ПАТОЛОГИК
ФИЗИОЛОГИЯ
ЎЗБЕКИСТОН СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ПАТОЛОГИК
ФИЗИОЛОГИЯ
3-
Курс талабалари учун даврслик
ТошПМИ Тиббиёт фанлари доктори, профессор
ва тиббиёт фанлари номзоди, доцент
Нигматов Носир Нигматович таҳрири остида
Тузувчилар:
Доцент Алимова Л.А.
Доцент Бегманов С.А.
Профессор Зокиров Ё.У.
Доцент Юсупова О.И.
Тошкент – 2009 йил
Ҳақбердиев Мардон Мухамедович,
3
Ушбу дарслик устозимиз тиббиёт
фанлари доктори, профессор Ҳақбердиев
Мардон
Мухамедовичнинг
ёрқин
хотирасига бағишланади.
СЎЗ БОШИ
Ўқувчилар эътиборига ҳавола қилинаётган патологик физиология дарслиги
профессор М.М. Хақбердиев таририяти остида ёзилган.
Дарсликнинг айрим бўлимлари Тошкент Педиатрия Тиббиёт Институти,
Тошкент Давлат Тиббиёт Академияси ҳамда Россия Федирациясидаги бир неча
машҳур (масалан: Москва) институтларининг патофизиология кафедралаининг етакчи
олимлари томонидан ёзилди. Демак, бу қўлланма бутун бир муаллифлар жамоаси
меҳнатиниг натижасидир. Ҳар хил давлатлар олимларининг бу соҳадаги ҳамкорлиги
ўқиш жараёнини яхшилаш, унинг сифатини янада кўтаришга хизмат қилади. Турли
мамлакатлар олимлари ўртасида ўзаро фойдали боғланишлар ривожланишига
кўмаклашади.
Шуни қайд этиш ўринлики, патофизиологиядек кенг қамровли фанни якка
муаллиф, ҳатто бир кафедранинг жамоаси томонидан ёзилиши ҳам анча мушкул
ишдир. Шу туфайли дарсликни ёзишда кўп сонли кафедраларнинг ходимлари
иштирок этди. Бундан чиқадики ҳар бир алоҳида муаллиф томонидан ёзилган боблар
у ишлаётган патологик физиология кафедрасининг педагогик тажрибасини акс
эттиради.
Умуман бу дарслик оргинал тузилган ва ҳозирги олий тиббиёт таълими
дастурига мос келади.
Бу қўлланманинг яна бир муҳим жойи шуки, уни ёзишда илк бор
ривожланаётган организмнинг патологик физиологиясига эътибор берилди.
Дарсликда она – плацента – ҳомила системасининг ва ҳар хил ёшдаги болалар иммун
системасининг патофизиологияси каби бўлимлар киритилди.
Бундан ташқари бошқа бўлимлар ва қисмларни ёзаётганда ҳам организм
реакциясини ёш билан алоқадорлигини имкони борича ёритилиб берилди.
Бу маълумотларни ўзбек тилидаги дарслик таркибида бўлиши педиатря
факултети талабалари учун ниҳоятда муҳимдир.
Катта ҳажмдаги мураккаб маънодаги дарслик ёзилганида айрим камчилик ва
хатолар бўлиши табиийдир. Шуни эътиборга олиб муаллифлар жамоаси патологик
физиология дарслигини бўлғусида янада сифатлироқ бўлишига йўналган танқидий
мулоҳазаларни миннатдорлик билан қабул қиладилар.
Муҳаррирлар ва муаллифлар.
4
КИРИШ
Do'stlaringiz bilan baham: |