69
кўп жиҳатдан улардан олинадиган товарлар нархини белгилаб беради. Классик
биржа товари ҳажми ва сифати бўйича бир хиллаштирилган, қатъий
белгиланган,
осон муайянлаштириладиган, барқарор хусусиятларга эга бўлган
оммавий маҳсулотдир. Улар урфдан чиқиб қолмаслиги ва маънавий
эскирмаслиги лозим. Бу биржа товари биржага етказиб берилмаслиги
мумкинлигини англатади. Сотувчи ким, товар қайси
партиядан олинган,
муддатли битимни амалга ошириш учун нима зарур - харидорга бунинг фарқи
йўқ бўлиши лозим. Энг машҳур биржа товарлари: нефть и нефть маҳсулотлари,
рангли ва қимматбаҳо металл, ўромн, пахта, каучук, кофе, шакар, дон. Битта
товарнинг ўзи бир мамлакатда биржа товари бўлиши, бошқа мамлакатда эса
бўлмаслиги мумкин.
Уларнинг сони ва ассортименти доимий ўзгариб туради. Агар XIX аср
охирларида бу қаторга 200 гача товарлар кирган бўлса, ҳозирги кунда
уларнинг
сони 60-65гача камайган, шундан фақат 45 таси биржада муомалада бўлади. У
ёки бу товарни танлаш нима билан асосланади? Товар белгиланган сифатлар
йиғиндисига эга бўлиши лозим.
Биржа товарларига талаблар.
1. Товар оммавий бўлиши ва катта ҳажмда чиқарилиши лозим (ишлаб
чиқарувчилар ва харидорлар сони катта). Бу талаб ва таклифни аниқлашга
имкон беради. Мувозанатли нарх ўрнатилади. Ягона ишлаб чиқарувчининг
ижро этиш усули бўйича ўзига хос маҳсулотлари биржа савдоси объекти бўла
олмайди.
2. Сифат, сақлаш шартлари, транспорт воситасида ташиш ва ўлчаш
бўйича талаблар. Бу товар намуналар ёки техник тавсифлар бўйича кўриб
чиқмасдан сотиш мумкин бўлиши учун осон стандартлаштириладиган бўлиши
лозим. Биржа иши амалиётида стандартлаштириш асл биржа товарининг
белгисини ташкил қилади.
3. Олди-сотди учун таклиф этиладиган товар сони. Товар биржада қатъий
белгиланган миқдорда сотилади ва сотиб олинади. Бу ҳажмлар
биржа
бирликлари, партия, лот деб аталади ва ёки транспорт воситалари сиғимига, ёки
жойи, ҳажми ва вазнига мос келади. Партия ёки лот биржа бирлигига карра
бўлиши лозим.
Биржада муомалада бўладиган барча товарларни шартли равишда икки
гуруҳга ажратиш мумкин:
Биринчи гуруҳни қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ташкил қилади, бу ерда
мой олинадиган экинларнинг улуши катта. Худди шу гуруҳга дон экинлари,
чорва маҳсулотлари, шакар, кофе, какао, ёғоч материаллар киради.
Иккинчи гуруҳга саноат хомашёси ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари
киради. Бу ерга
энергия воситалари, қимматбаҳо ва рангли металл киради.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, товар биржасига одий товарларга шартномалар
билан бир қаторда қимматли қоғозларга шартномалар, жумладан, давлат
облигациялари, акциядорлик
банкларининг акциялари, ишлаб чиқариш
акциядорлик жамиятларининг акциялари, депозитли банк сертификатлари ҳам
киради.
70
Биржа товари сифат бўйича ҳам, сон бўйича ҳам стандартлаштирилади.
Сотилиши лозим бўлган минимал миқдор биржа бирлиги деб аталади. У
қоидага кўра, битта транспорт воситаси ёки ўриннинг сиғимига мос келади.
Товар етказиб беришнинг амалдаги сиғиси стандарт кўрсаткичи лот, яъни
бирликка карра бўлган, белгиланган товар миқдори ҳисобланади (масалан, минг
бирлик ёки тонна, ёки 100 ўрам ва ҳ.к.).
Биржа етказиб бериш вақ жойини бир хиллаштиради (вариантлар сонини
чеклайди). Вақтни бир хиллаштириш товар фақат позиция деб номланган,
белгиланган вақт оралиғида етказиб берилади. Ҳар бир товарга ўзининг етказиб
бериш даври хос. Хусусан, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бозорида етказиб
бериш даври ишлаб чиқаришнинг мавсумийлиги билан белгиланади.
Етказиб бериш жойини бир хиллаштириш
омбор ва элеваторлар мос
келувчи рўйхати билан белгиланади. Баъзида товарни темирйўл станциясига
вагонларда келтиришга рухсат берилади. Бир хиллаштириш товарларнинг
таққосланувчанлигини таъминлаш учун зарур. Биржа ёки унинг ваколатлаган
фирмаси сотувчига омбор гувоҳномаси – варрант беради.
Сотувчи уни
харидорга чекка алмаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: