Назорат учун саволлар
1.
Суяк тизими анатомик ва физиологик хусусияти
2.
Бола скелети тузилиши хусусияти
3.
Суяк бўғим тизимини баҳолаш усуллари
4.
Бошни пайпаслаш усули
5.
Кўкрак қафасини кўздан кечириш ва пайпаслаш
6.
Рахит касаллиги белгилари
Таянч сўзлар:
суяк, скелет, скалиоз, рахит.
263
4.4 НАФАС ОЛИШ ТИЗИМИ
Нафас олиш тизими қатор комплекс тузилмаларидан иборат бўлиб, энг
муҳими, организм, ҳужайра тўқималарини кислород билан таъминлаб,
карбонад ангидрид газини чиқариш вазифасини ўтайди.
4.4.1 Нафас олиш тизими анатомик хусусиятлари
Нафас олиш тизимсининг ривожланиши эмбрион даврининг 3-
ҳафтасидан бошланади. Бунда ичак найчаси олдинги қисмидан бўртма ўсиб
чиқиб, кейинчалик ундан ҳикилдоқ, кекирдак, бронх ва ўпкалар пайдо
бўлади.
Ҳомилаликнинг
бошланиш
даврларида
ўпканинг
мураккаб
тузилишдаги безга оид ривожланиши кузатилиб, 4 -ҳафтада бўртма 2 га
(бўлғуси ўнг ва чап ўпкага), кейинчалик яна майда – майда бўлакларга
(бўлғуси ўпка бўлакларига) бўлиниб боради. Шу билан бир қаторда бронх
дарахтининг майдалашган шохчалари ҳам пайдо бўлиб боради. 6- ҳафтада
ўпка бўлаги бронхлари, 8- 10 -ҳафтада сегмент бронхлари, 16- ҳафтасидан
бронх каналларининг ҳосил бўлиш босқичи бошланиб, 24- ҳафтасидан
бўлғуси ацинусларни такомиллашиб бориш босқичи бошланади. Аммо
охирги босқич бола туғилганда ҳам тугалланмаган бўлиб, кейин ҳам давом
этади.
Ҳомилаликда нафас йўллари (ҳикилдоқ, трахея, бронх, альвеолалари)
кенгайган ва ҳужайралар секрецияси суюқлиги билан тўлган бўлади. Бу
суюқлик таркибида оқсил ҳам тутиб, ёпишқоқлиги жуда оз бўлганлиги
сабабли, бола туғилиб нафас олиши тикланиши биланоқ тезда сурилиб
кетади.
Сурфактант- альвеола юзасини қоплаб олган юпқа парда (0,1- 0,3 мкм.)
бўлиб, липопротеидлардан ташкил топган бўлади. Сурфактант 22- 24
ҳафталик ҳомилада пайдо бўлади. Меъёрдаги нафас олиш вазифасини намоён
264
бўлиши, яъни сурфактант фаоллигини етилиши ҳомилаликнинг 34- 38-
ҳафталарида кузатилади. Сурфактантнинг етишмаслиги кўпинча чала
туғилган болаларда учраб, бунда нафас етишмасликнинг оғир шакли
респиратор дисстрес синдроми кузатилади.
Одатда нафас йўллари юқориги (бурун, ҳалқум), ўрта (ҳиқилдоқ,
трахея, бўлак ва сегмент бронхлари) ва пастки (бронхиола ва альвеолалар )
қисмларига бўлинади.
Юқори нафас йўллари (бурун, ҳалқум).
Бурун тузилмаси ҳавони илитишда, механик тозалашда (майда туклари
билан), ҳамда шиллиқ каватдаги муҳофаза этиш иммунологик таркиби билан
микробларни емиришда иштирок этади.
Чақалоқларда бурун бўшлиғи яхши ривожланмаган бўлиб, бурун
йўллари тор, қисқа, пастки бурун йўли деярли бўлмай, фақат 4- 5
ёшлардагина такомиллашади. Бурун шиллиқ қавати жуда нозик қон ва лимфа
томирларига бой бўлади. Шулар сабаб нафас олганда ҳаво бурун бўшлиғида
етарлича исимайди ва тозаланмайди. Шу билан бир қаторда енгилгина
шамоллашликда бурундан нафас олиш қийинлашиб, бола безовта бўлади,
эмишга қийналади. Шиллиқ ости ғовак тўқималари эрта ёшдаги болаларда
яхши ривожланмаган бўлиб, у 8- 9 ёшдан ривожлана бошлаб, балоғатга етиш
даврида такомиллашади. Шунинг учун ҳам бурун қонаши эрта ёшдаги
болаларда кам учраб туради.
Юз суякларининг (юқори жағ) ўсиши, тишларнинг чиқиши билан
бурун йўллари бўйига чўзилиб, энига кенгайиб боради.
Бурун қўшимча бўшлиқлари ҳомилалик давридан ривожлана бошлаган
бўлса ҳам, чақалоқларда жуда кам тараққий этган бўлади. Улар асосан 2
ёшдан катталашиб, 6 ёшда нўхат донаси катталигида бўлиб, 12- 15 ёшларида
батамом такомиллашади. Гаймор бўшлиғи янги туғилган чақалоқларда
бошланғич ҳолатда бўлса ҳам, 2 ёшдан кейин сезиларли даражада
катталашиб боради. Худди шунингдек асосий (spinoidalis) ва ғалвирсимон
бўшлиқлар янги туғилган болаларда жуда кичик бўлиб, улар 6 ёшдан кейин
265
тез катталашиб боради. Эрта ёшли болаларда бурун қўшимча бўшлиқлари
ҳали ривожланмаганлиги сабабли бурун шиллиқ қаватидан яллиғланиш
жараёни бу бўшлиқларга деярли тарқалмайди.
Кўз - ёш бурун канали калта, ташқи тешик канали ҳали
ривожланмаганлиги сабабли инфекциянинг бурун шиллиқ қаватидан кўзга
ўтишига қулай шароит мавжуд бўлади.
Бурун бўшлиғида кеча кундузда 0,5- 1 л. ўзида бактериоцид модда ва
иммуноглобўлин А тутган шилимшиқ суюқлик ажралади.
Ҳалкум чақалоқ болаларда кичик ва ингичка бўлиб, лимфа безлари
ҳали яхши ривожланмаган бўлади. Ҳар икки танглай бодомча безлари оғиз
бўшлиғига чиқмаган бўлади. Бодомча безлар тузилиши жиҳатдан лимфа
безларига ўхшаш бўлади. Бир ёшдан кейингина лимфа тугунлари
гиперплазияга учраб катталашиши (гипертрофияси) мумкин. Шу сабабли бир
ёшгача бўлган болаларда ангина касаллиги кам учрайди. 4- 5 ёшларда
бодомча безлари яхши тараққий этган бўлиб, баъзан улар гипертрофиясини
ҳам кузатиш мумкин. Бодомча безлар микроблар учун фильтр вазифасини
ўтайди, тез- тез такрорланувчи яллиғланиш жараёнида катталашиб, доимий
инфекция учоғига айланиб, сурункали тонзиллит касали келиб чиқади. Бурун
- ҳалқум бодомча безлари катталашишига- аденоидлар дейилиб, бунда бурун
орқали нафас олиш қийинлашади, болада интоксикация белгилари,
эътиборсизлик, аллергик жараёнга берилувчанлик кузатилади.
Юқори нафас йўллари касалликларидан болаларда кўпинча ринит,
ангина учрайди.
Ўрта ва пастки нафас йўллари.
Ҳиқилдоқ ёш болаларда воронкасимон шаклда бўлиб, катта ёшда
цилиндр шаклига киради. Ҳиқилдоқ чақалоқларда юқорида жойлашган
бўлиб, пастки чегараси 4- бўйин, катталарда эса 7- бўйин умуртқасида
бўлади. Тоғай қисми нозик, юмшоқ бўлади. Овоз ёриғи 6- 7 ёшгача тор
бўлади. Чин овоз бойлами катталарга нисбатан калта бўлганлиги сабабли, ёш
болаларнинг овоз тембри юқори бўлади. 12 ёшда овоз бойлами ўғил
266
болаларда қизларга нисбатан узун бўлади. 3 ёшгача ҳиқилдоқ шакли ўғил ва
қиз болаларда бир хил бўлади. 3 ёшдан кейин ўғил болаларда қалконсимон
без пластинкаси қўшилиш бурчаги ўткир бўла бориб, бу айниқса 7 ёшларда
сезиларли даражада кузатилади. 10 ёшда ҳиқилдоқ катталарникига ўхшаш
бўлади.
Шиллиқ қавати қон ва лимфа томирларига бой бўлиб, шиш ҳосил
бўлишига мойиллик кузатилади.Шулар сабаб 2- 3 ёшлик болаларда ларингит
кўпича ҳиқилдоқ йўлини торайиши (стенозли ларингит, круп) билан кечади.
Кекирдак (трахея) янги туғилган болаларда бутунлай шаклланган
бўлиб, воронкасимон кўринишга эга бўлади. Шиллиқ қавати қон
томирларига бой, мушак қисми яхши ривожланган, тоғай қисми юмшоқ
бўлади. Чақалоқларда трахеянинг юқори чегараси 4- бўйин умуртка
поғонасида, катталарда эса 7 бўйин умуртка поғонасида бўлади. Узунлиги
чақалоқларда 4 см. , 14- 16 ёшда 7,2 см. бўлади. Эластик тўқималари кам
ривожланган бўлади. Трахея бифуркацияси катталарга нисбатан юқорида
жойлашган бўлади. Бу тахминан spina scapulae дан умуртқа поғонасига
тортилган чизиққа тўғри келади. Трахея шиллиқ қавати безчаларга бой
бўлиб, улар ишлаб чиқарган секрет – кекирдак сатҳини шиллиқ суюқлиги
билан таъминлайди.
Трахея
тоғайларини
юмшоқлиги,
эластик
туқималари
кам
ривожланганлиги, ҳамда қўзғалувчанлик, унинг йўлларини торайишига,
хуррак отганга ўхшаш шовқинли нафас олишининг пайдо бўлишига олиб
келиши мумкин.
Болаларда трахея шикастланиши алоҳида трахеит ёки ларинготрахеит,
трахеобронхит ҳолида кечиши мумкин.
Бронхлар туғилишда етарлича ривожланмаган бўлади. Ўнг бронх
кекирдакнинг худди давомидек ҳисобланади, чап бронхга нисбатан калта ва
кенг бўлади. Шунинг учун ҳар хилдаги моддалар боланинг ҳалқумидан ўнг
бронхга тушади. Ҳар бир бронх майда бронхларга, улар эса жуда майда
бронхиолаларга бўлинади, улар эса альвеолалар билан тамом бўлади. Майда
267
бронх ва бронхиолалар шиллиқ қаватлари жуда нозик, қон томирларга бой
бўлиб, юпқа шиллиқ қават билан ўралган бўлади. Эрта ёшли болаларда
мушак ва эластик толалар етарлича ривожланмаган, бронх йўллари ингичка
бўлади. Шулар сабаб бир ёшгача бўлган болаларда обструкция синдромлари
билан кечувчи бронхиолитлар кўп учрайди. Бронхлар бир ёшгача яхши ўсиб,
кейин ўсиш сурати секинлашиб, балоғат ёшида яна тезлашади. 12- 13 ёшда
бош бронхлар узунлиги икки баробар ошади.
Ўпкалар. Чақалоқ болалар ўпкаси 50- 60 г., гавда оғирлигининг 1/50
қисмини ташкил қилади. Кейинчалик ўпка вазни тез ортиб боради (11
жадвал). Ўпка вазни 6 ойликда икки маротабага, 4-5 ёшда 5 маротабагача, 12-
13 ёшда 10 маротабага, 20 ёшда 20 маротабага ортади.
Ўнг ўпка чап ўпкага қараганда каттароқ бўлади. Ўнг ўпкада 3 та
(юқориги, ўрта ва пастки) бўлак, чап ўпкада эса 2 та юқориги, пастки ва
ўртада тилсимон бўлак бўлади. Ўпканинг бўлаклари: олдиндан ўнг ўпкани 4-
қовурға устида юқори бўлаги, остида ўрта бўлаги, чап ўпкани 4- қовурға
устида юқори бўлаги жойлашган бўлади. Орқадан ўнг ва чап spina scapulae
устида ўнг ва чап ўпкаларнинг юқориги остида пастки бўлаклари жойлашган
бўлади.
Чақалоқларда ўпка тўқимаси қон томирларига жуда бой бўлиб, ўзида
кам ҳаво тутади. Эластик тўқималар кам ривожланган бўлади. Шу сабабли
ўпка касалликларида осонгина эмфизема пайдо бўлиши мумкин. Бола
туғилишида ўпканинг асли нафас олувчи қисми, яъни атмосфера ҳавоси
билан қон ўртасида газ алмашувини таъминловчи ацинуслар ҳали етарли
ривожланмаган бўлади. Альвеолаларнинг ривожланиши туғилишнинг 4- 6-
ҳафталаридан бошланиб, улар сони биринчи йил давомида тез ортиб, 8
ёшгача кўпайиб боради. 8 ёшдан кейин ўпка ҳажмини ортиши ҳисобига
бўлади. Альвеолалар сонини ортиши билан ўпканинг нафас олувчи сатҳи
ортиб боради. Айниқса, бу биринчи йил давомида тез (4 маротаба) ортади.
Бунга мос равишда кислородга бўлган талаб ҳам ортади. Бола туғилганда
терминал бронхиолалар ёриғи 0,1 мм. бўлиб, 2 ёшда икки, 4 ёшда уч, 18 ёшда
268
5 маротаба ортади. Эрта ёшдаги болаларда бронхиолаларнинг ингичкалиги
сабабли уларда ателектаз кўпроқ кузатилади.
Ҳар бир ўпка бўлаги сегментларга бўлинади. Ҳар бир сегмент мустақил
қон томир ва асаб толаси билан таъминланган. Ўнг ўпкада 10 сегмент, чап
ўпкада 9 сегмент бўлади.Ўнг ва чап ўпканинг юқориги бўлаги 3 сегментдан
иборат: 1- юқори- чўққи, 2- юқори- орқа. 3- юқори- олдинги сегментлар. Ўнг
ўрта бўлак 2 сегментдан иборат. Ўрта ён латерал (4) сегменти орқада, ўрта-
олдинги (5) медиал сегменти жойлашган бўлади. Чап ўрта бўлак ҳам иккита
тилча сегменти, юқориги тилча (4) ва пастки тилча (5) сегментлардан иборат.
Ўпканинг ўнг ва чап пастки бўлаклари: базал- чўққи (6), базал- олдинги (8),
базал- латерал (9) ва базал- орқа (10) сегментлардан иборат. Ўнг пастки
бўлакда яна базал- медиал (7) сегменти бўлади.
Болаларда сегментларнинг жойлашиши, ҳаво ўтиш ва секрет чиқариш
фаолиятининг ўзгаришига қараб, пневмония кўпинча 6 -сегментда ва яна 10
ва 2- сегменларда кузатилади. Ўрта ёнбош (4) ва ўрта олдинги (5) сегментлар
бронхлари узун, ёриғи тор бўлганлиги, бронх пульмонал лимфа тугунларига
яқин бўлганлиги ва безлар катталашганда бронхлар эзилиши ва нафас
оладиган сатҳ камайишидан пневмония оғир нафас етишмаслиги билан
кечиши мумкин.Ўпканинг ривожланишини А. И. Струков 4 даврга бўлади. I-
2 ёшгача альвеолалар сонини жадал ортиши, II- (2- 5 ёшда) эластик ва мушак
толаларини жадал ўсиши ва лимфатик тўқималарини қўшилиши, ихтимол
пневмонияни шу ёшда баъзан чўзилиброқ ўтиши шулар билан
тушунтирилар. III- (5- 7 ёш) ацинуслар тамомила етилади, пневмонияни бу
ёшда яхши, безарар кечиши заминида шулар ётиши мумкин. IV- (7- 12 ёш)
етилган ўпка тўқимаси вазнини ортиб бориши.
Плевра чақалоқларда ва кўкрак ёшидаги болаларда жуда юпқа, чуқур
нафас олганда ва плевра оралиғида суюқлик йиғилганда ўз ўрнидан осон
қўзғалади. Плевра бўшлиги ҳажми катта кичик бўлиб ўзгариши мумкин,
чунки париетал қаватлари жуда бўш бириккан бўлади. Плевра бўшлиғига
суюқлик йиғилса кўкс оралиғидаги органларни, айниқса юрак ва пастки
269
кавак венани ўрнидан жуда осон кўзғатади. Шунинг учун болаларда плевра
бўшлиғида суюқлик йиғилганда қон айланиш тизимсининг фаолияти тез
ўзгаради. Ундан ташқари аорта, трахея, қизилўнгач, диафрагма ҳам ўз
ўрнидан силжийди, бу эса шу органларнинг фаолиятини ўзгаришига олиб
келади.
Кўкс оралиғи болаларда катталарникига нисбатан каттароқ бўлиб,
унинг юқори қисмида трахея, йўғон бронхлар, айрисимон без, лимфа
безлари, артериялар, асаб толалари жойлашган, пастки қисмида эса юрак,
томир ва асаб толалари жойлашган бўлади.
Ўпканинг лимфа тугунларига 1) трахеобронхеал, 2) бифуркацион
(кекирдакни
икки
бронхга
бўлинган
жойида
жойлашган),
3)
бронхопульмонал (бронхларни ўпкага кириш ерида жойлашган), 4) йирик
томирлар тугунлари- юқориги, ўртадаги ва пастдагилар киради. Ўпка лимфа
тугунлари эрта ёшлик болаларда яхши ривожланган бўлиб, ўзининг
тузилиши жиҳатидан яллиғланиш жараёнига мойил бўлади. Боланинг 7- 9
ёшидангина лимфа тугунлари орқага қараб ривожланади.
Биринчи нафас олиш механизми.
Соғлом бола туғилиши биланоқ баланд товушда қийқиради ва шу
билан биринчи бор чуқур нафас олади, ўпка эса рисоладагидек ёзилади.
Бунга сабаб бола туғилгач киндик йўли сиқилишидан, йўлдош орқали ўзида
етарли кислород тутган қон келиши тўхтаб, натижада бола қонида
кислороднинг парциал босими (РО2) камайиб, РСО2 босими эса кўпаяди, РН
камаяди. Бунда аорта ва уйқу артерияси, ҳамда РО2 тери рецепторлари
орқали борган импульс нафас олиш марказини қитиқлайди. Марказ атрофида
ҳам бу кўрсаткичлар ўзгаради. Жумладан соғлом чақалоқда РО2 80 дан 15
мм. симоб устунига камайиб, РСО2 40 дан 70 мм. симоб устунига
кўтарилади. РН 7,35 дан пасайган бўлади. Диафрагмани қисқариши кўкрак
қафаси ичида манфий босим яратиб, нафас йўлларидан ҳаво киришини
енгиллаштиради.
Альвеолалар
сатҳини
таранглигини
сурфактант
270
камайтиради. Ўпка кенгайганда ундаги суюқликлар лимфа томири ва қон-
томир капиллярлари орқали сўрилиб кетади.
Нафас олиш маркази мия стволининг 4- қоринча туби соҳасида
жойлашган бўлиб, уч қисмдан иборат бўлади: медуляр қисми нафас олиш ва
чиқариш алмашувини ушлаб турса, ўрта ва пастки мия кўприги соҳасида
жойлашган- апноэтик қисми давомли инспиратор спазм чақиради. Мия
кўпригининг юқорисида жойлашган пневмотоксик қисми апноэтик қисмига
тормозлантирувчи таъсир кўрсатади.
Нафас олиш марказий ва переферик хеморецепторлар орқали
бошқарилиб, бунда марказий хеморецепторлар асосий (80%) ўрин тутади.
Марказий рецепторлар РН ўзгаришига сезувчан бўлса, переферик
хеморецепторлар (айниқса, каротид ва аорта соҳасида) кислород ва карбонат
ангидрид гази ўзгаришига сезувчан бўлади. Бўлар бола туғилганда фаол
ҳолатда бўлади.
Нафас марказининг пневмотоксик қисми эса бола ҳаётининг биринчи
йили давомида етилади. Шунинг учун ҳам бу даврда нафас олиш аритмияси
чала туғилган болаларда эса апноэ ҳолатини кузатилиб туришига олиб
келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |