Тошкент давлат иқтисодиёт университети


Фонд биржасининг вужудга келиш сабаблари ва уларни ташкил



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/123
Sana24.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#231130
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   123
Bog'liq
20 y Birja ishi Sh J Ergashxodjayeva va boshq 2009 o'quv qo'llanma

8.2. Фонд биржасининг вужудга келиш сабаблари ва уларни ташкил 
қилиш мақсадлари 
 
Фонд биржаси илк бор капитални дастлабки жамғариш даврида (XVII в.) 
Амстердам шаҳрида вужудга келди. Бу Голландияда капитлаистик 
муносабатларнинг ривожланиши билан боғлиқ эди. Англиянинг жаҳон 
капиталистик давлатига айланиши билан фонд биржаси бу мамлакатда кенг 
тарқала бошлади. Биржанинг шаклланиши аввалбошдан давлат қарзларининг 
ўсиши билан боғлиқ эди, чункт облигацияларга киритиладиган капиталларни 
исталган пайт пулга айлантириш мумкин бўлган. Биринчи акциядорлик 


102 
жамиятларининг пайдо бўлиши билан биржа айланмасининг объектига 
акциялар айланди. 
Капитализм шакллана бошлаган даврда фонд биржаси дастлабки капитал 
жамғаришда муҳим омил бўлган. Унинг аҳамияти XIX асрнинг иккинчи 
ярмида, оммавий равишда акциядорлик жамиятлари ташкил этилиши ва 
қимматли қоғозлар чиқаришнинг ўсиши билан янада ортди. Пул капиталларини 
интенсив жамғариш ва рантье сонининг ўсиши қимматли қоғозларга талабни 
сезиларли оширди, бу эса, ўз навбатида биржа айланмасининг ўсишига олиб 
келди, фонд биржасида асосий ўринни эса хусусий компания ва 
корхоналарнинг акция ва облигациялари эгаллади. Давлат қимматли қоғозлари, 
акция ва облигацияларига пул капитали узоқ муддатли қўйилмалари амалга 
оширила бошлади. 
Бир хил қимматли қоғозлар эгаларининг бир жойда учрашишга интилиши 
келиб чиқиши бўйича биржа товари бўлган акция ва облигациялар 
характеридан келиб чиқади. Бироқ акциядорлик жамиятлари, гарчи ўз даври 
учун йирик корхоналар сифатида вужудга келган бўлсада, ўз фаолияти билан 
бутун мамлакат ҳудудини қамраб олишга даъво қила олмасди. Демак, ўз 
акцияларини ҳам улар асосан ўзлари жойлашган ва яхши маълум бўлган 
жойларда сота олган. Шу сабабли фонд биржалари йирик иқтисодий 
ҳудудларнинг марказида ташкил этилади. Бу умумий қонуниятдир. Кейинчалик 
эса уларнинг ривожланиш йўллари ҳар хил бўлиши мумкин. 
Мамлакатнинг бош молия марказида жойлашган биржани биринчи ўринга 
чиқариш мантиқан энг тўғри бўлади. Бу биржада операциялар миқёсини 
умуммиллий миқёсга етказган компанияларнинг акциялари тўпланади. 
Провинциал биржалар эса аста-секинлик билан сўниб боради. Шу тариқа 
моноцентрик биржа тизими шаклланади. Энг тугал кўринишда бу Англияда 
ифодаланган. Умуман олганда, расмий биржа номлари орасида дунёдаги энг 
қари биржалардан бири бўлган Лондон биржасининг номи йўқ. Яқин 
вактлардан буён у Ҳалқаро фонд биржаси деб аталади, чунки у Буюк 
Британиядан ташқари Ирландиянинг ҳам биржаларини бирлаштиради. Япония 
ва Франция биржа тизимлари ҳам моноцентрик ҳисобланади. 
Шу билан бир пайтда федератив давлатларда полицентрик биржа тизимини 
шакллантир эҳтимоли юқори. Бу ҳолат Канада ва Австралияда рўй берди, 
Канадада Монреаль ва Торонто биржалари, Австралияда эса - Сидней ва 
Мельбурн биржалари етакчилик қилади. 
АҚШ фонд бозори бу жиҳатдан ўзига хос – у шунчалик кенг қамровлики, 
тан олинган етакчи - Нью-Йорк фонд биржаси учун ҳам, шу шаҳарда 
жойлашган яна бир йирик биржа – Америка фонд биржаси учун ҳам, 
провинциал биржалар учун ҳам жой топилган. Маҳаллий биржалар сони 
урушдан кейинги даврда қисқарган бўлсада, бироқ уларнинг қолганлари оёқда 
мустаҳкам турибди. Шу сабабли АҚШ биржа тизимини аралаш турда ташкил 
қилинган тизим сифатида таснифлашга тўғри келади. 
Жаҳон тажрибасининг гувоҳлик беришича, мамлакатларда биржалар сони 
ҳам турли вариантда бўлиши мумкин экан. Швеция, Франция, Англияда 
мамлакат бўйича атиги биттадан фонд биржаси мавжуд. ФРГда қимматли 


103 
қоғозларнинг 80%и Франкфурте-ам-Майн шаҳридаги фонд биржасида, қолган 
20%и эса еттита кичик биржа бўйича тарқатиб юборилган. Нью-Йорк 
биржасида энг нуфузли акциядорлик жамиятларининг акциялари котировка 
қилинади, қолганлар эса – кичикроқ биржаларда.
Биржалар давлат томонидан жамоат муассасалари сифатида таъсис 
этилиши мумкин. Франция, Италия ва бошқа қатор мамлакатларда фонд 
биржалари жамоат муассасалари ҳисобланади. Тўғри, бу давлат биржа 
операциялари учун бино ажратиб беришидагина ифодаланади. Биржачилар 
давлатнинг вакиллари ҳисобланади, бироқ хусусий тадбиркорлар каби ўз 
ҳисобидан фаолият кўрсатади. 
Биржалар хусусий тадбиркорлик тамойилларида, масалан, акциядорлик 
жамиятлари сифатида ҳам таъсис этилиши мумкин. Бундай биржа турлари 
Англия ва АҚШ учун характерли. 
Бугунги кунда капиталистик мамлакатларда энг йирик биржалар Нью-
Йорк, Лондон, Токио ва Парижда жойлашган. Ҳар бир мамлакатда одатда ўз 
фонд биржаси мавжуд (АҚШда уларнинг сони ўнта). Фонд биржалари сони 
доимо ортиб боради, бироқ уларнинг асосийлари аввалгидек, молия капитали 
мужассамлашган марказларда жойлашади. 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish