Билим соҳаси – Социал таъминот ва соғлиқни сақлаш 500000



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/238
Sana18.03.2022
Hajmi3,89 Mb.
#500281
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   238
Bog'liq
hamshiralik ishi

Бронхит.
Этиологияси. Болаларда касалликни асосан респиратор 
вируслар чақириб, тоза бактериал бронхит камдан – кам учрайди. Аммо 
вируслар таъсирида бактерияларни фаоллашуви одатий ҳол бўлиб, 
касалликни 
бактериялардан 
кўпинча 
стафилококк, 
стрептококк, 
пневмококклар чақиради. Бронхитда касалликка берилувчанлик муҳим ўрин 
тутади. Шулар сабабли баъзи болалар бошқаларга нисбатан бронхит билан 
кўпроқ оғрийди. Бронхит баъзи болаларда инфекция касалликларини
жумладан қизамиқ, кўк йўтални одатдаги клиник кўриниши ҳисобланади. 
Клиникаси. Бронхитни асосий симптоми йўтал бўлиб, касаллик 
бошланишида қуруқ, баъзан давомли кўкракда оғриқ билан кечади. Иккинчи 
ҳафталарда йўтал юмшаб, бемор шилимшиқ, шиллиқ – йирингли балғам 
ажрата бошлайди. Перкуссия товуши ўзгармаган бўлади, баъзан ўпкани ҳаво 
сиғими ошганда қутисимон товуш эшитилади. Аускультацияда қуруқ ёки 
йирик ва ўрта калибрли нам хириллашлар эшитилади. Агарда патологик 
жараёнга майда бронх ва бронхиолалар ҳам қўшилса, майда пуфакчали 


294 
хириллашлар пайдо бўлиб, улар сони йўталганда кўпаяди. Бронхит асосан 
икки томонлама бўлиб, баъзан бир томонлама ҳам бўлиши мумкин. 
Рентгенологик ўзгаришлар бўлмаслиги мумкин, аммо кўпинча, айниқса эрта 
ёшдаги болаларда бронх – қон томирлар кўринишини икки томонлама бир 
меъёрда кучайиши кузатилади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 
критерияси бўйича, агарда балғамли ҳўл йўтални йил давомида 3 ой ёки 
ундан кўп давом этиши, кетма – кет икки йил давомида сақланиб туриши 
сурункали бронхитга хосдир. 
Обструктив (спастик) бронхит. Бунда ҳам бронхитга хос симптомлар 
кузатилади, аммо обструктив синдромлар: экспиратор нафас қисиш, кўкрак 
қафаси кенгайган, перкуссия товушини қути товушига оид бўлиши, нафас 
чиқаришни чўзилиши ва бунда хуштаксимон хириллашларни эшитилиши 
жуда ривожланган бўлади. Бунда бронх йўлларида яллиғланиш 
инфильтрациясини, кўп миқдорда шиллиқли суюқликлар ва шишни пайдо 
бўлиб, бронх йўлларида туриб қолиши обструкцияни пайдо бўлишига олиб 
келади. Агарда бунда бронх йўллари бутунлай беркилса, ўпканинг ўша 
сегменти ёки бўлагида хриллашлар йўқолиб, нафас товушлари жуда пасаяди 
ёки умуман эшитилмайди. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish