Билим соҳаси – Социал таъминот ва соғлиқни сақлаш 500000


 Нафас олиш тизимини аускультацияси



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/238
Sana18.03.2022
Hajmi3,89 Mb.
#500281
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   238
Bog'liq
hamshiralik ishi

 
4.4.6 Нафас олиш тизимини аускультацияси 
 
Бунда беморнинг ўтирган ёки ётган ҳолатларида эшитиб кўриш 
мумкин. Эшитганда авваламбор нафас шовқини ҳарактерига эътибор бериб, 
баҳолаш керак. 
Янги туғилган чақалоқларда ва 3-6 ойлик болаларда суст нафас олиш 
эшитилади. 6 ойдан 5-7 ёшгача пуэрил нафас олиш эшитилиб, бу кучайган 
везикуляр нафас олишни эслатади. Бунда нафас товуши нафас олишнинг ҳар 
икки фазасида кучлироқ ва давомлироқ бўлади. Пуэрил нафас олишнинг 
пайдо бўлишига бронх йўлларининг торлиги, қисқалиги, кўкрак қафасининг 
эластиклиги, 
кичиклиги 
ҳамда 
интерстициал 
тўқималарнинг 
ривожланганлигидан, ўпка тўқимасида ҳавони кам бўлиши сабаб бўлади. 7 
ёшдан катталарда везикуляр нафас олиш эшитилади. Везикуляр нафас олиш 
«ф» ҳарфи товушини эслатиб, бунда нафас чиқариш нафас олишнинг 1/3 
қисмини ташкил этади. 
 
Расм 39. Нафас турлари: 1-везикуляр; 2- бронхиал; 3-4 – пуэриль 
 


288 
4.4.7 Нафас олиш тизимининг касалликлар семиотикаси 
Патологик нафас турлари 
 
 
Суст нафас олиш. Бу хилда нафас олиш тўла ва ҳолсиз болаларда, чала 
туғилган болаларда бўлади: ўпка эмфиземасида, ўпканинг бир қисмида нафас 
йўли беркилиб қолиши, ўпкани суюқлик (плеврит), ҳаво (пневматоракс)
билан сиқиб қўйишида, плевра пардасини қаттиқ қалинлашиб кетганида, 
ўпка яллиғланишининг бошланғич ва охирги даврларида, альвеола 
эластиклигининг бузилишида кузатилади. 
Қаттиқ нафас. Майда бронхларни торайишида (уларни яллиғланиши 
ёки спазми ҳисобига) пайдо бўлиб (нафасни кучайиши нафас чиқариш 
ҳисобига бўлади) бу бронхиолит, астма хуружида кузатилади. 
Қаттиқ (дағал) нафас. Бунда меъёрда везикуляр нафас олишнинг 
қўполланиши ва нафас чиқаришнинг чўзилиши кузатилади. Бу бронхитда ва 
бронхопневмонияда кузатилиб, майда бронхларнинг жароҳатланганини 
кўрсатади. Бундай касалликларда яллиғланиш натижасида ажралиб чиққан 
экссудат бронхлар кенглигини торайтиради, бу эса шу типдаги нафас олишга 
шароит яратади. 
Бронхиал нафас. Бронхиал нафас олиш «Х» ҳарфи товушини эслатиб, 
бунда нафас чиқариш нафас олишга қараганда ҳар доим кучлироқ ва 
давомлироқ бўлади. 
Соғлом болаларда бронхиал нафас ҳиқилдоқ устида, трахеяда, курак 
суяклари аро соҳасида 3-4- кўкрак умуртқаси оралиғида эшитилади. 
Патологик ҳолатларда бронхиал нафас олиш ўпка тўқимасининг 
қалинлашиб дағаллашишида (сегментар ёки бўлаклараро зотилжамда, ўпка 
абсцессида) эшитилади. 
Амфорик нафас. Амфорик нафас олиш бронхиал нафас олишнинг бир 
тури бўлиб, у кучли ва мусиқа товушларига ўхшаган бўлади. Бундай 
товушни текис бўшлиқлар устида (бронхоэктаз ва каверна) эшитиш мумкин. 


289 
Хириллашлар. Ўзининг табиати бўйича қўшимча шовқин бўлиб, улар 
нафас йўлларида суюқлик, қон, шилимиқ моддаларни ҳаракатга келишидан 
ҳосил бўлади.
Хириллашлар қуруқ ва нам бўлади. 
Қуруқ хириллашлар бронхларнинг шиллиқ қаватида шиллиқ ипларнинг 
ҳосил бўлишидан келиб чиқади. Нафас олиш пайтида ҳаво оқими бу 
ипларни мусиқа асбобининг торига ўхшатиб ҳаракатга келтиради. Бошқа 
ҳолларда шишиб кетган бронхларнинг қавати ҳаво оқимига қаршилиқ 
кўрсатиши натижасида товушларнинг ҳосил бўлиши келиб чиқади. Қуруқ 
хириллашлар овози бўйича ҳуштак овозига ва мусиқа асбобининг овозига 
ўхшаган бўлиб, юқори ёки паст товушда эшитилиши мумкин. Улар 
ўзгарувчанлиги билан ажралиб туради. Улар ларингит, фарингит, бронхит 
касалликларида учрайди. 
Нам хириллашлар. Бунда бронх ва бронхиолаларда суюқлик йиғилиши 
натижасида нафас олиш ва чиқариш пайтида келаётган ҳаво оқими 
пуфакчалар ҳосил қилади. Овози бўйича улар сув пуфакларининг ёрилишини 
эслатади. Нам хириллашлар катта бронхларда, бронхоэктазда, кавернада, 
майдалари эса жуда кичик бронхларда (бронхиолитда) эшитилади. Майда 
пуфакли хириллашларни аҳамияти муҳим бўлиб, кўпинча улар яллиғланиш 
жараёнини ўпка тўқимасига тарқалаётганидан далолат беради. Катта пуфакли 
хириллашлар пайдо бўлиши асосан маълум бўлса ҳам айрим пайтларда 
муҳим аҳамиятга эга бўлади. Чунончи, бундай товушларнинг катта 
бронхлари йўқ ўпка бўлакларида пайдо бўлиши каверна борлигидан далолат 
беради.
Ўпка 
яллиғланишининг 
бошланиши 
даврида 
ва 
сил 
инфильтрацияланишининг бир неча турларида, ўпка инфарктида майда 
хириллашлардан фарқли равишда крепитация эшитилади. 
Крепитация. Крепитация келиб чиқишига сабаб ёпишиб ётган 
бронхиола, альвеола деворларининг нафас олиш пайтида кирган ҳаво 
таъсирида ажралишида пайдо бўлади. Крепитация фақат нафас олиш пайтида 


290 
ҳосил бўлади. Крупоз пневмонияда касалликнинг 1-3- кунлари (crepitatio 
indux) экссудатни қуйилиш даврида, 7-10- кунлари (crepitatio redux) - 
экссудатни сурилиш даврида крепитация эшитилади. 
Боланинг биринчи яшаш ойларида хириллаш кўп холларда қийин 
эшитилади. Бунга кўкрак қафасининг экскурсиясининг бўшлиғи сабаб 
бўлади. 
Плевранинг ишқаланиш шовқини. Плевранинг париетал ва висцерал 
пардаларнинг ишқаланиши натижасида ҳосил бўлади ва қуйидаги патологик 
ҳолатларда эшитилади: 1. Плевранинг яллиғланиши натижасида у фибрин 
билан қопланиб, унда яллиғланган ўчоқлар ҳосил бўлиб, кейин эса плевра 
сатҳида нотекис ғадир - будирлар ҳосил бўлганда. 2. Яллиғланиш натижасида 
плеврада нозик ёпишишлар пайдо бўлганда. 3. Плевра юзасида ўсма 
бўлганда, плевра силида. 4. Танадан кўп суюқлик йўқотилганда. Баъзан 
плеврани ишқаланиш шовқини крепитацияга ўхшаб кетади. Крепитация ва 
пуфакчали хириллашлардан плеврани шовқини қуйидагилар билан ажралади: 
1.
Йўталгандан баъзан майда пуфакли хириллашлар йўқолади, плеврани 
ишқаланиш шовқини эса ўзгармай қолади. 
2.
Плеврани ишқаланиш шовқини нафас олишнинг ҳар икки фазасида, 
крепитация эса фақат нафас олганда эшитилади. 
3.
Бемор оғзи ва бурнини беркитиб нафас олганда (бронхларда ҳаво ҳаракати 
камайганда) хириллашлик эшитилмайди, плевранинг ишкаланиш ҳаракати 
товуши эса эшитилади. 
4.
Фанендоскоп билан кўкрак қафасига босилса плеврани ишқаланиш 
шовқини зўраяди, крепитация эса ўзгаришсиз қолади. 
5.
Плеврани ишқаланиш шовқини юзароқда, майда пуфакчали хириллаш 
ўпканинг чуқурида эшитилади. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish