Ш.Ж.Эргашходжаева, А.Х. Исматуллаев, М.Х. Ядгаров– Биржевое дело. Учебное
пособие. – Т.: Издательство ТГЭУ. 2009.
Данный учебник подготовлен на основе программы биржевого дела. В учебнике
раскрываются основные понятия, цели, задачи и сущность биржевого дела. Кроме того, в
учебнике освещены управление биржевого дела, исследования, товарная, ценовая, сбытовая
и коммуникационная политика биржевого дела. Учебник предусмотрен для использования
студентами бакалавриата и магистратуры экономический, а также для практических
работников интересующихся этим направлением.
Ответственный редактор:
А.Ш. Бекмурадов
Проректор Ташкентского Государственного экономического университета, профессор
Рецензенты:
д.э.н., проф. C. Касымов
д.э.н., проф. А. Фаттахов
Ш.Ж.Эргашходжаева, А.Х. Исматуллаев, М.Х. Ядгаров – Биржа иши. Ўқув қўланма. –
Т.: ТДИУ нашриёти. 2009.
Мазкур дарслик биржа иши дастури асосида тайёрланган. Дарсликда биржа ишининг асосий
тушунчалари, мақсади, вазифалари ва моҳияти очиб берилган. Бундан ташқари, дарсликда
биржа ишини бошқариш, товар, нарх, сотув ва комуникация сиёсати ёритиб берилган.
Дарслик иқтисодий йўналишдаги олий ўқув юртларининг бакалавриат ва магистратура
талабалари, шунингдек, йўналиш билан қизиқадиган амалиётчи ходимларнинг фойдаланиши
учун мўлжалланган.
Масъул муҳаррир:
А.Ш. Бекмурадов
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Проректори, профессор
Тақризчилар:
и.ф.д., проф. C. Касымов
и.ф.д., проф. А. Фаттахов
3
Кириш
Бугунги куннинг энг долзарб муаммоси — бу 2008 йилда бошланган
жаҳон молиявий инқирози, унинг таъсири ва салбий оқибатлари, юзага
кeлаётган вазиятдан чиқиш йўлларини излашдан иборат.
1
Ўзбекистоннинг бозор муносабатларига ўтиши, айниқса, муомала
соҳасида туб ўзгаришлар билан биргаликда рўй бериши кузатилмоқда. Бозор
иқтисодиётида муомала соҳасининг асосий элементларидан бири биржалар
ҳисобланади. Замонавий бозор тизимига кирадиган биржалар жамиятда
маҳсулот ишлаб чиқариш айланмасининг тезлашувига ва кенгайтирилган
ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксизлигига хизмат қилади. Биржалар
туфайли товарларнинг муомалада бўлиш вақтининг қсқариши асосий фондлар
ва меҳнат воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошираи, банк
кредитлари ва айланма воситаларга эҳтиёжни камайтиради ва шу тариқа бошқа
тармоқларга йўналтирилган ресурслар ҳажмини оширишга имкон беради. шу
сабабли биржа тизими орқали маблағлар айланиш тезлигини ошириш ҳозирги
кунда долзарб саналган асосий иқтисодий вазифалардан бири саналади.
Давлатимиз ва иқтисодиётимизнинг узоқ давомли кeлажагини ва
манфаатларини кўзлаб, стратeгик ва устувор дастурларни амалга оширишда,
бошимиздан кeчирган оғир ва кeскин вазиятлардан чиқишда, бугун кўпчилик
қаторида молиявий-иқтисодий инқироз таъсирини бартараф қилишда давлат
бошқарув тизими ва усулларига суяниш ва уларнинг ролини кeнгайтириш ва
кучайтириш ўзини тўла оқлаб бeрганини ҳаётимизнинг ўзи тасдиқлаб бeрди ва
бeрмоқда.
2
Биржаларни бозорнинг асосий элементи сифатида ўрганиш билан «Биржа
иши» фани шуғулланади.
«Биржа иши» ўқув қўлланманинг асосий мақсадлари товар биржалари
фаолияти ҳамда биржа савдосининг ҳуқуқий асосларини ҳар томонлама ва
чуқур ўрганиш, биржа савдоси қатнашчиларини аниқлаш, биржа фаолияти
ҳақида тўлиқ ахборот олиш, биржа савдосини юритиш фаолияти дастурлари ва
усулларини ўзлаштириш, бозор иқтисодиётида биржаларнинг ўрни ва ролини
аниқлаш, биржа операцияларини амалга ошириш, биржада товарлар нархини
котировкалаш усулларини ўрганиш, товар биржаси ва бошқа биржаларда савдо
юритиш тартибини ўрганиш, буюртманинг харидордан сотувчи томон биржа
халқаси орқали ҳаракатланиш технологик занжирини шакллантириш
ҳисобланади.
«Биржа иши» фанини ўрганиш ўқув режасида кўзда тутилган барча
фанлар билан узвий боғлиқ. Айниқса, «Маркетинг», «Маркетингни бошқариш»,
«Стратегик маркетинг», «Тадбиркорлик асослари», «Менежмент», «Халқаро
тижорат иши», «Товаршунослик» каби фанлар билан кучли алоқа кузатилади.
1
Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари
ва чоралари / И.А.Каримов. – Т: Ўзбекистон, 2009. – 4-б
2
Прeзидeнт Ислом Каримовнинг Тошкeнт шаҳрининг 2200 йиллигига бағишланган тантанали мажлисдаги
нутқи. «Халқ сўзи» газетаси, 02.09.2009й.
4
«Биржа иши» фанини ўқитишда муаммоли ва очиқ маърузалар, баҳс-
мунозара маърузалари, маъруза-конференциялар, давра столи атрофида
машғулот ўтказишнинг фаол усуллари, вазиятли масалалардан кенг
фойдаланган ҳолда масофадан ўқитиш каби янги педагогик технологияларни
қўллаш, шунингдек, «ақлий ҳужум», ишбилармонлик ўйинлари ва кейс-
стадилардан фойдаланиш зарур.
«Биржа иши» ўқув қўлланма 5340300 - Маркетинг (товарлар ва
хизматлар) йўналиши бўйича талабалар учун мўлжалланган.
5
Do'stlaringiz bilan baham: |