74
талабдир. Намунавий шартномаларни стандартлаштириш, ўзига хос савдо
анъаналарини ўрнатиш биржа фаолиятининг муҳим томони ҳисобланади.
4. Аввалгидек, биржалар ўзингинг товар ўтказиш функциясини, яъни реал
товарни сотиш ва сотиб олиш дастлаб вужудга келган функцияни бажаради.
5. Товар хомашёларига чекланган талаб нархларини барқарорлаштириб,
биржалар биржа товарларидан бошқа товарлар ишлаб чиқариш харажатларини
ҳам барқарорлаштиради.
6. Пул муомаласини барқарорлаштириш ва кредитни енгиллатиш. Биржа
пул муомаласи сиғимини оширади, чунки у товарлар максимал ликвидлик
соҳасини ифодалайди. Биржа ссуда капитали қўлланадиган муҳим соҳалардан
бири, чунки у ссудаларнинг ишончли таъминотини тақдим этади ва рискни
минималлаштиради.
7. Томонлар ўртасида турли можаро ва
келишмовчиликларни бартараф
қилиш.
Биржа савдоси жараёнида турли сабаблар туфайли (хато, алдов ва ҳ.к.)
биржа савдоси қатнашчилари ўртасида бевосита фақат биржада ва унинг мос
келувчи нейтрал органи томонидан ҳал этилиши мумкин бўлган муаммоли
вазиятларнинг вужудга келиш эҳтимоли бор. Одатда бу ҳакамлар суди ёки
арбитраж ҳисобланади.
8. Жаҳон бозорини шакллантириш ва унинг фаолият кўрсатиши.
Замонавий товар биржаси бу жиҳатдан товар, фонд ва валюта биржалари
фаолиятини бирлаштиради.
9. Биржа савдоси қатнашчиларини улар учун ноқулай нарх
ўзгаришларидан суғурталаш (хеджлаш). Бунинг учун биржада махсус битим
турлари ва уларни тузиш механизмлари фойдаланилади. Биржа савдоси
қатнашчиларини суғурталаш вазифасини бажарар экан, биржа савдони ташкил
қилгандан кўра кўпроқ унга хизмат кўрсатади. Биржа
реал товар сотувчилари
ва харидорлари ўз ҳоҳиши билан бир вақтнинг ўзида мос келувчи биржа
савдоларида мижозлар ёки қатнашчилар сифатида иштирок этиши учун
шароитлар яратади. Бу биржага ишончни оширади, унга бозор чайқовчиларини
жалб қилиб, бевосита ва воситачилар орқали савдо қилувчилар сонини
оширади.
10. Очиқ биржа савдолари ўтказиш учун биржа йиғилишларини ташкил
этиш, айнан:
биржа савдоларини ташкил этиш
биржа савдоси қоидаларини ишлаб чиқиш
савдони моддий-техник таъминлаш
биржанинг малакавий аппарати.
Савдони ташкил қилиш
учун биржа, аввало, очиқ биржа савдоси
ўтказадиган кўп сонли сотувчи ва харидорларни сиғдира оладиган, яхши
жиҳощланган бозор жойига (биржа залига) эга бўлиши лозим. замонавий
электрон алоқа воситаларидан фойдаланиш савдо қилаётганларнинг залда
шахсан албатта иштирок этишини талаб қилмайди, балки савдони электрон
компьютер терминаллари орқали амалга ошириш имконини беради. Бироқ бу
ҳолатда ҳам биржа юқори самарали электрон
савдо тизимини таъминлаши
75
кўзда тутилган. Савдонинг моддий-техник таъминоти биржа залини савдо
қатнашчилари учун иш ўринлари билан жиҳозлаш, компьютер таъминоти ва
ҳоказоларни қамраб олади.
11. Биржа шартномаларини ишлаб чиқиш, у қуйидагиларни қамраб олади:
биржа
савдоларининг
сифат
тавсифномаларига
талабни
стандартлаштириш
товарлар партияси ҳажмини стандартлаштириш
биржа битимлари бўйича ҳисоб-китобларга талабларни ишлаб
чиқиш.
Биржа савдоларига қўйиладиган товарларга нисбатан биржа қаттиқ
талаблар белгилайди. Бу талаблар асосида биржа стандартлари ишлаб чиқилади
ва товар биржаларида ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар томонидан
ҳисобга олинади.
12. Битимлар бажарилишини кафолатлаш клиринг ва ҳисоб-китоб биржа
тизимлари воситасида эришилади. Бунинг учун биржа савдо қатнашчиларнинг
бир-бирига талаблари ва мажбуриятларини ҳисобга олиш йўли билан нақд
пулсиз ҳисоб-китоб
тизимидан фойдаланади, шунингдек, уларнинг ижро
этилишини ташкиллаштиради.
13. Биржанинг ахборот фаолияти.
Биржанинг энг муҳим функцияси биржа нархларини тўплаш ва рўйхатга
олиш, уларни умумлаштириш эълон қилиш, мижозларга, бошқа турли
манфаатдор ташкилотларга, халқаро бозорга намуна бўйича
товарлар
мавжудлиги ҳақида ахборот тақдим этиш, уни газета, журнал, ахборот
агентликларида чоп этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: