Билим соҳаси – Социал таъминот ва соғлиқни сақлаш 500000


 Суяк бўғим тизимини баҳолаш усуллари



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/238
Sana18.03.2022
Hajmi3,89 Mb.
#500281
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   238
Bog'liq
hamshiralik ishi

4.2.3 Суяк бўғим тизимини баҳолаш усуллари 
 
Шикоятни аниқлаганда суяк ва бўғимлардаги ўзгаришларни, ҳаракатни 
чекланиши ва оғриқни ҳарактерига, пайдо бўлиш вақтига, об-ҳаво шароитига 


251 
боғлиқ-боғлиқмаслигига 
алоҳида 
эътибор 
бериш 
керак. 
Сўраб 
суриштирилганда эътиборни касалликнинг келиб чиқиш сабабларига
жароҳатланишга, яқинда ёки аввалроқ ўтказилган юқумли касалликлар 
(ангина, скарлатина) билан боғлиқ-боғлиқмаслигига, юқумли касаллик 
тарқатувчи инфекция ўчоғи, бор-йўқлигига қаратиш керак. Касалликнинг 
кечиши, кўрилган чоралар ва даволашнинг натижаларини аниқлаш лозим. 
Жисмоний, асаб ва руҳий тараққиётининг хусусиятларини аниқлаш лозим, 
чунки бола скелетининг, қадди-қоматининг тузилиши шуларга боғлиқдир. 
Кўриш.
Суяк тизимининг ўтирган ва тик турган ҳолда кузатилиб, болани 
хонада юришига, чўққайиб ўтиришига, қўл-оёқни букиб тўғрилаш ва бошқа 
машқларни бажарилишига аҳамият берилади. Ёш болаларда суяк-бўғим 
тизимсини ҳолатини баҳолашда унинг ўйнаб ўтирган ҳолатида кузатилади. 
Олдиндан кузатиш бола ҳолатини, боши, бўйин, кўкрак қафаси ва қўл 
оёқларининг пропорциясини, шаклини аниқлашга ёрдам беради. Орқадан 
кузатишда эса курак суяклари ҳолатига, умуртқа поғонасининг шакли, белдаги 
учбурчакларнинг симметриклигига эътибор бериш керак. Ён томондан 
кузатиш ҳам аҳамиятга эга, бунда чаноқ суягининг ҳолатини, чаноқ суяги 
ва оёқнинг ўзаро муносабатини, умуртқа погонасининг эгилишлари, 
бўғимларининг эгилиш ва ёзилишларини баҳолаш мумкин. 
Бир меъёрда қадам ташлаш умуртқа поғонаси ва оёқ бўғимларининг 
меъёрий ҳолатидан далолат беради. Қадам ташлаганда тез да тана 
оғирлигини оғриган оёқдан соғ оёғига олиш (анталгик қадам ташлаш) умуртқа 
поғонасини пастки қисми ёки чаноқ - сон, тизза бўғимлари ва оёқ кафтини 
жароҳатланишида кузатилади. Чаноқ - сон бўғимининг жароҳатланишда 
тренделенбург қадам ташлашни (жароҳатланган оёқда турганда қарама-
қарши томонда чаноқ суягини пастга тушиб бориши), чаноқ-тизза 
бўғимини икки томонлама жароҳатланишида ''товуқча'' қадам ташлаш (ўзини 
у-бу ёққа ташлаб юриш) кузатилади. 
Суяк тизимси қуйидаги тартибда текширилади: аввал бош (бош суяги), 
сўнгра тана (кўкрак қафаси, умуртқа поғонаси), қўл ва оёқлар. 


252 
Бошни кўздан кечирганда унинг катта-кичиклиги, шакли аниқланади, 
аммо аниқроқ тасаввур этиш учун сантиметр лентаси билан ўлчаб баҳоланади. 
Эътиборни бош ҳажмининг катталашган (макроцефалия) ёки аксинча 
кичиклашганлигига (микроцефалия) қаратиш керак. Меъёрда бош суяги 
думалоқ бўлади, беморларда квадрат, минорасимон, думбасимон ва бошқа 
шаклларда бўлиши мумкин. 
Кўкрак қафасини ташқи кўринишига, шаклига (цилиндрсимон, 
бочкасимон, конус шаклида) ва симметриклигига, ҳамда мавжуд ўзгаришларига 
эътибор бериш керак (товуқ кўкрагисимон, косиб кўкрагисимон, гаррисон 
пуштаси, юрак букирлиги ва бошқалар). Ошқозон усти (эпигастриум) 
бурчагининг ҳолатига катта-кичиклигига эътиборни қаратиш керак. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish