Оҳак ишлаб чиқариш. Ҳавойи оҳак ҳомашёси асосини калций карбонат (СаСО3) ташкил этади, шунингдек озгина миқдорда доломит, гипс, кварц, гилтупроқ ва бошқалар аралашган бўлиши мумкин. Оҳактош 900-12000 С ҳароратда куйдирилиб, имкони борича СО2 гази чиқариб юборилади:
СаСО3СаОСО2
Ҳомашё таркибидаги магний карбонат (МgСО3) куйдириш жараёнида парчаланади.
Оҳактошни куйдириш натижасида 56% ҳавойи оҳак ҳосил бўлади, қолган 44% карбонат ангидриди (СО2) ҳавога чиқиб кетади.
Оҳак боғловчиси таркибида асосий оксидлар (СаОMgO) миқдори юқори бўлса, оҳак қоришмалари шунчалик майин (пластик) ва сифатли бўлади.
Шахтали хумдон 1-шахта; 2-юклаш қурилмаси; 3-қиздириш зонаси; 4-куйдириш зонаси; 5-совитиш зонаси; 6-ҳаво бериладиган гребен; 7-куйдирилган оҳакни чиқариб олувчи механизм.
Ҳавойи оҳак таркибидаги чала куйган ёки ўта куйган бўлакларнинг меёрдан ортиқ бўлиши боғловчи ҳоссаларини ёмонлаштиради. Чала куйган оҳак бўлаклар деярли боғловчилик хусусиятига эга бўлмайди, ўта куйдирилган оҳак эса жуда секин сув таъсирида гидратланади ва ҳажми кенгаяди. Бунинг натижасида оҳак боғловчиси асосидаги маҳсулотларда ёриқлар ҳосил бўлиши мумкин.
Оҳактошни одатда шахтали хумдонда куйдирилади (расм). Майда бўлакли оҳактошлар айланма хумдонда куйдирилиши мумкин. Оҳактошни куйдириш учун кўмир, табиий газ ва бошқа ёқилғилар ишлатилади. Кўмир ёқилганда оҳакка кул аралашиши мумкин, газ ёқилганда эса боғловчи тоза ҳолда ҳосил бўлади. Бундан ташқари газ билан ишлайдиган хумдонларни механизациялаш ва автоматлаштириш мумкин.
Оҳактошни куйдирилганда сўндирилмаган ғовак бўлак ҳолдаги ярим маҳсулот ҳосил бўлади. Ярим маҳсулотни исътемолчига мослаштириш учун майдаланади ёки сўндирилади.
Оҳакни сўндириш. Ҳавойи оҳакни сўндириш учун сув билан аралаштирилади:
СаОН2ОСа(ОН)2
Оҳак сўндирилганда 950 КДжкг миқдорда иссиқлик ажраб чиқади. Оҳакни сўндириш жараёни ўта шиддатли кечади, оҳак доначалари ўта майда дисперс ҳолга келади. Оҳак минерал боғловчилар ичида кимёвий реакция натижасида дисперсланадиган ягона боғловчи хисобланади. Сўндирилган оҳакнинг ўта дисперс бўлиши унинг юқори даражада сув ушлаб туришлик хусусиятини ва пластиклигини таъминлайди. Сўндирилган оҳакнинг бу хусусияти ундан қурилиш қоришмалари ва бошқа маҳсулотлар тайёрлашда катта аҳамиятга эгадир. Сўндиришда олинган сув миқдорига нисбатан гидрат оҳаги (пушонка), оҳак қоришмаси ва оҳак сути ҳосил бўлади.
Гидрат оҳак оҳакга (кипелкага) 60-70% сув аралаштирилганда ҳосил бўлади. Бунда оҳак ҳажми 200-300% ортади. Ҳосил бўлган гидрат оҳак Са(ОН)2 нинг жуда майда заррачалардан иборат оқ рангли кукундан иборат бўлади. Унинг эркин ҳолатдаги ўртача зичлиги 400-450 кгм3, зичланган холатдаги ўртача зичлиги эса 500-700 кгм3 ташкил этади.
Гидрат оҳаги тўхтовсиз ишлайдиган гидраторларда сўндирилади, бунда ҳосил бўлган катта иссиқлик ва сув буғи бўлак ҳолатдаги оҳакни кукун оҳакка айланишига хизмат қилади.
Оҳак қоришмаси оҳак кипелкага массасига нисбатан 200-300% сув қўшилиб тайёрланади. Бунда сўндирилган оҳакнинг массаси 2-2,5 марта ортади ва маҳсулот ҳажми кўпаяди. Оҳак кипелкага массасига кўра сув миқдори 300% дан кўпроқ қўшилса оҳак сути ҳосил бўлади.
Оҳак қоришмаси тўла механизациялашган махсус қоришмалар тайёрлайдиган цехларда оҳак сўндирувчи машиналарда бўлак ҳолатдаги оҳакни сўндириб олинади. Бу усулда оҳак сўндирилганда оҳак қоришмасининг сифати юқори бўлади ва сўндириш жараёни тезлашади.
Кичик қурилиш майдонларида бўлак-бўлак оҳак махсус хандақларда (чуқурларда) сув билан аралаштирилган ҳолда камида икки ҳафта давомида сўндирилади. Бу усулда оҳак сўндирилганда сўнмаган заррачалар миқдори меёрдан ошмаслиги шарт, акс ҳолда маҳсулот қоришмалар олишда ишлатилганда ёриқлар ҳосил бўлиши мумкин.