Болаларда нафас олиш органларини текшириш.
Анамнез.
Касал болани ўзидан ёки уни ота – онасини сўраб
аниқлашда, болани илгари ўтказган нафас йўли касалликлари тўғрисида, об
– ҳаво ўзгаришидан совуқ қотиш фактори, инфекцион касалликлар ёки сил
билан оғриган болалар билан алоқада бўлган, бўлмагалиги тўғрисида
суриштирилади
Касални кўрикдан ўтказиш.
272
Беморни кўрикдан ўтказишда, унинг ҳолати, эс – ҳуши, феъл атворига,
юз кўринишига, қандай нафас олаётганига (оғиз ёки бурун орқали), ташқи
кўринишида нафас олиш аъзолари касалликларига хос белгилар
мавжудлигига аҳамият берилади. Беморда ҳароратни кўтарилиши билан бир
қаторда кўкариб оқаришлик, бўшашишликнинг акс этиб туриши, нафасни
тезлашиб, бунда бурун қанотларини иштироки ва ҳар нафас олганда
кенгайиши
кўпинча
бронхопневмонияга
хос
бўлади.
Одатда
бронхопневмонияда нафасни ўзгаришида – тахидиспноэ кўкаришликка
нисбатан биринчи ўринда туради. Касалликни енгил хилида кўкаришлик
бўлмаслиги ҳам мумкин. Касалликнинг оғир холида кўкаришлик оғиз ва
бурун, юзга тарқалган бўлиб, бу айниқса, нафас қисишида зўраяди. Кўпинча
енгилгина кўкаришлик оғиз, бурун атрофида кузатилиб, бу бола йиғлаганда
ва бақирганда кучаяди.
Чақалоқ ва 2- 3 ойлик болаларда оғиз бурчагидан ёки тил остидан
кўпик сифат суюқлик ажралиши зотилжам касаллигида кузатилади. Бунга
сабаб ўпка ва бронхлардаги экссудат оғиз бўшлиғига чиқиши билан
боғликдир. Нафас етишмаслик қанча зўрайса, терининг кўкариши шунча
кўпаяди ва тарқалган бўлади. Терининг кўкариши артериал қонининг
кислородга тўйинганлиги (оксигемоглабин) 95% дан камайганда кузатилади.
Кўк йўтал ва сурункали ўпка касалликлари билан оғриган болалар
ташқи кўринишига юзни ва қовоқларни оқариб салқиган, оғиз шиллиқ
қаватларини кўкарган, тери вена қон томирларини бўртиб туриши, ҳамда кўз
шиллиқ ва тери ости қаватига қон қуйилиши хосдир.
Бурунни текширишда она ёки ҳамшира қўли билан чойшабга ўралган
болани тиззасида ушлаб ўтиради. Шифокор бола бошини орқага ташлаган
ҳолда, бурун учидан кўтариб, бурун бўшлиғини кўздан кечиради. Бурун
шиллиқ қавати яллиғланишида сероз, шиллиқли, шиллиқ йирингли,
геморрагик суюқлик ажралиши мумкин. Ринит кўпинча ўткир респиратор
вирус инфекциясида кузатилади.
273
Йўтал –
нафас олиш аъзолари касалланганлигининг асосий
белгиларидан ҳисобланади, шунинг учун йўтал бор йўқлигини ва унинг
ҳарактерини аниқлаш керак. Қўпол ит вовуллаганига ўхшаган, ''худди
бочкага'' йўталгандек йўтал ларингитда ва ҳақиқий крупда бўлади.
Қийнайдиган қуруқ йўтал – фарингитда, трахеитда ва бронхитнинг
бошланишида учрайди. Бронхит тузалаётганида йўтал хўл бўлади ва балғам
чиқиши кузатилади. Калта оғриқли йўтал – плевритда учрайди. Вақти – вақти
билан бўладиган йўтал, яъни хуружли (пароксизмал йўтал) кўк йўталда
бўлади. Бунда йўтал пайтида нафас олиш чўзилган бўлади, бемор юзлари
қизариб кетади ва қусиб юборади. Битонал йўтал, яъни 2 ўзакли – бири
қўпол йўғон, иккинчиси эса ингичка бўлади, бундай йўтал – бронхиал лимфа
безларининг катталашганида учрайди (чунки безлар катталашиб трахеянинг
2 га бўлинган соҳасини қитиқлайди). Бундай йўтал сил бронхоаденитида,
лимфа саркомада, лейкозда кузатилади.
Йўталганда кўп балғам ажралиши, кичик ёшдаги болаларда ўпка
абсцесси ёки кистани ёрилиб бўшашида бўлса, катта ёшдаги болаларда
бронхоэктазия билан кечувчи сурункали пневмонияда кузатилади.
Беморни текширишда унинг овозига ҳам эътибор бериш керак, чунки
овоз ҳалқум ва овоз пайлари шикастланганда ўзгаради. Болаларда ларингит
кўпинча нафас олишнинг қийинлашуви круп билан кечади. Круп ҳақиқий ва
сохта бўлиши мумкин. Ҳақиқий круп дифтерияда пайдо бўлиб, бунда овоз
пайларни крупоз яллиғланиши ва плёнкага ўралиши кузатилади. Сохта круп
– кўпинча ўткир респиратор вирус инфекциясида кузатилиб овоз пайлари
остида шиш пайдо бўлади. Сохта круп одатда тўсатдан, ҳақиқий круп эса
аста секин бошланади. Димоғида манқаланиб гапириш сурункали муртак
безларини яллиғланишида, бурун безларини катталашиши – аденоидларда,
''бўри танглайда'', ҳалқум орасида юмшоқ танглай параличида (дифтерия
асоратида) учрайди. Йўғон паст овоз ва хириллаб нафас олиш микседемада
учрайди.
274
Беморни текширишда бурун қанотларининг кенгайиши, нафас олганда
ёрдамчи мушакларнинг иштирок этиши нафас қисилишининг мавжудлигидан
далолат беради. Нафас қисиши гипоксемия, гиперкапния, қонда, мияда чала
оксидланган моддалар тўпланишида, ацидозда кузатилади.
Беморни текширишда унинг оғзи ҳалқум ва бодомча безлар ҳолатига
аҳамият бериш керак (буни болани безовталаб қўймаслик мақсадида
текшириш ниҳоясида ўтказган маъқул). Одатда мактабгача бўлган болаларда
лимфатик тўқималар, бодомча безларни гиперплазияси кузатилиб туради.
Кўпинча болаларда ҳар хил турдаги ангиналар учрайди. Катарал ангинада
ҳалқум бодомча бези яллиғланишидан қизарган, бўртган, шишган бўлади.
Фалликуляр ангинада катталашган, шишган бодомча безлари юзасида майда
оқиш кўринишдаги қарашлар пайдо бўлади. Лакунар ангинада яллиғланиш
даражаси кўпайган бўлиб, бодомча бези юзасидаги чуқурчаларни қоплаган
бўлади. Ҳалқум дифтериясида бодомча безларида хира кулранг кўринишдаги
парда пайдо бўлиб, бунда қизаришлик меъёрида бўлади. Парда кўчирилса,
шиллиқ қаватда қон оқиши кузатилади. Скарлатинада ангина ҳар хил кечиши
мумкин. Касалликнинг енгил хилида оддий ангина кўринишида қатъий
чегараланган қизаришлик билан кечса, оғир хилида шиллиқ қаватининг
некрози билан (некротик ангина) кечиши мумкин. Флегманоз ангинада
яллиғланиш атроф туқималарга кенг тарқалган бўлади. Бунда баъзан бодомча
бези абсцессида, без бир томонлама шишиб, катталашиб, чайнов
мушакларининг спазми натижасида бола оғзини очолмай қолиши мумкин.
Бурун, ҳалқум бодомча безларининг патологик гиперплазиясида, хоаналар
йўллари бекилишидан, нафас олиш қийинлашиб бола оғиз орқали нафас
олишга мажбур бўлади. Натижада беморда аденоидга хос белгилар (юзини
оқариб бироз шишиши, салқиганлиги, юқори лаб кўтарилган, оғизни очиқ
бўлиши, пичиллаб гапириш, эшитиш қобилиятини бузилиши) пайдо бўлади.
Кўкрак қафасини кўздан кечирганда унинг шаклига (суяк тизимсига
қаранг), нафас олишда унинг ҳар иккала бўлагини бир хилда иштирок
этишига аҳамият берилади. Плевритда, сил бронхоаденитида, ўпка
275
ателектазида, сурункали пневмонияни бир томонда кўпроқ кузатилишида, шу
томонда кўкрак қафасини нафас олишда орқада қолиши кузатилади.
Бронхиал астмада, ўпка эмфиземасида кўкрак қафаси максимал нафас олган
ҳолатдаги (бочкасимон) кўринишида бўлади, экссудатив плевритда
жароҳатланган томонда кўкрак қафаси кўтарилиши, сурункали пневмонияда
эса чўкиши кузатилади. Чақалоқ болаларда кўкрак қафасини кўтарилган
бўлиб қолиши – пневмоторакс, пневмомедиастенумда кузатилади.
Қовурғалар оралиғини диафрагмага бириккан ерини нафас олганда бир
оз ичга ботиши 3 ойгача бўлган болаларда меъёр ҳисобланиб, ундан
катталарда қовурғалар юмшоқлигида (рахит) ёки инспиратор нафас қисиши
билан кечувчи нафас йўллари касалликларида кузатилади. Бу ҳолатни кучли
даражада бўлиши стенотик нафас олиш крупда кузатилади.
Кўкрак қафасини силжиб ҳаракатланиши (экскурсияси) сантиметр
лентаси ёрдамида, тинч ҳолатда, максимал нафас олганда, максимал нафас
чиқарганда ўлчанади. Бунда сантиметр лентаси олдинда кўкрак бези, орқадан
курак суяги бурчагига қўйилади.
Текширишда нафас олишнинг типига аҳамият берилади. Эрта ёшли
болаларда меъёрда қорин типи нафас олиши кузатилиб, бу ўғил болаларда
ўзгаришсиз қолади. Қиз болаларда эса 5- 6 ёшликдан кўкрак типи нафас
олиши кузатилади. Кўкрак қафаси экскурсиясини пасайиши ўпкани ўткир
шишида, бронхиал астмада, ўпка фиброзида, диафрагма ости абсцессида,
қовурғалар аро невралгияда кузатилади.
Текширишда яна нафас олишнинг ритмига ва сонига эътибор бериш
керак. Кузатиш мумкин бўлган ҳаво етишмаслигида, нафас олиш сонини
кўкрак қафасининг ҳаракатидан осонгина санаш мумкин. Катта болаларда
санашни болага сездирмасдан, яхшиси ухлаб ётганда болада секингина қўлни
кўкрагига ёки қорнига қўйиб ёки стетоскоп ёрдамида бажариш мумкин. Эрта
ёшли болаларда стетоскопни варонкасимон уч қисмини боланинг бурнини
олдига келтириб бир дақиқа ичида нафас олиш саналади.
276
Нафас олишнинг тезлашиши –
Do'stlaringiz bilan baham: |