78
кўп жиҳатдан улардан олинадиган товарлар нархини белгилаб беради. Классик
биржа товари ҳажми ва сифати бўйича бир хиллаштирилган, қатъий
белгиланган, осон муайянлаштириладиган, барқарор хусусиятларга эга бўлган
оммавий маҳсулотдир.
Биржада муомалада бўладиган барча товарларни шартли равишда икки
гуруҳга ажратиш мумкин:
Биринчи гуруҳни қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ташкил қилади, бу ерда
мой олинадиган экинларнинг улуши катта. Худди шу гуруҳга дон экинлари,
чорва маҳсулотлари, шакар, кофе, какао, ёғоч материаллар киради.
Иккинчи гуруҳга саноат хомашёси ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари
киради. Бу ерга энергия
воситалари, қимматбаҳо ва рангли металл киради.
Биржа товари сифат бўйича ҳам, сон бўйича ҳам стандартлаштирилади.
Сотилиши лозим бўлган минимал миқдор биржа бирлиги деб аталади.
Биржа етказиб бериш вақ жойини бир хиллаштиради (вариантлар сонини
чеклайди). Вақтни бир хиллаштириш товар фақат позиция деб номланган,
белгиланган вақт оралиғида етказиб берилади.
Биржа операциялари сотувчи ва харидорларнинг ўзим эмас, балки биржа
воситачилари - брокерлар ва дилерлар томонидан амалга оширилади.
Брокерлар асосан битимларни мижозлар номидан ва уларнинг ҳисобига амалга
ошириб, бунинг учун комиссион тўловлар олади. Дилерлар битимларни
мижозларнинг топшириғи бўйича, бироқ ўзининг номидан ва ўзининг ҳисбига
амалга оширади. Дилерлар товарни мулк қилиб сотиб олади ва уни сотиб олган
нархдан қимматроқ сотишдан манфаатдор бўлади. Воситачи (брокер, дилер)
мижоздан сотиш ёки сотиб олишга топшириқ (буйруқ) олади, у учта
кўрсаткични қамраб олади: товар сони (намунавий шартномалар сони), етказиб
бериш муддати, нарх.
Биржанинг ўзи нотижорат ташкилоти, бироқ
унинг аъзолари тижорат
билан шуғулланиши мумкин. Қоидага кўра, биржа - акциядорик жамияти
бўлиб, акциядорлар йиғилиши олдида жавоб берадиган биржа кенгаши
(директорлар кенгаши) томонидан бошқарилади. Биржа аъзоларининг икки хил
тофаси ажратиб кўрсатилади: тўлиқ ва нотўлиқ аъзолар. Тўлиқ аъзолар
биржанинг барча секцияларида биржа савдоларида ҳеч қандай чекловсиз
иштирок этиш ҳуқуқига эга. Биржа аъзоси
операцион залда воситачилар
иштирокисиз битимларни мустақил тузиш ҳуқуқини берадиган ўринга эга
бўлади. Биржа аъзоси белгиланган қоидаларга мувофиқ ўз жойини ижарага
бериш ҳуқуқига эга. Биржанинг операцион зали ахборот ва ҳисоб воситалари,
махсус алоқа билан жиҳозланади. Битимлар тузиладиган жой биржа халқаси
(пол), шунингдек, ринг, яма (пит) деб ҳам аталади, чунки у зал сатҳидан 1-1,5
см пастда жойлашади. Биржа аъзосининг жойи бу – телефон, телекс ва
телефакс алоқаси ибалан жиҳозланган, биржанинг электрон-ахборот таблосига
чиқадиган компьютерли столча, кабина, тақа (раста тури). Ҳар бир ўрин ўз
рақамига эга.
Шартномаларни расмийлаштириш куннинг охирида ёкик ейинги куннинг
тонгидан кечикмасдан амалга оширилади. Биржа операторлари битим
якунлангандан кейин оғзаки шаклда 30 дақиқа ичида бу ҳақида ҳисоб-китоб
79
палатасини огоҳлантириши зарур. Брокер мижозга битим тузилганлиги ҳақида
ахборотни бериши зарур.
Айрим биржа қўмиталари (палаталар) биржа фаолияти ҳақидаги
ахборотни шакллантиришга бевосита алоқаси бор. Хусусан, ҳисоб-китоб
палатаси (айрим биржаларда клиринг палатаси) бачажумладан, муддтли
битимларни рўйхатга олади, мижозлар ва биржа турли тўлов ва ҳисоб-
китобларни амалга оширади. Назорат қўмитаси биржадо ишбирмонлик
фаоллигини кузатиб боради.
Товар биржасида битимлар предмети товар ва уни етказиб бериш бўйича
шартномалар ҳисобланади.
Биржанинг қуйидаги асосий функциялари ажратиб кўрсатилади:
1. Биржа механизми ёрдамида хомашё бозорини ташкил қилиш
2. Биржа нархларини аниқлаш ва тартибга
солиш
3. Товар стандартларини ишлаб чиқиш, навларни белгилаш
4. Товар ўтказиш функцияси
5.Товар хомашёларига чекланган талаб нархларини барқарорлаштириш
6. Пул муомаласини барқарорлаштириш ва кредитни енгиллатиш
7. Арбитраж фаолияти
8. Жаҳон бозорини шакллантириш ва унинг фаолият кўрсатиши
9.Биржа
савдоси
қатнашчиларини
улар
учун
ноқулай
нарх
ўзгаришларидан суғурталаш (хеджлаш)
10. Очиқ биржа савдолари ўтказиш учун биржа йиғилишларини ташкил
этиш
11. Биржа шартномаларини ишлаб чиқиш
12. Битимлар бажарилишини кафолатлаш клиринг ва ҳисоб-китоб биржа
тизимлари воситасида
эришилади
13. Биржанинг ахборот фаолияти.
Муддатлилик белгисига кўра касса битимлари ва муддатли битимлар
ажратиб кўрсатилади. Қуйидагилар мавжуд:
Битим дарҳол якунланадиган, яънитовар етказиб бериладиган ва харидор
билан сотувчи ўртасида ҳисоб-китоб қилинадиган кэш (cash) касса битимлари;
битим тез якунланадиган, яъни харидор билан сотувчи ўтасида ҳисоб-
китоблар икки-уч кун ичида амалга ошириладиган спот (spot) касса битимлари.
Товар биржасида қуйидаги асосий битим турларини кўрсатиш мумкин:
1. Реал товарли битимлар;
2. Форвард битимлар;
3. Фьючерс битимлар;
4. Опционлар олди-сотди битимлари;
5. Хеджлаш;
6. Спрединг.
Do'stlaringiz bilan baham: