249
Умуртқа поғонаси янги туғилган болаларда катталарники сингари
эгиклик кўринишга эга бўлмай, деярли тўғри кўринишда бўлади. Бола бошини
ушлай бошлаганда умуртқа поғонасининг бўйин қисмида олдинга чиққан
эгилиши (бўйин лордози) ҳосил бўлади, кейинроқ (6 ойликда) бола
ўтиришга бошлаганда умуртқа поғонасининг кўкрак қисмида дўнглик орқага
чиққан эгилиши (кўкрак кифози), юришга ўргана бошлаганда (9-12 ойда)
умуртқанинг бел қисмида дўнгги олдинга чиққан эгилиши (бел лордози) пайдо
бўла бошлаб, мактаб ёшида бу эгилишлар тамомила муайян шаклга кирган
бўлади. Бошланишда бу эгилишлар доимий бўлмай бола горизонтал ҳолатда
ётганда, улар текисланади.
Кўкрак қафаси бола янги туғилганда кенг ва калта бўлиб, кўндаланг
диаметри орқа-олд диаметрига нисбатан 25% гача кўп бўлади.
Қовурғалар умуртқа поғонасидан тахминан тўғри бурчак ҳосил қилиб
тарқалган бўлиб, горизонтал йўналишига эга бўлади. Кўкрак қафасининг
бундай тузилиши сабабли бола нафас олганда ўпка кенгайиши фақат
диафрагманинг пастга тушиши ҳисобига бўлади, қовурғалар эса доим чуқур
нафас олингандек ҳолатда туради. Кейинчалик кўкрак қафаси бўйига ўсиб,
кўндаланг диаметри ортиб боради, қовурғанинг олд қисми пастга йўналиб
мактабгача ёшда, айниқса мактаб ёшида қовурға катталарникига ўхшаш олд
қисми пастга йўналган кўринишга эга бўлади. Боланинг 12 ёшида кўкрак
қафаси нафасни чуқур чиқарган ҳолатга ўтади.
Чаноқ суягининг кичик ёшдаги ва мактаб ёшигача бўлган
болаларда
жинсий фарқи бўлмайди, фақат 6-7 ёшдан, баъзан ундан ҳам кечроқ қизларда
чаноқ суягининг тез тараққий этиб ўсиши кузатилади. Катта ёшдаги
аёлларнинг тос суяги эркакларникига қараганда кенг бўлади.
Бир ойгача бўлган болаларни оёқлари қийшиққа ўхшаб кўринади,
лекин бу физиологик ҳолат бўлиб, юмшоқ тўқиманинг ўзига хос тараққиёти
билан боғлиқдир. Бир ёшгача бўлган болаларда бир неча ой давомида оёқ
кафтининг яссилиги меъёрий ҳолат ҳисобланади. Оёқ кафтлари бир-
бирига бироз қараган бўлади.
250
Тоғай тўқимаси суякланиш жараёнида асосан суякка айланиб,
унинг
вазни катта кишиларда тана вазнининг 2 % ини ташкил қилади холос. Тоғай
тўқимаси тузилиш жиҳатидан гиалин, толалик ва эластик толалардан
тузилган. Бўлардан гиалин толаси тузилиш жиҳатдан зич таранг бўлиб, суяк
бўғимлари ташқи сатҳини ҳамда қовурға, бурун, ҳиқилдоқ, трахея
тоғайларини ташкил қилади. Толалик тоғайлар умуртқа поғонаси оралиғи
гардишини, пай ва боғламларни суякка бирикиш ерларини ташкил қилади.
Эластик толалик тоғай асосан қулоқ супраси ва ҳиқилдоқ
устки лаклукини
ташкил қилади Тоғай тўқимасида қон томир ва асаб толалари бўлмайди.
Тоғай тўқимасида модда алмашинув хондроцитларда гликолиз йўлида асосан
аноэроб усулда кечади.
Боғламлар қўшувчи тўқималардан тузилган бўлиб, асосан суякларнинг
бўғимларга бириктириш ва бўғимларни мустаҳкамлаш вазифасини ўтайди.
Янги туғилган болаларда бўғимлар анатомик жиҳатдан шаклланган, аммо
пишиқлиги кам, чўзилувчан бўлади.
Бўғимлар - скелет суякларида ҳаракатни сақлаган ҳолда,
уларни бир-
бирига боғлаб турувчи восита бўлиб, бўғим сатҳи, бўғим бўшлиғи ва бўғим
сумкасидан туради. Бўғимларни ривожланиши ҳомилаликнинг эрта
даврларида мезенхимадан бошланиб, ҳомилани ҳаракати, бўғим сатҳини
шаклланишига бўғим тешикчаларидан бўғим бўшлиқларини ҳосил
бўлишига олиб келади. Бўғим тешикчаларини елка ва чаноқ - сон
бўғимларида пайдо бўлиши ҳомилаликнинг 6-ҳафтасига,
тирсак ва тизза
бўғимларида 8-ҳафталарига тўғри келади. Янги туғилган болаларда бўғимлар
анатомик шаклланган бўлиб, кейинчалик минералланиш, иннервацияланиш
жараёнлари такомиллашиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: