71
кўрсаткични қамраб олади: товар сони (намунавий шартномалар сони), етказиб
бериш муддати, нарх. Мижозлар билан ҳисоб-китоблар бевосита ёки
биржанинг ҳисоб-китоб палатаси орқали амалга оширилади. Брокерлар ва
бошқа воситачилар биржага ҳар бир битимдан белгиланган фоиз тўлайди.
Биржанинг ўзи нотижорат ташкилоти, бироқ унинг аъзолари тижорат
билан шуғулланиши мумкин. Қоидага кўра,
биржа - акциядорик жамияти
бўлиб, акциядорлар йиғилиши олдида жавоб берадиган биржа кенгаши
(директорлар кенгаши) томонидан бошқарилади. Биржа аъзоларининг икки хил
тофаси ажратиб кўрсатилади: тўлиқ ва нотўлиқ аъзолар. Тўлиқ аъзолар
биржанинг барча секцияларида биржа савдоларида ҳеч қандай чекловсиз
иштирок этиш ҳуқуқига эга. Биржа аъзоси операцион залда воситачилар
иштирокисиз битимларни мустақил тузиш ҳуқуқини берадиган ўринга эга
бўлади. Биржа аъзоси белгиланган қоидаларга мувофиқ ўз жойини ижарага
бериш ҳуқуқига эга.
Биржанинг операцион зали ахборот ва ҳисоб воситалари, махсус алоқа
билан жиҳозланади. Битимлар тузиладиган жой биржа халқаси (пол),
шунингдек, ринг, яма (пит) деб ҳам аталади, чунки у зал сатҳидан 1-1,5 см
пастда жойлашади. Биржа аъзосининг жойи бу – телефон,
телекс ва телефакс
алоқаси ибалан жиҳозланган, биржанинг электрон-ахборот таблосига чиқадиган
компьютерли столча, кабина, тақа (раста тури). Ҳар бир ўрин ўз рақамига эга.
Брокер таклифини қабул қилган биринчи мижоз, кейинги таклифлардан
қатъи назар, битим тузган ҳисобланади. Агар товар харид қилишга бир нечта
харидор даъваогарлик қилаётган бўлса, улар ўртасида кимошди савдоси
тамойилида савдо ўтказилади. Агар сотувчи нархи харидор нархидан ортиқ
бўлса, бошқа таклифлар бўлмаган тақдирда битим сотувчи ва харидор бир-
бирига ён босиб нархни тенглаштирган ҳолда ўринга эга бўлади.
Шартномаларни расмийлаштириш куннинг охирида ёкик ейинги куннинг
тонгидан кечикмасдан амалга оширилади. Биржа операторлари битим
якунлангандан кейин оғзаки шаклда 30 дақиқа ичида бу ҳақида ҳисоб-китоб
палатасини огоҳлантириши зарур. Брокер мижозга битим тузилганлиги ҳақида
ахборотни бериши зарур.
Шартномаларнинг асосий шартларини стандартлаштириш битим тузшни
соддалаштиришга хизмат қилади.
Айрим биржаларда, айниқса қишлоқ хўжалик маҳсулотлари биржаларида
минимал талабларга жавоб берадиган ёки мамлакатнинг биржа қонунларида
кўрсатилган исталган товар етказиб берилиши мумкин. Бошқа қатор
биржаларда, аввало, рангли ва қимматбаҳо
металл биржасида, товар маркаси
олдиндан рўйхатга олиниши лозим.
Сифатдан ташқари, биржа шартномаларида бошқа кўплаб шартлар ҳам
бирхиллаштирилган. Бундай шартномалар намунавий шартнома деб аталади,
масалан, фьючерс биржаларда савдо фақат лот деб аталадиган партияларда
амалга оширилади. Бунда юзага келган ўлчам бирликларидан фойдаланилади.
Айланмани фаоллаштириш, савдогарлар максимал сонини жалб этиш
учун биржалар товарларнинг фақат позиция деб аталадиган белгиланган
ойларда етказиб бериладиган тарзда ташкил қилишга ҳаракат қиладилар. Ҳар
72
бир бозор учун асосан мавсумийлик билан боғлиқ
тала ватаклифнинг
фаоллашув даври характерли, масалан, қишлоқ хўжалик маҳсулотларида бу
ҳосилни йиғиб олиш билан боғлиқ. Мос равишда, товарни муддати белгиланган
ва шу ойда тугайдиган шартномалар бўйича етказиб бериш рухсат жэтилган
ойлар белгиланади.
Биржаларда товарлар бир вақтнинг ўзида бир нечта етказиб бериш
муддатида (ой) сотилади (мос равишда, котировка қилинади) ва хатога йўл
қўймаслик учун уларнинг ҳар бирини аниқ белгилаб олиш талаб қилинади.
Товарни
етказиб
бериш
жойи
биржа
шартномаларини
бир
хиллаштиришнинг муҳим элементи ҳисобланади. Биржалар сотувчиларга
товарни фақат биржа қоидаларида кўрсатиб қўйилган белгиланган жойларга
келтиришга рухсат беради. Бу омборлар, элеваторлар,
биржа билан махсус
келишувга эга белгиланган талабларга жавоб берадиган банклар бўлиши
мумкин. Улар биржага яқин жойда ёки бошқа жойларда, ҳатто жаҳон савдо
талабларига жавоб берадиган ва эҳтиёжларни қондира оладиган тарзда бошқа
мамлакатда жойлашиши мумкин.
Айрим биржа қўмиталари (палаталар) биржа фаолияти ҳақидаги
ахборотни шакллантиришга бевосита алоқаси бор. Хусусан, ҳисоб-китоб
палатаси (айрим биржаларда клиринг палатаси) бачажумладан, муддтли
битимларни рўйхатга олади, мижозлар ва биржа турли тўлов ва ҳисоб-
китобларни амалга оширади. Назорат қўмитаси биржадо ишбирмонлик
фаоллигини кузатиб боради. У реал твоар етказиб бершининг боришнии
назорат қилади, биржа шартномаларининг айрим фирмалар қўлида
муассамлашувини
кузатиб боради, сунъий тақчилликка ва рах билан ўйнашга
қарши курашади. Котировка қўмитаси нархларни қайд қилади, уларни башорат
ва таҳлил қилади, нархларни эълон қилади. Қатор биржалар таркибида
статистика қўмитаси бўлиб, у ҳисоб-китобларни, хусусан, индексларни
таъминлайди.
Барча хорижий мамлакатларда биржа фаолияти банк ва пул тизими билан
биргаликда давлат томонидан тартибга солиш объекти ҳисобланади. Бу
тасодифий эмас. Бозор иқтисодиётида тадбиркорлик фаолиятига давлатнинг
тўғридан-тўғри аралашуви бўлмаган ҳолларда айнан биржалар бозорга таъсир
этишнинг билвосита, лекин жиддий таъсир воситаси ҳисобланади. Биржада
кам сонли товарлар котировка қилинишига қарамай, уларнинг кўп қисми
стратегик характерга эга. Шу сабабли биржада
эркин нарх шаклланиши
шароитларида у ёки бу товар бозорининг ҳаракатини акс эттирадиган нархлар
мамлакат иқтисодиёти аҳволининг ўзига хос индикатори бўлиб хизмат қилади.
Бугунги кунда кўплаб йирик товар биржалари ўтасида ахборот алоқалари
йўлга қўйилган. Бу нархларнинг текисланиши ва умумий жаҳон бозорининг
шаклланишига хизмат қилади.
Товар биржаси савдо битимлари тузиш бўйича воситачилик хизматлари
кўрсатиш; товар савдосини тартибга келтириш; савдо операцияларини тартибга
солиш ва савдо можароларини ҳал қилиш; нарх ҳақидаги, ишлаб чиқаришнинг
аҳволи ва нархга таъсир этувчи бошқа омиллар ҳақидаги маълумотлар тўплаш
ва эълон қилиш учун ўз харажатларини ўзи қоплаш асосида фаолият
73
кўрсатадиган ташкилотдир. Товар биржасида битимлар предмети товар ва уни
етказиб бериш бўйича шартномалар ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: