281
4.4.5 Нафас олиш тизимини перкуссияси
Бунда асосан боланинг тўғри ҳолатда, яъни кўкрак қафасининг тўғри
симметрик жойлашишига аҳамият бериш керак. Агар кўкрак қафаси нотўғри
ҳолатда бўлса, унинг симметрик соҳаларида перкуссия товуши бир хил
бўлмай, янглиш хулосага келиб қолиш мумкин. Ҳали
бошини ушламаган
чақалоқларни қорни билан ётқизиб ёки болани чап қўлга олган ҳолда
перкуссия қилиш мумкин. Бунда бола шифокорнинг чап қўлининг кафтида
кўкраги билан ётади, шифокорнинг катта бармоғи боланинг чап қўлтиқ ости
чуқурчасида, кўрсаткич бармоғи ўнг ўмров суяги устида ва бошқа
бармоқлари кўкрак қафасининг ён томонида бўлади. 1 - 2 ёшдаги болаларни
яхшиси столга қўйилган ёстиқчага ётқизиб, катта
болаларни эса тик турган
ҳолатда перкуссия қилиш лозим. Бунда кўкрак қафаси перкуссия қилинганда
касалнинг қўллари олдинга қовуштирилган бўлиши керак ва бемор олдинга
озгина эгилади. Кўкрак олдини перкуссия қилганда бола қўлларини тушириш
керак. Оғир касалларни ўтирган ҳолда перкуссия қилиш мумкин.
Перкуссия
билвосита ёки бевосита усулларда ўтказилади.
Расм.36. Бевосита перкуссия. Расм.37. Билвосита перкуссия.
282
Билвосита перкуссия бармоқларни бармоққа уриш йўли билан
ўтказилиб, бунда чап қўлнинг ўрта бармоғи ёки плессиметр, текширилаётган
жойга яхшилаб қўйилади. Перкуссия қилганда ўнг қўлнинг ўрта бармоғи
билан урилади, бу бармоқ бўғимларида ярим букилиши ва бошқа
бармоқларга тегмаслиги керак. Перкуссия қисқа ва фақат қўлнинг бармоқ
қисми билан бажарилиши шарт. Боланинг кўкрак қафаси
эластиклигини
ҳисобга олган ҳолда перкуссия зарби кучли бўлмаслиги керак. Перкуссия
аниқ овоздан овознинг ўзгаришига қараб баҳоланади.
Бевосита перкуссия кўрсаткич ва ўрта бармоқлар ёрдамида
қовурғаларга уриб кўриш йўлида ўтказилади.
Перкуссия пайтида билак
ҳаракатланмайди, фақатгина тирсак ва бармоқлар бўғимлари ёрдамида
бўлади. Перкуссия енгил уриш йўли билан ўказилиши керак, чунки бунда
ҳаволи жойлардан ҳавосиз жойларга ўтишни аниқлаш осон бўлади.
Бевосита перкуссияни Образцов усулида ўнг қўлнинг кўрсаткич
бармоғи ёрдамида сирғаниб борувчи ҳаракат билан ҳам ўтказиш мумкин.
Бунда сезиш орқали тўқималар қаршилигининг ўзгариши баҳоланади.
Перкуссиянинг бу методи асосан эрта ёшдаги
болаларни текширишда
қўлланади.
Перкуссия солиштирма ва топографик перкуссияларга бўлинади.
Солиштирувчи перкуссия - кўкрак қафасининг симметрик жойларида
ўтказилади. Ўпканинг ҳамма жойида ҳам ҳар доим бир хил тиниқ,
иложи
борича паст товуш эшитилавермайди. Ўнг томонда жигар бўлганлиги учун
перкуссия овози анча калта, чапдан олд томон пастки қисмида
одатда
тимпаник товуш эшитилади. Бу ерда Траубе майдони жойлашган. Ўпкада ҳар
хил патологик ҳолатлар вужудга келганда перкуссия овозининг ўзгариши ҳар
хил бўлади.
Топографик перкуссия воситасида ўпка ва унинг бўлаклари, ўпка тепа
чўққиси чегаралари аниқланади. Ўпканинг перкуссия йўли билан топографик
чегарасини аниқлаш учун бармоқ - плессиметрни қовурғага параллел
қўйилади, курак суяклари орасидаги соҳа эса умуртқага параллел қўйилади.