Билим соҳаси – Социал таъминот ва соғлиқни сақлаш 500000



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/238
Sana18.03.2022
Hajmi3,89 Mb.
#500281
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   238
Bog'liq
hamshiralik ishi

Пайпаслаш.
Бу усул билан лиқилдоқлар, чоклар ва суякларнинг 
қотганлиги текширилади. Пайпаслаш иккала қўлда олиб борилади, катта 
бармоқ пешонага, кафт чаккага қўйилган ҳолда, кўрсаткич ва ўрта бармоқлар 
билан тепа, энса суяклари, чоклар, лиқилдоқлар, яъни бошни ҳамма юзаси 
текширилади. Эътиборни бош суякларда юмшаган, айниқса энса, тепа ва 
чакка суякларида ёки қотиб қолган жойлар бор-йўқлигига қаратилади. Катта 
лиқилдоқни пайпаслашда, унинг катта-кичиклиги, икки қарама-қарши томонлар 
оралигини ўлчаб аниқланади. Лиқилдоқнинг четини пайпаслашда унинг 
юмшоқлиги, осон эгилувчанлигига эътибор бериш керак. Суяк чокларини 
ҳолатини, ажралишлар бор-йўқлигини ёки юмшоқлигини баҳолай билиш керак. 
Кўкрак қафасини пайпаслаб текширишда қовурғанинг тоғайга ўтиш 
қисмидаги сезилар-сезилмас қалинлашишлар мавжудлиги аниқланади. 
Пайпаслаш бармоқ учида, қовурға йўналишида, яъни олдинги қўлтиқ ости 
чизигидан 
тўш 
суяги 
йўналишида 
бажарилади. 
Нормостеник 
конституциясида эпигастрал бурчак 90
о
- га тенг, гиперстеникларда у 
ўтмас, гипостеникларда ўткир бўлади. Ошқозон устки бурчагини аниқлаш 
учун, иккала қўлимизни кафти бир-бирига қараган ҳолда қирраси билан 
қовурға ва тўш суягидан ташкил топган бурчак томонларининг устига қўямиз. 


253 
Умуртқа поғонасини кўздан кечирганда лордоз, кифоз, сколиоз (умуртқа 
ёнга қийшайиши) бор йўқлигига эътибор бериш керак. Агар сколиоз бўлса 
болани орқадан қараганда бир елкаси бошқасидан пастроқ, бир қўл танасига 
ёпишган, бошқа қўли бўлса бўш осилиб турган, бел учбурчакларининг 
жойланиши асимметрик ҳолда эканлигини аниқлаш мумкин. 
Умуртқа поғонасини ҳаракатчанлиги 4 йўналишда (олдинга, орқага ва 
икки ён томонга) текширилади. Меъёрда бола тиззаси букилмай олдинга 
эгилганда қўл бармоқ учлари полга тегиши керак. Томайер белгиси бўйича 
бармоқ учлари билан пол оралиғи соғлом болада 0-5 смга тенг бўлиши мумкин. 
Агар тик турган ҳолатда 5-бел умуртқа поғонаси ўсимтаси ва ундан 6-10 см 
юқоридаги нуқта оралиғи сантиметр лентасида ўлчаниб, болани 50% га 
олдинга эгилган ҳолатида бу оралиқ қайта ўлчанса, умуртқанинг меъёрда 
ҳаракатчанлигида оралиқ кўрсаткичи ортиб боради. Бунга Шебер синамаси 
дейилади. Умуртқа поғонаси ҳаракатчанлигини чекланиб бориши 
алкилозли спондилитда кузатилади. 
Қўлни кўздан кечирганда елка, билак суякларининг калта-узунлигига 
эътибор бериш керак. Узун қўлли, қўшувчи тўқиманинг туғма касаллигига 
(Марфан касаллигига) хосдир. Баъзан қўлнинг билак ёки панжа суякларини 
калталигини кузатиш мумкин. Пайпаслаш йўли билан билак суяги эпифизи 
йўғонлашганлиги ёки бармоқларнинг диафизида шундай йўғонлашиш 
мавжудлигига аҳамият берилади. Оёқларни кўздан кечирганда думба, соннинг 
бир-бирига қараган қисмидаги тери қатламларининг симметриклигига ва 
уларни миқдорига (айниқса бир ойгача бўлган болаларда), оёқнинг калта-
узунлигига, қийшайишлар бор-йўқлигига, оёқ кафтининг текислигига эътибор 
бериш керак. 
Бўғимларни текширишда одатда унинг шаклига, бўғимни қоплаган тери 
рангига, уларнинг ўзгаришига эътибор бериш керак. Бўғимнинг катта-
кичиклиги, 
симметриклиги, 
сантиметр 
лентаси 
билан 
ўлчанади. 
Бўғимларнинг актив ва пассив ҳаракатдаги фаоллигини пайпаслаб (айниқса 
бемор оғриқ сезаётган бўлса) бунда бўғим устидаги тери ҳарорати, 


254 
сезувчанлиги, қалинлиги ва ҳаракатчанлиги, шишлар, оғриқ чегаралари 
белгиланади. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish