Билим соҳаси – Социал таъминот ва соғлиқни сақлаш 500000



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/238
Sana18.03.2022
Hajmi3,89 Mb.
#500281
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   238
Bog'liq
hamshiralik ishi

Касаллик ташхиси.
Оилавий анамнез, касалликнинг
клиник кечиши, электромиография, модда алмашинувидаги биокимёвий 
ўзгаришларга асосланиб қўйилади. 
Назорат учун саволлар 
1.
Мушаклар анатомик ва физиологик хусусиятлари 
2.
Мушак тизимини кўздан кечириш 
3.
Мушаклар тонусини аниқлаш усуллари 
4.
Мушак тизими касалликлар семиотикаси 
5.
Патологик гипертонус белгилари 
6.
Гипотонус аломатлари 
7.
Миозит ва миостения ҳақида тушунча 
8.
Прогрессив мушаклар дистрофияси белгилари 
Таянч сўзлар:
мушак, тонус, патология, миозит, гипертрофия. 


243 
4.2 СУЯК БЎҒИМ ТИЗИМИ 
4.2.1 Суяк тизими анатомик ва физиологик хусусияти 
 
Маълумки суяк тизими организмни муайян ҳолатда сақлаб муҳофаза 
этувчи, ҳаракатга келтирувчи таянч бўлиш билан бир қаторда ҳаётий зарур 
бўлган қон ишлаб чиқаришда, модда алмашинувида иштирок этади. 
Ёш болаларда суяк тўқимасининг анатомо-физиологик хусусиятлари 
ўзига хослиги билан ажралиб туради. Ҳомилаликда суяк тўқимасининг 
биринчи бор муртаги бошқа тизимлардан бироз кечроқ (5 -хафтада) пайдо 
бўлиб, мезенхимал хужайралардан ташкил топган бўлади. Онтогенезда суяк 
тўқимаси икки хил: дермал (қўшувчи тўқималардан) ва хондрал (тоғайдан) 
йўллари билан пайдо бўлади. Биринчи йўл билан бевосита 
мезенхимадан олдиндан тоғайга айланмаган ҳолда бош, юз, пастки жаг 
суяклари, ҳамда ўмров суягининг диафизи пайдо бўлади. Тана скелетини 
қолган қисмлари иккинчи йўлдан, яъни мезенхима йиғиндисидан тоғайга 
ўтиш йўли билан пайдо бўлади. Ҳомилаликда суякланишнинг бошланиш 
даврларида тоғай тана вазнини 45%
 
ини ташкил қилади. 
Бола туғилганда трубкасимон суякларнинг диафизларигина суякка 
айланган бўлиб, қолган аксарият эпифизларда қўл панжасининг барча ва 
қисман оёқ панжаси ғоваксимон суяклари ҳали тоғай холида бўлади. 
Суякнинг асосий ҳужайра элементлари остеобласт, остеоцит ва 
остеокластлардан иборат. Остеобластлар ўсувчи суяк сиртки қисмида 
жойлашган бўлиб, суяк матриксини ҳосил қилиш учун ўзида кўп ишқорий 
фосфатаза тутади ва каллоген, гликозо-аминогликан, гликопротеидларни 
ишлаб чиқаради. Остеобластлар ҳаётий даври қисқа, бир неча кундан бир 
неча ҳафтагача давом этади. Остеоцитлар - остеобластлар «қолдиғи» 
формасида бўлиб, минераллашган матриксга чўккан ҳолда, қисқа вақтга 
калций гомеостазини бошқаради. Остеокластлар ҳажми катта, кўп 
ядролик бўлиб, суяк сиртқи қисмига жойлашган бўлади. Суякнинг 
сурилиши ва қайта қурулишида кальций гомеостазини таъминлайди. Ўзидан 


244 
суяк тузилишини бузувчи лизоцим гидролаза ва каллогеназаларни ишлаб 
чиқаради. 
Суяк пайдо бўлиши жараёни уч босқичдан иборат Остеогенезнинг 
биринчи босқичи жадал анаболик жараён бўлиб, бунда суяк тўқимасининг 
оқсил асоси матрикс ташкил топади. Бу жараённи меъёрий кечиши учун 
организм етарлик миқдорда оқсил, А, С ва В гуруҳ витаминлари билан 
таъминланиши керак. Матрикс ташкил топишини бошқарувчи гармонлар 
тироксин, саматомединлар, гипофизнинг саматотроп гармони, инсулин, 
паратгармон ҳисобланади. 
Иккинчи босқичда остеоидда кристаллашган марказни ташкил 
топиши ва кейинчалик унинг минераллашиши жараёни кечади. Бу босқичда 
организмни кальций, фосфор, микроэлементлар (фтор, марганец, магний, 
рух, мис), витамин Д етарли таъминланиши ҳал қилувчи роль ўйнайди. 
Иккинчи босқич қон РН нордон томонга сурилса ҳам бузилади. Эрта ёшли 
болаларда, остеогенез овқатланишни ўзгаришида, ҳар хил ўткир ёки 
сурункали касалликларда осон бузилади. Остеогенезни ҳар икки босқичи 
мушак тонуси, ҳаракат билан ҳам бошқарилади. Шу сабабли массаж, ҳаракат 
остеогенез фаоллигини оширади. 
Учинчи босқич - доимий ўзини янгилаш ва тузилишини ўзгартириш 
жараёни бўлиб, бу қалқонсимон олди бези томонидан бошқарилади ва 
организмни витамин Д билан таъминланишига боғлиқ бўлади. Остеогенез 
жараёни кальций миқдорини меъёрда бўлиши билан таъминланади. 
Кальцийнинг қон зардобидаги миқдори жуда ҳам турғун бўлиб, 2,44

0,37 
ммоль/л ёки 0,98

0,015 % г/л ни ташкил қилади. Суякланишнинг жадал 
даврларида (2 ёшгача ҳамда балоғатга етиш даврида) суякда йиғиладиган 
кальций миқдори ошган бўлади. Бир кеча кундузда суякда йиғиладиган 
кальций миқдори ҳомилаликнинг 35- ҳафтасида 380 мг, 2 ёшда ўғил 
болаларда 89 мг, қиз болаларда 93 мг, 10 ёшда мувофиқ равишда 125 мг ва 
147 мг, 14 ёшда 269 мг ва 390 мг, 16 ёшда 394 мг ва 240 мг, 20 ёшда 60 ва 40 
мгни ташкил этади. 


245 
Киши организмида 200 га яқин суяк мавжуд бўлиб, ташқи сатҳи компакт 
зич модда билан ўралган бўлади. Ичкаридан ҳар хил йўналишдаги ғовак 
моддадан тузилган. Суякнинг пишиқлиги, чидамлилиги, таранглиги 
таркибидаги органик ва ноорганик моддаларнинг ўзаро нисбатига боғлиқ 
бўлади. 
Болаларда суяк тўқимаси ўзининг кимёвий таркибига кўра сувнинг 
кўплиги ва қаттиқ моддаларнинг камлиги билан фарқ қилади. Катталарга 
нисбатан суякнинг юмшоқлиги, эгилувчанлиги ва кам синувчанлиги шу билан 
тушунтирилади. Ҳатто соғ болаларда ҳам пайпасланганда кўкрак 
қафасининг енгилгина эгилиб, сиқилишини кузатиш мумкин. Ёш болаларда 
суякнинг ўсиш ва қайта тикланиш жараёни катталарга нисбатан тез кечади. 
Буни қуйидаги ҳолатдан билиш мумкин, яъни синган суякнинг битиши учун 
болаларда катталарга нисбатан камроқ вақт кифоя қилади, айниқса 
қарияларга нисбатан. Болаларда суяк тўқимасининг жароҳатланишига 
нисбатан чидамлироқ, эгилувчанлиги кўпроқ бўлади. 
Болаларда суяк тўқимасининг гистологик тузилиши катталарга нисбатан 
ўзига хос хусусиятга эга эканлиги билан фарқланади. Янги туғилган бола 
суягини микроскопда текширганда дағал толали, тўрсимон тузилишга эга 
бўлади, катталарда бўлса пластинкалик тузилишга эгадир. Болаларда суяк 
тўқимасининг кўп бўлмаган пластинкалари нотўғри жойлашган бўлиб, гаверс 
каналлари кенг ва нотўғри жойлашган бўшлиқ кўринишга эга бўлади. Бола 
туғилгандан кейинги ҳаётида суяк қайта тузила бошлайди: остеокластлар эски 
пластинкаларни парчалаб, уларнинг ўрнига остеобластлар иштирокида 
суякнинг янги, тўғри жойлашган пластинкалари пайдо бўла бошлайди. Суяк 
тўқимасининг сурилиши ва янги пайдо бўлиши сезиларли даражада фаол 
жараёнда рўй беради. Болалар суяги қон -томирга бой бўлади. Бу жараённи 
жадал кечишида муҳим ўрин тутади. Аммо баъзан суякда гематоген 
остеомиелитни нисбатан осон бошланишига ҳам олиб келиши мумкин. Суяк 
устки пардаси қалин, ички қавати яхши ривожланмаган бўлади. Амалиётда ҳар


246 
бир суякланиш нуқталарни пайдо бўлиш, лиқилдоқларни бекилиши, 
чокларни битиши ва тишларни чиқиш вақтини аниқлаш муҳим аҳамиятга
эгадир. Янги туғилган болада билак олди суяклари бўлмайди. Суякланиш 
ядролари бунда қуйидаги тартибда пайдо бўлади: биринчиси 6 ойда, иккинчиси 
1 ёшда, кейин ҳар йилига ўртача 1 тадан ядро пайдо бўлиб боради. Пайдо 
бўлган суяк нуқталари мажмуи боланинг биологик ўсишини ифодалайди ва 
суяк ёши деб аталади. 
Шу бобда тиш тўғрисида ҳам тўхтаб
 
ўтиш зарурдир, чунки тиш чиқиш 
вақти билан суякланиш нуқталарининг пайдо бўлишида ва уларнинг 
бузилишида маълум бир хилдаги боғланишлар мавжуд. 
Тишларнинг ташкил топиши ҳомилалик даврининг 2- ой охирларида 
бошланиб, 2 хил муртак: эпителий ва мезенхима муртакларидан ривожлана 
бошлайди. Элителий муртаклардан эмал, мезенхимадан дентин ташкил топади. 
Одатда бола тишсиз туғилади. Биринчи тиш боланинг 6-8 ойлигидан чиқа 
бошлайди: аввал пастки ўрта, сўнгра юқори ўрта ва ён томонидан кескич 
тишлар чиқа бошлайди. Бир ёшнинг охирида пастки ён кескич тишлари 
чиқади. Шундай қилиб, боланинг икки ёши бошларида 8 та тиши бўлиши 
керак. Иккинчи йилнинг бошларида олдинги жағ, ўртасида қозиқ ва охирида 
кейинги жағ сут тишлари чиқиб, ҳамма 20 та сут тишлари чиққан бўлиши 
керак. Сут тишининг сонини ҳисоблаш учун боланинг 6-24 ойлик даврида, 
унинг неча ойлик бўлганлиги сонидан 4 рақами айрилади. Масалан: бола 10 
ойлигида 10-4=6 та тиши бўлиши керак. 20 ойлигида 20-4=16 тиши ва 
ҳаказо.

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish