Билим соҳаси – Социал таъминот ва соғлиқни сақлаш 500000



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/238
Sana18.03.2022
Hajmi3,89 Mb.
#500281
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   238
Bog'liq
hamshiralik ishi

Бронхиолит.
Касаллик эрта ёшдаги болаларда, айниқса туғилишнинг 
биринчи ойларида нисбатан кўп учрайди. Одатда оилада катталар енгил 
респиратор инфекция ўтказганда бола тезда касалланиб қолади.
Клиникаси. Касаллик бошланишда енгил тумов субфебрил температура 
билан бошланиб, 2-3 кун ўтгач бемор аҳволи тезда оғирлашади. Бунда нафас 
қисиш (ёрдамчи мушаклар иштироки билан), бурун қанотларини кенгайиши, 
оғиз атрофи соҳасини кўкариши пайдо бўлади. Обструктив жараённи 
кўпайиши билан бемор бетоқатланиб, нафас олишни етишмаслиги ортади. 
Нафас олиш сони 1 дақиқада 70 – 90 га етади. Перкуссияда коробка товушига 
оид товуш эшитилади. Аускультацияда мусиқасимон, ҳуштаксимон қуруқ ва 
кўп миқдорда майда пуфакчали хириллашлар эшитилади. Рентгенологик 


295 
текширишда ўпка бўлаклари тиниқлигини ҳамда бронх қон -томир 
кўринишини ортиши кузатилади. 
Зотилжам.
Этиологияси. Зотилжамни бактериал қўзғатувчиси 
пневмококк, стафилококк, стрептококк, гемофилюс инфлюэнца Пфейффера, 
клебсиелла (Фредлендера) ҳисобланади. Аммо кўпинча анамнезда ўтказилган 
респиратор вирус инфекцияси қайд қилинади.Клиникаси. Касаллик 
бошланишидаёқ унинг оғир енгил кечишига мос равишда бемор ҳолатини 
оғирлашиши фебрил температура, нафас қисиши, тахикардия, бурун -лаб 
учбурчагини кўкариши кузатилади. Ўпканинг жароҳатланган соҳасида 
перкуссия товушини бўғилиши кузатилиб, шу соҳани ўзида пасайган, дағал 
ёки бронхиал нафас товушлари эшитилади. Агарда жароҳатланган соҳа 
кичик бўлса, перкутор ўзгариш ноаниқ бўлиб, шу соҳани ўзида бир тутам 
майда пуфакчали хириллашлар эшитилади. Одатда касалликни биринчи 
кунлари хириллашлар эшитилмай, яллиғланишни орқага қайтиши бошларида 
эшитилади. Зотилжамда майда пуфакчали хириллашларни юқори 
жарангдорликда эшитилиши хосдир. 
Рентгенологик текширишда ўпка сегменти ёки бўлаги соҳасида қора 
сояларни кузатилиши орқали сегментар ёки ўпка бўлаги зотилжамси ташхиси 
тасдиқланади. Майда ўчоқли зотилжамда, ҳар бир ўчоқни сояси кичик 
бўлганлиги сабабли, рентген орқали аниқлашни иложи бўлмайди. Бунда 
майда ўчоқлар бир бирига қўшилиб, яхлит инфильтрация кўринишини 
беради. Стафилококк зотилжамни бошланиш даврида рентгенда дунг 
чегаралик, қаттиқ, йирик соя кузатилиб, одатда бу бутун ўпка бўлагини 
эгаллаган бўлади. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish