Тошкент давлат иқтисодиёт университети


Фьючерс савдосининг тарихи ва вужудга келиш сабаблари



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/123
Sana24.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#231130
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   123
Bog'liq
20 y Birja ishi Sh J Ergashxodjayeva va boshq 2009 o'quv qo'llanma

 
7.2. Фьючерс савдосининг тарихи ва вужудга келиш сабаблари 
 
Фьючерс савдоси реал товар билан биржа савдосидан келиб чиққан. 
Дастлаб биржа харидорга дарҳол ёки яқин келажакда етказиб бериладиган нақд 
биржа товари билан йирик улгуржи товар битимлари тузиладиган. Бу жараёнга 
параллел равишда товарлар ёки уларнинг биржага қўйиладиган намуналари 
билан савдо қилиш, уларни белгиланган муддатдан кейин (одатда ойларда 
ўлчанади) етказиб бериш ҳам ривожланди. Охирги ҳолатда товар ишлаб 
чиқарилган ёки энди ишлаб чиқариладиган бўлади. дарҳоол етказиб 
бериладиган товарлар савдосидан фарқли равишда, белгиланган муддатдан 
кейин етказиб бериладиган товар савдоси келишиб олаётган томонлар бўлажак 
товар сифати, етказиб бериладиган партиялар ҳажми ва ҳ.к. масаласини ҳал 
этганлар. 
Келажакда етказиб бериш муддати билан тузилган битимларнинг товар 
дарҳол етказиб бериладиган шартномалардан фарқи уларни ижро этишнинг 
кафолатланиши ва стандартлаштирилишини талаб қилади. Бошқача қилиб 
айтганда, йирик саноатнинг ривожланиши билан ва бундан келиб чиқадиган 
талаблар туфайли бир томондан, товар битимларини стандартлаштириш, бошқа 
томондан эса – уларнинг ижро этилишини кафолатлаш заруратини вужудга 
келтирди. 
Агар 
битимларни 
стандартлаштириш 
уларни 
тузишни 
енгиллаштирса, демак, савдо айланмасининг ортишига олиб келса, кафолатлаш 
бу вазифани ўз зиммасига оладиган биронта ташкилотни талаб қилади. Бу 
вазифани муваффақиятли бажарадиган биржалар тузиладиган битимлар 
шартларини стандартлаштирини талаб қилади ва уларнинг ижро этилиши 
кафолати ҳисобланади. 
Битимларнинг ижро этилишини кафолатлаш тизими икки хил йўналишда 
ривожланган. Бир томондан, биржалар биржа товарларининг суғурта, кафолат 
захираларини яратган, бошқа томондан эса, илгари тузилган биржа 
битимларини қайта сотиш механизми кенг ривожланди, бу сотувчига ёки 
харидорга биржа шартномасини бажаришдан воз кечиш ўрнига ўз шартнома 
мажбуриятини сотиши ёки янгисини сотиб олиши мумкин. Кейинги ҳолат 
эволюция йўли билан товарни муддатида етказиб беришли стандарт биржа 
шартномаларини ишлаб чиқиш ва уларнинг мустақил биржа савдоси 
объектлари сифатида муомалада бўлишига олиб келди. 
Фьючерс савдосини ривожлантиришнинг асосий сабаби ва зарурати 
шундан иборатки, бу бевосита биржа товари билан савдодаги чекловларнинг 
олиб ташланишини таъминлайди. Товарнинг ўзи моддий неъмат сифатида 
биржа савдосининг ривожланиши учун чекловларга эга. Улардан фьючерс 
шартномаларини ташкил қилиш йўли билан халос бўлиш мумкин. Биржада 
товарлар олди-сотдиси ўз ўрнини фьючерс шартномалар биржа айланмасига 
бўшатиб беради, уларнинг реал товар бозори билан алоқаси асосан билвосита 
характерга эга бўлади, чунки шартномалар умумий сонининг атиги бир неча 
фоизигина товарни реал етказиб бериш билан тугайди. Билвосита алоқа эса 


91 
шундан иборатки, шартнома эгалари уларнинг тижорат ёки бошқа фаолиятига 
бозор конъюнктурасининг ўзгариши таъсири остида уларни доимо сотади ёки 
сотиб олади. 
Фьючерс савдоси XIX асрнинг иккинчи ярмида пайдо бўлган. Унинг 
вужудга келиши ва ривожланиши шу билан боғлиқки, у капитал муомаласига 
ноқулай анрх тебраниши рсикини пасайтиришга, конъюнктура ноқулай бўлган 
ҳолатда талаб қилинадиган захира капитали ҳажмини камайтиришга, аванс 
қилинган капиталнинг пул шаклида қайтарилишини тезлатишга, кредит 
савдосини арзонлаштиришга, муомала харажатларини пасайтиришга 
имкон беради. Фьючерс биржасидаги савдони реал товар биржасидаги 
савдодан қуйидагилар ажратиб туради: битимларнинг асосан сохта характери 
(битимларнинг бир неча фоизигина товарни етказиб бериш билан якунланади, 
қолганлари эса нархдаги фарқ билан тўланади); реал товар бозори билан уни 
хеджлаш орқали билвосита алоқа, нарх ва етказиб бериш муддатидан ташқари 
шартноманинг барча шартларини тўлиқ хиллаштириш; битимларнинг шахси 
кўрсатилмаганлиги, уларнинг алоҳида сотувчи ва харидор ўтасида эмас, 
улар билан ҳисоб-китоб палатаси ўтасида рўйхатга олиниши. Фьючерс 
биржасидаги битимлар товарга ҳам, валютага ҳам, акциялар индексига ҳам, 
фоиз ставкалари ва ҳоказоларга ҳам тузилади. Фьючерс биржасидаги 
операциялар сони, қоидага кўра, реал товарлар билан савдодан бир неча марта 
катта бўлади.
Фьючерс биржаларда улар билан шартномалар тузиладиган асосий 
товарлар дон, мой олинадиган уруғлар, нефть ва нефть маҳсулотлари, 
қимматбаҳо ва рангли металл, пахта, шакар, кофе, какао, тирик қорамол 
ҳисобланади.

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish