Тошкент давлат иқтисодиёт университети


 Фьючерс шартномалари билан опцион битимлар



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/123
Sana24.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#231130
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   123
Bog'liq
20 y Birja ishi Sh J Ergashxodjayeva va boshq 2009 o'quv qo'llanma

7.6. Фьючерс шартномалари билан опцион битимлар 
Фьючерс шартномаси опциони деб кўрсатилган давр доирасида битим 
имзоланган пайтда фьючерс шартномасини соти олиш ёки сотиш ҳуқуқига 
айтилади. Бунда ушбу ҳуқуқни олган опцион харидори сотувчига мукофот 
деб номланадиган белгиланган миқдордаги пулни тўлайди.
Опцион фьючерс шартномасини сотиб олиш ёки сотиш ҳуқуқини беради, 
бироқ опцион харидорини кўрсатилган ҳуқуқни амалга оширишга мажбур 
қилмайди, шу сабабли опцион харидори фақат мукофот миқдори ва банк 
фоизини рискка қўяди, унинг фойдаси эса чекланмаган бўлиши мумкин. 
Опцион сотувчиси чекланмаган зарар кўриши мумкин, унинг фойдаси эса 
мукофот миқдори билан чекланади.
Фьючерс шартномаси биржа опционининг реал товар опционидан асосий 
фарқи уни стандартлаштиришдан иборат, бунда биржа опциони сотувчиси ва 
харидори фақат мукофот миқдори, яъни фьючерс шартномалари савдосида 
биржачилар фақат бу шартномалар нархи илан савдо қилгани каби опцион 
ақида келишиб олади.
Фьючерс шартномаси опциони мустақил қийматга эга бўлган ёки фьючерс 
шартномаларини етказиб бериш муддатига боғлаб қўйилган қатъий 
белгиланган амал қилиш муддати билан чекланади.


96 
Опционларнинг икки хил тури мавжуд: сотиб олиш ҳуқуқи билан опцион 
ва сотиш ҳуқуқи билан опцион. Кўрсатилган икки турнинг комбинациясини 
ифодалайдиган бошқа бир тур – икки ёқлама опцион ҳам бўлиши мумкин, 
лекин у камдан-кам қўлланади.
Харид опционида унинг харидолри опцион сотувчисидан мукофот пулини 
олдиндан тўлаган ҳолда шартноманинг амал қилиш муддати тугамасдан аввал 
исталган пайт опционда кўрсатилган нархда фьючерс шартномаси 
опционини сотиб олиши мумкин. Сотув опционида унинг харидори опциона 
фьючерс шартномаси опционини худди шу шартларда сотиши мумкин.
Худди фьючерс шартномасида бўлгани каби, биржа опциони бўйича 
мажббуриятлар ҳам қатнашчиларнинг бири томонидан опцион амал қилиш 
муддати тугамасдан аввал қарама-қарши битим билан тугатиши мумкин. 
Масалан, агар харид опциони сотиб олинган бўлса, мажбуриятларни тугатиш 
санасини битим тузиш санасида нархлардаги биржа фарқларини тартибга 
солиш ва худди шундай опцион сотиш зарур.
Опцион харидори тўлайдиган мукофот, яъни унинг нархини асосан 
фьючерс шартномаси жорий биржа нархи ва унинг опционда белгиланган 
нархи ўртасидаги фарққа, ушбу опционнинг талаб ва таклифи, опционга эгалик 
ҳуқуқи қолган вақт, банк лойиҳаси ҳажмига боғлиқ.
Фьючерс шартномали опционлар бир вақтнинг ўзида ноқулай нарх 
ўзгаришларини суғурталаш функцияси ва биржа фаолиятидан қўшимча фойда 
олиш функциясини ҳам бажаради. Харид опциони ва сотув опционида 
суғуртачи сифатида опцион харидори иштирок этади, чунки у ўз 
йўқотишларини минималлаштиради. Бироқ агар харидор нарх ўзгариши 
тенденциясини тўғри топадиган бўлса, у сезиларли қўшимча фойда олиши ҳам 
мумкин. Опцион сотувчиси, қоидага кўра, фақат мукофот миқдори билан 
чекланадиган опционлар савдосидан фойда олишга интилади. Опционлар 
савдосидан зарар чекланмаслиги мумкин.
Шартнома ҳажми, РП нотис олиш вақти ва уни биржа шартномаси 
харидорига бериш вақти. Нотис РПга тақдим этилгандан сўнг уни харидорнинг 
розилиги ёки арбитраж қўмитасининг қарорисиз на олиб қўйиш, на 
алмаштириш мумкин эмас. Рпдан ўтган барча нотислар мажбурий тартибда 
харидорлар томонидан ижро этишга қабул қилинади. Сўнгра олувчи 
белгиланган вақт давомида товарга нақд пул билан тўлиқ ҳажмда тўлаши зарур. 
Тўловни амалга оширишда харидор варрант ёки омбор гувоҳномаси – 
белгиланган омборда товарга эгаллик ҳуқуқи берадиган ҳужжат олади. 
Сотувчи нотис чиқарилган санадан бошлаб белгиланган вақт давомида 
етказиб бериш шартларига мос келадиган барча харажатларни тўлаши 
лозим.

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish