XV аср охирида, феодал тарқоқлик давридаёқ Сафавийлар1 су-
лоласининг таъсири ортиб боради. Сафавийларнинг асосий таян-
чи «қизилбошлилар» деб аталувчи кўчманчи турк қабилалари эди.
1499 йили Исмоил I Сафавий (1487–1524) қизилбошлилар ёрдами-
да Оқ-қуюнлилар давлатига қарши кураш бошлайди ва 1501 йили
Эрон ҳудудини деярли эгаллаб Сафавийлар давлатига (1502 –1736)
асос солади.
XVI асрнинг бошларида сафавийлар барча Эрон ерларини бир-
лаштириш ва янги ҳудудларни эгаллаш учун жанглар олиб борди.
Исмоилшоҳ давридаёқ Ғарбий Эрон ерлари бўйсундирилиб, Му-
шаъша давлати йўқ қилинди. Бундан ташқари, улар Ироқни Бағдод
билан бирга, ҳамда муҳим савдо йўллари кесишадиган, шиаларнинг
муқаддас шаҳарлари ҳисобланмиш Нажаф ва Карбалони ҳам эгал-
лашди.
1510 йили қизилбошлилар Эронга ҳужум бошлаган кўчманчи
ўзбекларни енгиб Хуросонда мустаҳкамланиб олди. 1514 йили
эса Сафавийлар ва Усмонийлар давлатлари ўртасида Кавказорти,
Курдистон ва Месопотамия учун қирқ йил давом этган уруш бош-
ланди.
1 Сафавийларнинг келиб чиқиши аниқ маълум эмас. Кўпчилик олимлар уларни туркий-
лардан деб ҳисоблашади. Сулола асосчиси Исмоил I Ҳатоий тахаллуси билан туркий тилда
(озарбайжонча) шеърлар ёзган, у озарбайжон поэзиясининг классикларидан ҳисобланади.
Айрим олимлар, масалан, Руд Мэт, Рожер Сейвор сафавийларни келиб чиқиши бўйича
эронлик курдлар дейишади, уларни араблар деб ҳисоблайдиган олимлар ҳам бор.
www.ziyouz.com kutubxonasi 1514 –1555 йилларда расмий равишда исломдаги икки йўна-
лиш – суннийлик ва шиалик байроқлари остида олиб борилаётган
бу уруш аслида Эрон шоҳлари ва усмоний султонларнинг бой ер-
ларни эгаллаш, ҳарбий ўлжаларга эга бўлишдан ва хазинани бой-
итишга бўлган қизиқишлари туфайли содир бўлаётган эди. Турк ва
Эрон ҳукмрон доиралари Буюк ипак йўлини назорат қилиш, Кав-
казорти ва Бағдод орқали ўтадиган Европа-Осиё савдо йўлларини
қўлга киритиш учун ҳам ҳаракат қилишаётган эди. 1514 йили сул-
тон Салим I бошчилигидаги турк қўшинлари Кичик Осиёда 40 минг
кишилик шиалар қўшинидан енгилди, бироқ турк армияси Чалди-
рон текислигида қизилбошлиларни енгиб, Табризни эгаллашди.
Лекин яничарлар орасидаги нотинчлик ва маҳаллий озарбайжон-
ларнинг норозилик ҳаракатлари туфайли турклар бу ҳудудни таш-
лаб чиқишга мажбур бўлдилар. Улар чекинаётиб, Табризнинг энг
яхши ҳунармандларини ўзлари билан олиб кетдилар. Томонларнинг
навбатма-навбат устунлигида узоқ давом этган бу уруш Амасида
(Кичик Осиё) сулҳ шартномасининг имзоланиши билан якунланди.
Унга биноан сафавийлар Ироқ, Ғарбий Грузия ва Арманистоннинг
бир қисмини туркларга беришга мажбур бўлди.
Сафавийлар давлати ислом динидаги шиалик мазҳаби ғоялари
асосида тузилган бўлиб, бу ғоялар марказлашган давлат тузилиши
учун ҳам катта хизмат қилди. Дастлабки сафавийлар даврида мар-
казий ҳокимиятни мустаҳкамлаш мақсадида бир қатор тадбирлар
амалга оширилди. Бунинг натижасида маҳаллий ҳукмдорларнинг
қаршиликлари бостирилиб, сафавийлар ҳокимияти мустаҳкамлан-
ди.
XVI аср 60 –70-йилларида солиқларнинг ошиб бориши, урушлар
ва маҳаллий можаролар оқибатида халқнинг аҳволи ёмонлашди.
Мамлакат бўйлаб тез-тез вабо тарқалиб, очлик ва касалликдан мин-
глаб одамлар қурбон бўларди. Бундай ҳолатда марказий ҳокимиятга
қарши халқ қўзғолонларининг бўлиши табиий ҳол эди.
Сафавийларга қарши халқ қўзғолонларининг энг катталаридан
бири 1569 йилгиҒилонқўзғолонибўлди. Сафавийларбўйсундирганга
қадар Ғилонда иккита хонлик мавжуд эди. Мустақилликни тиклаш
учун кураш олиб бораётган ғилонликлар 18 минг кишилик қўшин
тузди. Аммо ғилонликларга қарши жўнатилган қизилбошлар бу
армияни енгиб, қўзғолонни бостиришга муваффақ бўлди. Ғилон
вилоятининг ҳукмдори этиб шоҳнинг ўғли тайинланди, ерлар эса қизилбош амалдорларга бўлиб берилди. 1572 йилга келиб қўзғолон
тўлиқ бостирилган эди.
Ғилонликлар қўзғолони билан деярли бир вақтда, 1571–1573
йилларда Табризда ҳам қўзғолон бўлиб ўтди. Шу пайт Табриз йирик
савдо ва ҳунармандчилик шаҳри бўлиб, унда 300 мингдан зиёдроқ
аҳоли яшарди. Шаҳар аҳолиси туркларнинг уч карра босқинидан
қаттиқ жабр кўрган эди.
Қўзғолоннинг бевосита бошланишига халқ ҳаракати қатнашчи-
ларидан қатл қилинганларнинг дафн маросимига маҳаллий
ҳукмдорларнинг аралашуви сабаб бўлди. Камбағал шаҳарликлар
қўзғолон кўтариб шаҳар ҳукмдорининг, бир қанча бой зодагон-
ларнинг ва шиалар олий руҳонийсининг уйларини бузиб ташла-
ди. Бу ҳақда «... ҳар бир кўчада оддий халқ орасидан кимдир ўз
ҳокимиятининг байроғини ўрнатган эди» – деб ёзган эди Эрон та-
рихчиси Ҳасан Румли.
Қўзғолонга раҳбарлик қилишда полвонлар (курашчилар) фаол-
лик кўрсатишди. Яри исмли полвон қўзғолоннинг умумий раҳбарига
айланди. Шоҳ Таҳмасп I (1514 –1576) Табризга янги ҳукмдор тай-
инлашга мажбур бўлди. Бу янги ҳукмдор қўзғолончилар раҳбарлари
билан музокаралар олиб бориб, уларни қўзғолонни тўхтатишга
чақирди. Музокаралар натижа бермагач, шиа руҳонийлари қўз-
ғолонни куч билан бостиришга фатво бердилар ва қўзғолон бости-
рилди. Қўзғолон раҳбарларидан Яри, Аваз, Кўкча, Шундти, Ҳасан ва
Ҳусан полвонлар ҳамда яна 150 киши қатл қилинди. Аммо қўзғолон
беҳуда кетмади. Янги қўзғолонларнинг олдини олиш мақсадида шоҳ
ён беришга мажбур бўлди ва Табризни хазинага тўланаётган бар-
ча солиқлардан озод қилди, бу эса шаҳарнинг кейинги тараққиёти
учун муҳим аҳамиятга эга бўлди.