Билим соҳаси – Социал таъминот ва соғлиқни сақлаш 500000



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/238
Sana18.03.2022
Hajmi3,89 Mb.
#500281
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   238
Bog'liq
hamshiralik ishi

 
 
 
 
 

 
Расм 38. Солиштирма пуркуссия: чапда -орқадан; ўнгда –олдиндан 
Ҳар хил ёшдаги болаларда ўпканинг тепа чўққи чегараси турлича 
бўлади. Бунинг учун бармоқ - плессиметр ўмров суяги устига қўйилади ва 
бунда sternocleidomastoideus мушакининг ташқи қиррасидан юқорига 
перкуссия қилиб, токи перкуссия товушини бўғила бошлаши пайдо бўлгунча 
борилади. Меъёрда бу масофа ўмров суягининг ўртасидан 2 - 4 см масофада 
жойлашган бўлади. Белгини бармоқ плессиметрда аниқ товуш эшитилган 
чегарасига қўйилади. Орқадан плессиметр spinascapula га қўйилади ва 7 
бўйин умуртқасига қараб перкуссия қилиб борилади. Бўғила бошлаган товуш 
пайдо бўлган заҳотиёқ перкуссия тўхтатилади. Меъёрда орқадан ўпка 
чўққисининг баландлиги 7- бўйин умуртқасининг ўткир ўсимтаси 
даражасида аниқланади. 
Кренинг майдони кенглигини аниқлаш. Кренинг майдони елкадан 
бўйингача борадиган эни 4 - 6 см бўлган аниқ товуш чизиғини англатади. 
Бармоқ - плессиметри трапециясимон мушакнинг қиррасини ўртасига 
қўйилади. Бу нуқтадан навбатма-навбат елкага ва бўйинга қараб товуш 
бўқиқлашгунча перкуссия қилиб бориш керак. Шу икки узоқлашган нуқталар 
орасидаги аниқ товуш эшитилган масофа Кренинг майдони кенглигини 
кўрсатади. Перкуссия орқали ўпканинг пастки чегаралари ҳамда пастки 
қирраларини экскурсияси аниқланади. 


284 
Патологик ҳолатда ўпка чегараси ўзгаради. Ўпка чегарасининг пастга 
кенгайиши эмфиземада ва ўпкада шиш бўлганда ёки диафрагманинг пастда 
турганлигида (қорин бўшлиғидаги органларнинг пастга тушишида) 
кузатилади. 
жадвал 2 
Ўпкани пастки чегаралари.
Тана чизиқлари 
Ўнг ўпка 
Чап ўпка 
Ўрта ўмров 
Ўрта қўлтиқ ости 
Курак 
Паравертебрал 
VI қовурға 
УШ қовурға 
IX қовурға 
ХI-Кўкрак 
умуртқасининг ўткир 
ўсимтаси соҳасида 
аниқланмайди 
IX қовурға 
X қовурға 
XI-Кўкрак 
умуртқасининг 
ўткир ўсимтаси соҳасида 
Ўпканинг пастки чегараси қуйидаги ҳолларда кўтарилган ҳолатда 
бўлади. 
1.
Ўпка бужмайишида (кўпроқ бир тарафлама узоқ чўзилган яллиғланишда). 
2.
Ўпкани газ ёки плеврадаги суюқлик билан итарилишида. 
3.
Қорин бўшлиғидаги босим ҳисобига диафрагманинг кўтарилиши, 
диафрагмани орган билан ёки суюқлик билан кўтарилиши (жигар, талоқ 
катталашганда, газ ёки сув йиғилганда). 
Ўпканинг пастки чегарасини экскурсияси қуйидагича олиб борилади: 
қўлтиқ ости орқа ва қўлтиқ ости ўрта чизиғи бўйича ўпканинг пастки 
чегараси аниқлангач, касалга чуқур нафас олиб ушлаб туришини илтимос 
қилиб ўпканинг пастки тушиш нуқтаси аниқланади (белгини аниқ товуш 
эшитилган жойга қўйилади). Худди шундай нафас чиқарганда ҳам 
аниқланади, бунинг учун касалдан чуқур нафас чиқариб туришини сўралади. 
Ёш болаларда ўпка экскурсиясини йиғилганда ёки бақирганда аниқлаш 
мумкин. 


285 
Ўпка экскурсиясининг камайиши қуйидагиларда кузатилади: 
1.
Ўпка тўқимасининг эластиклигини йўқолишида эмфизема ва бронхиал 
астмада; 
2.
Ўпка тўқимасининг бужмайишида; 
3.
Яллиғланишда ёки ўпка тўқимасининг шишида; 
4.
Плевра пардаларида ёпишқоқлик пайдо бўлганда; 
Ўпка ҳаракатининг умуман бўлмаслиги қуйидагиларда бўлади: 
1.
Плевра бўшлиғини суюқлик (плеврит, гидроторакс) ёки газ билан 
(пневмоторакс) тўлиб қолишида; 
2.
Плевра бўшлиғини бутунлай битишиб кетганида; 
3.
Диафрагма параличида. 
Меъёрда перкуссия қилинганда ўпкада тиниқ ўпка товуши эшитилади. 
Аммо, бу товуш баъзи органлар (жигар, ошқозон) яқинида ўз ҳарактерини 
ўзгартиради. Патологик ҳолатларда перкутор товуши бўғиқлашган, бўғиқ, 
тимпаник, қутисимон бўлиши мумкин. Перкутор товушнинг бўғиқлашган 
ёки бўғиқ бўлиши патологик жараённи интенсив кечиш даражасига боғлиқ 
бўлиб, қуйидаги ҳолатларда кузатилади: 
1. Ўпкада ҳаво камайганда: 
А) ўпка зотилжамида; 
Б) ўпка тўқималарига қон қуйилганда; 
В) ўпкада шиш пайдо бўлганда; 
Г) ўпкада чандиқли ўзгаришлар бўлганда; 
Д) ўпка ателектазида. 
2. Ўпкада ҳавосиз тузилма пайдо бўлганда: 
А) ўсмаларда; 
Б) ўпкада бўшлиқ пайдо бўлиб, унда суюқлик йиғилганда. 
3. Плевра оралиғига суюқлик йиғилиб қолганда. 
Баъзан перкуссияда ўпка товуши нисбатан жаранглироқ бўлади - бунга 
тимпаник товуш дейилади. 
Тимпаник товуш қуйидаги жойларда эшитилади. 


286 
1.
Ўпканинг ўзида ҳаво тутган бўшлиқ ҳосил бўлганда (тсил кавернасида); 
2.
Абсцесслар ёрилганда, ўсмалар ёрилганда; 
3.
Бронхоэктазлар ҳосил бўлганда; 
4.
Пневмотораксда. 
Қутисимон товуш - бу жуда баланд товуш бўлиб, худди бўш қутига 
ургандек товуш чиқади - бу асосан эмфиземада, ўпкада ҳаво кўпайганда 
эшитилади. 
Ўпкада девори силлиқ, катта бўшлиқлар бўлганда перкуссияда худди 
металга урганда чиқадиган товуш ҳосил бўлади. Агар шундай бўшлиқ ўпкада 
юза жойлашиб ингичка бронхлар билан бириккан бўлса - ''дарз кетган кўза'' 
дан чиққан товушга ўхшаш товуш эшитилади. 
Перкуссия орқали трахеобронхиал, трахея бифуркацияси, ўпка илдизи 
лимфа тугунларининг ҳолатини ҳам аниқлаш мумкин. Филатов пиёласи 
симптоми. Бунда I-II қовурғалар оралиқларида ўнг ва чап томонлан тўш 
суяги томон перкуссия қилинади. Меъёрда перкуссия товушини 
бўғиқлашуви тўш суяги устида аниқланади. Агарда перкуссия товушини 
бўғиқлашуви тўш суягига етмай эшитилса, бунда симптом ижобий 
ҳисобланади. Филатов симптомида - перкуссия товушини бўғиқлашуви тўш 
суягини 
дастаси 
соҳасида 
кузатилади. 
Филатов 
ва 
Философов 
симптомларини ижобий бўлиши - олдинги кўкс оралиғи лимфа тугунларини 
катталашганини 
кўрсатади. 
Трахеобронхиал 
лимфа 
тугунларини 
катталашишида VII бўйин умуртқаси соҳасида терининг юзаки капилляр қон 
томирлари кенгайган бўлади (Франко симптоми). 
Кораньи симптоми - бунда 7-8 -кўкрак умуртқасининг ўткир ўсимтаси 
бўйлаб пастдан юқорига қараб бевосита перкуссия қилинади. Меъёрда 
перкуссия товушининг бўғилиши кичик ёшлик болаларда II кўкрак 
умуртқасида, катта ёшли болаларда IV кўкрак умуртқасида эшитилади. 
Агарда бўғиқ перкутор товуш кўрсатилган умуртқалардан пастки соҳаларда 
эшитилса, бифуркация лимфа безларининг катталашганлигидан далолат 
беради. 


287 
Аркавин симптоми - бунда олдинги қўлтиқ ости чизиғидан пастдан 
юқорига қўлтиқ остига қараб перкуссия қилинса, меъёрда бу соҳада бўғиқ 
перкуссия товуши эшитилмайди. Агар эшитилса бу бронхопульмонал лимфа 
безларининг катталашганидан далолат беради. Бунда паравертебрал чизиғида 
ўпка илдизи соҳасида ҳам перкуссия товуши бўғиқлашган бўлади. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish