Билим соҳаси – Социал таъминот ва соғлиқни сақлаш 500000



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/238
Sana18.03.2022
Hajmi3,89 Mb.
#500281
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   238
Bog'liq
hamshiralik ishi

 
Хаотик нафас
—аритмик ва ҳар хил чуқурликдаги нафас.
 
Туғма зикир.
Болалар нафас олганда баъзан чийиллаган шовқин 
эшитилиб, бу мушук хириллашига, каптар гуруллашига, товуқ қоқоглашига 
ўхшаб кетади. Бу шовқин бола ҳаяжонланганда, йўталганда, йиғлаганда 
кучайиб, иссиқ хонада, ухлаганда, тинчиганида камаяди. Боланинг умумий 
аҳволи деярли ўзгармайди. Касалликни кўпчилиқ муаллифлар ҳиқилдоқ 
ташқи ҳалқасининг чўмичсимон тоғайларини аномал тараққий этиши билан 
боғлашади. Зикир бола туғилгандан кейин тезда бошланиб, 2- 3 ёшларда 
йўқолиб кетади. Болада зикир кузатилганда айрисимон безнинг 
катталашмаганлигига, бронхоаденид, туғма юрак нуқсони йўқлигига ишонч 
ҳосил қилиш лозим бўлади. 
 
 
 
 


279 
4.4.4. Кўкрак қафасини пайпаслаш 
 
Кўкрак 
қафаси пайпаслаш авваламбор кўриш натижаларини 
аниқлашга имкон беради. Пайпаслаш икки қўлда ўтказилади. Қўл кафтини 
ўрганилаётган соҳага симметрик қўйилади. Бунда тери қалинлигини, кўкрак 
қафаси оғриқларини, эластик ёки резистент (қаршилиқ кўрсатиш) ҳолатини, 
овоз титрашини аниқланади. Шикастланган томонда кўкрак қафаси 
терисининг қалинлашиши экссудатив плевритда кузатилади (Филатов 
симптоми). Кўкрак қафасида оғриқ қуйидаги ҳолатларда кузатилади: 
оғриқлар кўкрак қафасининг юза ёки чуқур қисмидан - плеврадан бўлиши 
мумкин, кўкрак қафасини юза қисмидаги оғриқлар кўкрак қафасининг 
юмшоқ тўқималари шикастланишида, зотилжамда, қовурғалар ораси 
мушаклари 
ва 
нервлари 
шикастланганда, 
қовурғалар 
ва 
курак 
шикастланганда кузатилади. 
а б 
Расм 34. Овоз титрашни аниқлаш: а – олдиндан; б – ён томондан.
 
 
Кўкрак қафасининг чуқур қисмидаги плеврал оғриқ нафас олганда ва 
чиқарганда кучайиб, кўкрак ости соҳаларига берилади. Агарда кўкрак қафаси 
сиқилса оғриқ камаяди. Оғриётган томонга гавда букилса, оғриқ камаяди, 
невралгияда эса аксинча кучаяди. Кўкрак қафасини резистентлик ҳолатини 


280 
аниқлашда, болани олд ва орқа ёки ён томонидан кафт билан сиқиб 
текширилади. Ўпка тўқимасини қалинлашиб қолишида экссудатив 
плевритда, ўсма пайдо бўлганда қаршилиқ ортади.
Овоз титраши
(fremitus vocalis) - бу кўкрак қафасининг бир хил 
жойларида икки томондан қўлларни қўйган ҳолда текширилади. Бунда касал 
кўкрак қафасини ҳаракатга келтирувчи р - товушли сўзларни айтади 
(трактор). Ёш болаларда - овозни титраши унинг йиғлаётган ёки 
қичқираётган пайтида текширилади. Меъёрда соғлом болаларда кўкрак 
қафасининг бир хил жойларида овозли титраш бир хил куч билан сезилади. 
Патологик ҳолатларда овоз титраши кўпайган, пасайган ёки умуман 
йўқолиши мумкин. Овоз титраши ўпка тўқимаси қалинлашганда, ҳамда 
ўпкада бўшлиқ пайдо бўлганда кузатилади. Семириб кетилганда, бронх йўли 
бекилганда, ўпка ателектазида овоз титраши сусаяди. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish