КОРХОНАЛАРГА ИНВЕСТОРЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШДА СИФАТ ЖАРАЁНИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Ҳозирги кунда мамлакатимизда президентимиз Мирзиёев Ш.М. айтганларидек: “Биз иқтисодиётимизни янада эркинлаштириш, тадбиркорларга кенг йўл очиб бериш сиёсатинибундан кейин ҳам қатъий давом эттирамиз. Ҳал қилувчи аҳамиятга эга бу соҳани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, унинг олдида пайдо бўладиган тўсиқларни бутунлай оли ташлаш масаласи давлат раҳбари сифатида менинг доимий эътиборим ва назоратимда бўлади” 1.
Бунинг натижасида тадбиркорларга сифатли жаҳон бозорига рақобатбардош маҳсулот ва хизматларни кўрсатиш вазифаси юклатилгандир. Бугунги истеъмолчининг талаби ҳам, истаги ҳам жадал ўсиб бормоқда. Истеъмолчи талаби даражасида маҳсулот ишлаб чиқармаган ёки хизмат кўрсатмаган корхона, тадбиркор бозорда ўз ўрнини эгаллай олмайди. Шунинг учун сифатга эътибор бериш, сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳар бир ишбилармоннинг ҳаёт тақозаси бўлиб қолди. Табиийки, сифатли маҳсулот барчага керак. Маҳсулот сифати, унинг рақобатбардошлиги дунё стандартлари талаблари даражасида ишлаб чиқарилиши эса бозорнинг бош талабидир. Албатта, ҳар бир давлат аввало ўз бозорини сифатсиз, истеъмол учун яроқсиз маҳсулотлардан ҳимояланади. Жумладан бизнинг давлатимиз ҳам шулар қаторига киради.
Бозор иқтисодиёти ишлаб чиқариладиган маҳсулот сифатига қатъий талаблар қўяди. Чунки ҳозирги замонда ҳар қандай корхонанинг ривожланиши учун, унинг товарлар ва хизматлар бозоридаги мустаҳкам мавқеи рақобатбардошлик даражаси билан белгиланади. Рақобатбардошлик икки кўрсаткич – баҳо ва маҳсулот сифатининг даражаси билан боғлиқдир. Ишлаб чиқишни эркинлаштириш даврида иккинчи кўрсаткич биринчи ўринга кўтарилди. Шу туфайли давлатнинг иқтисодий, шу жумладан, саноат сиёсатида сифат масаласи муҳим ўрин эгаллайди. Маҳсулот сифатини ошириш – бу, оқибат натижада унинг миқдори, ресурсларни тежаш, ижтимоий ва шахсий эҳтиёжларни тўлароқ кондириш масаласи ҳисобланади. Яъни, ҳар қандай маҳсулот энг юқори техникавий-иқтисодий ва эстетик ҳамда бошқа бир қатор талабларга мувофиқ келиши, жаҳон бозорида рақобат қилиш қобилиятига эга бўлиши керак. Агар сифат муаммоси ҳал этилмаса, ижтимоий ишлаб чиқариш ва аҳолининг товарларга бўлган эҳтиёжларини қондириб бўлмайди.2
Маҳсулот сифати – бу, шу маҳсулотдан маълум мақсадда фойдаланиш учун унинг яроқлилик даражаси, маҳсулотнинг халқ хўжалиги эҳтиёжларини, истеъмолчиларнинг талаб ва дидларини қондириш қобилиятидир.
Маҳсулот сифатини бошқариш ISO 9000 сериясидаги стандартлардир. Саноат маҳсулоти сифати тармоқнинг, корхонанинг фаолиятини режалаштиришда ва уни аниқлашда қўлланиладиган асосий кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Унда меҳнатни ташкил қилиш, унинг жиҳозланиш даражаси, мутахассисларнинг малакаси, ишлаб чиқаришни бошқаришнинг ҳолати ифодаланади.
Халқаро талабларга жавоб берадиган корхоналарнинг ривожлантиришда сифат бошқарув тизими ISO 9001 стандартидаги талаблар асосида бўлиши керак. Мазкур стандарт умумий талабларини яъни сифат бошқарув тизимини тузиб олиш учун асосий керакли умумий қоидаларини кўриб чиқсак.Сифат бошқарув тизимининг қабул қилиниши (жорий қилиш учун танлаш) ташкилотнинг стратегик қарори бўлиши лозим.
Ташкилотнинг сифат бошқарув тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилишга қуйидагилар таъсир қилади: 3
а) унинг бизнес муҳити, ушбу муҳитдаги ўзгаришлар ёки ушбу муҳит билан боғлиқ хавфлар;
b) унинг ўзгарувчан эҳтиёжлари;
с) унинг ўзига хос мақсадлари;
d) ишлаб чиқарилаётган маҳсулот;
е) унга қўлланилаётган жараёнлар;
f) унинг катталиги ва ташкилий тузилиши.
Жараёнли ёндошиш. Ташкилот муваффақиятли фаолият олиб бориш учун бир неча боғлиқ харакатларни белгилаши ва бошқариши керак.
Жараёнли ёндашиш сифат бошқарув тизими доирасида қўлланилганда:
a) талабларни тушуниш ва бажаришни;
b) жараёнларни «оширилган қиммат» нуқтаи назаридан кўриб чиқиш заруратини;
c) жараёнларни бажаришнинг режалаштирилган натижаларига эришиш ва уларнинг натижалилигини таъминлашни, ҳамда
d) объектив ўлчашларга асосланган жараёнларни доимий яхшилашни муҳимлигини таъкидлайди.
Кўрсатилган жараёнлар ўртасидаги ўзаро боғланишни ифодалайдиган жараёнли ёндашишга асосланган сифат менежменти тизимининг модели қуйидаги расмда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |