб чиқиши улар асосида массив темир бетон конструкциялар тайёрлашда асқотади.
Бу турдаги цементнинг пуццоланли цементларга нисбатан сувга эхтиёжи камроқ бўлиб, атмосферага ва совуққа чидамлиги юқоридир. Аммо ШПЦ биринчи суткаларда секин қотади, айниқса, паст ҳароратли муҳитда. Шлакли портландцемент 300, 400, 500 маркаларда ишлаб чиқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |